Шикоят эгаси 4 киши «болаларингни келажагини ўйла, кўрмай қолишинг мумкин, ўзинг ҳам ногирон бўлиб қолма» деб икки йилдан бери қўрқитиб келганини айтган. Жабрланувчи мажбуран куёви бошқариб юрган «Мерседес-Бенц-Спринтер» автомобилини 1 миллион қирғиз сўмига қарзга олиб, товламачиларга ўтказиб берган. Ҳуқуқ тартибот органлари «Товламачилик» моддаси билан жиноят ишини қўзғаб, терговнинг давомида ИИВнинг рўйхатида турган УЖГ аъзоларини қўлга олган. Улар — Қулунду қишлоғининг…
Батафсил...Oy: May 2024
Қирғизистонлик альпинист Эдуарад Кубатов Гиннес китобига кирди
«Кубатов қўшимча кислородсиз Манасли чўққисига чиққан энг ёши катта киши бўлган. У 2022 йилнинг 1 октябрида 50 ёш 273 кунлигида шундай натижага эришган», — деб айтилади маълумотда. Бу рекорд номини альпинизм бўйича мутахассис Эберхард Юргальский тасдиқлади. Эдуард Кубатов 2022 йили 7010 метр баландликдаги Хан-Тангри чўққисига чиқса, 2021 йилнинг майида дунёдаги энг баланд Эверест чўққисини забт этган.
Батафсил...Исхак Масалиев «Бутун Қирғизистон» фракциясининг лидери бўлиб сайланди
Мадумаров ўтган йилнинг 2 сентабрда Ички ишлар вазирлиги томонидан ҳибсга олиниб, тергов изоляторига киргизилган. «Давлатга хиёнат» айблови кейинроқ «Ваколатни суиистеъмол қилиш» моддасига алмаштирилган. Бундан ташқари, депутатга «Фирибгарлик» бўйича ҳам айблов қўйилган. 26 март куни Биринчи Май туман суди Мадумаровни айбдор деб топиб,, бироқ жиноий иш кўриб чиқиш муддати ўтгани учун ҳукм чиқармаган. Депутат қамоқдан озод қилинган. МСК эса суд Мадумаровни…
Батафсил...Райимбек Матраимов ва Қамчи Колбаевнинг мулклари кимошди савдосига қўйилди
«Райим Миллион» лақаби билан танилган Райимбек Матраимов Хитойдан «кулранг импортни» назорат қилувчи асосий шахслардан бўлган. Қирғизистонда собиқ божхоначи Райимбек Матраимов ва марҳум ўғрибоши Қамчи Колбаевдан мусодара қилинган мол-мулки кимошди савдосига қўйилди. Бу ҳақда Давлат мулкини бошқариш давлат агентлигининг матбуот хизмати хабар берди. Аукционга Бишкек, Ўш ва Иссиқкўлда жойлашган офис бинолари, ер участкалари ва турар жой мажмуалари, квартиралар қўйилмоқда. Халқаро қидирувга…
Батафсил...Бишкекда тозаликни сақламаган тадбиркорлар жами 102 минг сўм жаримага тортилди
Чиқиндини белгиланмаган ерга ташлагани учун «Кортекс» ишхонаси 23 минг қирғиз сўми, «Бал Инвест» компанияси эса 17 минг сўм жаримага тортилди. Қаттиқ маиший қолдиқларини ташиб чиқариш бўйича шартномаси бўлмаган ҳолда илаган уч тадбиркорга 13 000 сўмдан, чиқиндини ёқиб юборган яна бир тадбиркорга 23 минг сўм жарима солинди. Бундан ташқари мэрия «Бакай банк», Арабаев номидаги давлат университетга ҳамда «Мама» кафесининг эгасига протокол…
Батафсил...Марказий Осиё республикаларида уруш фахрийларига 10 доллардан 6800 доллагача пул тўланади
9-май Ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан Марказий Осиё давлатларида истиқомат қилувчи Улуғ Ватан уруши фахрийларига тўланадиган тўловлар 10 доллардан 6700 долларгача миқдорни ташкил қилади Туркманистон ҳукумати фахрийларга совғалар учун кам маблағ ажратган. ТДХ ахборот агентлиги хабар беришича, республика Президенти номидан уруш қатнашчиларига 200 манат (давлат курси бўйича 57 доллар ёки қора бозор курси бўйича 10 доллар) берилади. Тўловларни қанча одам олиши аниқланмаган. Қозоғистон аҳолиси саховатли мукофотларни кутмоқда.…
Батафсил...Бишкекда троллейбуслар ўрнига электр автобуслари қўйилиши мумкин
Пойтахтдаги троллейбуслар тизими Ўш, Қора-Болта ва Тўқмоқ шаҳарларига кўчирилади. Бишкекда троллейбуслар электробусларга алмашиши мумкин. Бу ҳақда фаоллар Бишкек мэриясининг хатига ҳавола қилиб хабар бермоқда. Бишкек мэрияси Транспорт департаментидан келган расмий жавобга кўпа, шаҳар троллейбуслар тизимини Ўш, Қора-Болта ва Тўқмоқ шаҳарларига кўчиришни кўриб чиқмоқда. Хатда айтилишича, троллейбусларнинг хизмат муддати аллақачон тугаган. “Ушбу эскирган троллейбуслар ўрнига узоқроқ хизмат диапазонига эга янги контактсиз…
Батафсил...Садир Жапаров: Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлини қуриш октябрда бошланади
“Темир йўл қурилса, биз дунёга чиқа оламиз. Бу ўзимизнинг йўлимиз бўлади”, деди Қирғизистон президенти. “Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой” темир йўлини қуриш ишлари октябрда бошланади.Бу ҳақда Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўшга хизмат сафари давомида айтган. Жапаровнинг сўзларига кўра, ҳозирда Қирғизистон логистика борасида «боши берк кўчадаги» давлат бўлиб, дунё бозорига Қозоғистон ва Россия темир йўллари орқали чиқади. “Темир йўл қурилса, биз…
Батафсил...Қирғизистонда мадрасаларга талаб ортмоқда. Жамоат фаоллари нимадан хавотирда?
Қирғизистонда диний таълимга талаб ортмоқда. Мамлакат диний мактабларда ўқийдиган қизлар сони бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринда. Аммо танқидчилар мадрасалар фаолияти зарур даражада тартибга солинмаган ва бу Қирғизистоннинг исломийлашувига олиб келади, дея хавотирга тушганлар. Ўш вилоятининг Ўзган туманидаги замонавий кўринишли чиройли мадрасада ўсмир ёшидаги икки қиз Қуръондан таҳсил олишмоқда. Улар ҳозиргина ўзлари қироат қилган арабча матнни тушунмасликларини тан олишади. “Мен бунинг…
Батафсил...Адахан Мадумаровга депутатлик мақоми қайтарилмади
Мадумаров 2023 йилнинг сентябрида давлатга хиёнатда гумон қилиниб ҳибсга олинган эди ва 2024 йилнинг мартида озод этилган. “Бутун Қирғизистон” партияси етакчиси Адахан Мадумаровнинг депутатлик мандатидан маҳрум этилишига сабаб бўлган суд ҳукми устидан берган шикояти кўриб чиқилмай қайтарилди. Бишкек шаҳар суди Первомайский туман суди устидан апелляция шикоятининг «муддати ўтказиб юборилгани боис» қайтарган. Бу ҳақида Озодликка суд матбуот хизмати хабар берди. Мадумаров…
Батафсил...Садир Жапаров Москвадаги парадда иштирок этади
Садир Жапаров 8 май куни Евроосиё иқтисодий иттифоқининг юбилей саммитида ҳам иштирок этади. Қирғизистон президент Садир Жапаров 9 май куни Москвада ўтказиладиган парадда иштирок этади. Бу ҳақда 6 май куни Қирғизистон президентининг матбуот хизмати хабар берди. Президент маъмуриятининг ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Муратбек Азимбакиевнинг айтишича, параддан бир кун олдин, 8 май куни Садир Жапаров Евроосиё иқтисодий иттифоқининг юбилей саммитида иштирок…
Батафсил...Парламентдаги «Райим Миллион» одамларининг ўрнига янги депутатлар сайланди
Қирғизистон давлат хизмати ўғрибоши Қамчи ва Матраимовларнинг одамларидан тозаланмоқда Жўқорғу Кенешга Боткен, Ўш ва Қора-Сув сайлов округларидан янги депутатлар сайланди. Марказий сайлов комиссияси парламентга муддатидан олдин ўтказилган сайлов ўтган деб эътироф этди ва Ўш бирмандатли округидан Бекмурза Эргешовни, Боткен туманидан Бактияр Калпаевни ва Қора-Сув туманидан Илимбек Кубаничбековни депутатлар этиб сайланганини маълум қилди. Ушбу округлардан парламентга аввал сайланган депутатлар ўз мандатини…
Батафсил...Сузоқдаги бахтсиз ҳодисада жабрланган 19 мактаб ўқувчилари шифохонада қолмоқда
6 май ҳолатига кўра, Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида «Манас» достонини ўқиш мусобақасида иштирок этганларни мини юк машинаси уриб юбориши оқибатида жабрланган 19 нафар мактаб ўқувчиси шифохоналарда қолмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазири Алимқодир Бейшеналиевга таяниб, 24.kg нашри хабар берди. Вазирнинг аниқлик киритишича, Бишкек шифохонасида махсус рейс билан олиб келинган ўн киши бор. Улардан уч нафари операция қилинган, аҳволи барқарор – ўртача оғир. Бейшеналиевнинг сўзларига кўра,…
Батафсил...2023 йили бюджетга майнинг ва кўнгил очиш фаолиятидан 190 млн сомдан ортиқ солиқ тушди
Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, Қирғизистонда 25 га яқин майнинг ферма рўйхатга олинган бўлиб, улардан саккизтаси тузилган шартномалар асосида электр энергиясини кичик гидроэлектростанциялардан олади. Қолганлари энергияни қаердан олишини аниқланмаган. Мамлактдаги йирик майнинг фермалардан бири Кеминда жойлашган, у «Соларкоин» компаниясига тегишли. Ўтган йили ёзда бу компания ҳақида икки мустақил суриштирув эълон қилинган. «Азаттиқ» бу компаниянинг Кеминдаги фермаси давлат тармоқларига қўшилганини аниқлаган. «Клооп»…
Батафсил...«Сапат»нинг таъсисчиси Ўрхан Инанди Қирғизистондан қандай қилиб ўғирланганини айтди
Туркиянинг Олий суди тарафидан 21 йилга озодликдан ажратилган Қирғизистондаги «Сапат» лицейлар тармоғининг собиқ директори Орхан Инанди уни 3 йил аввал Қирғизистондан қандай қилиб ўғирлаб кетишганини «Кронос» инсон ҳақларини ҳимоя қилиш ташкилотига айтиб берди. Инандини номаълум шахслар 2021 йили 30 май туни тахминан 23:00 да аввал автомобиль билан Қораболта томонга олиб бориб, у ердан бошқа машинага ўтказишда кўзини ёпиб, игна сайишганини,…
Батафсил...Муфтият никоҳсиз жинсий алоқа гуноҳ эмас деб видео чиқарган блогерга огоҳлантириш берди
«Эркаклар учун кўп вақт жинсий алоқада бўлмаслик соғлиққа зарар. Шу сабаб турли нарсаларга ишонмай, соғлиғингизни ўйланг, никоҳсиз жинсий алоқа қилиш гуноҳ эмас. Фақат сақланиш йўлларини ёддан чиқарманг. Энг асосийси одам бўлинглар», — деган у. Шундан кейин давлатнинг дин бошқармаси Сагинбаевга огоҳлантириш берди. Муфтият блогернинг диний маънода айтган фикрини «ислом динини очиқ бузиб кўрсатмоқда» ҳамда «жамитянинг, айниқса ёш ўспиримларнинг маъанавий қадриятига…
Батафсил...Ҳуқуқ ҳимоячиси Чупик: Россия чегарачилари Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқароларини киритмаяпти
«Мамлакатга кириб келган мигрантларни оммавий ҳибсга олиш 24 апрелда бошланиб, 1 майга келиб Россия аэропортларида 4500 га яқин одам тўпланган, ердаги назорат пунктларида ҳам тахминан шунча одам тўпланган. Ҳибсга олинганларнинг тўртдан бир қисмигина Тожикистон фуқаролари, ярмига яқини Ўзбекистондан келган муҳожирлар, қолганлари асосан Қирғизистон фуқароларидир», — деб ёзади нашр ҳуқуқ ҳимоячисига таяниб. Қайд этилишича, қўлга олинганларнинг аксарияти бир кун ичида қайтарилади,…
Батафсил...Ўшда 55 млн сомга FIFA’нинг стандарти бўйича футбол майдони қурилади
Тендерни Ўш шаҳар мэриясининг Капитал қурилиш бошқармаси эълон қилган. Давлат раҳбари Садир Жапаров билан МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев мамлакатда футболнинг ривожланиши ҳақида бир неча бор айтишган. Ташиев Қирғиз футбол союзини ҳам етаклаган. Бу орада Бишкекда 45 минг кишига мослашган Марказий Осиёдаги энг катта футбол стадиони қурилмоқда.
Батафсил...Ақилбек Жапаров Ўзбекистонга борди
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазири матбуот котиби хабар берди. Оқилбек Жапаровни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди. Қирғизистон ҳукумати делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи дастуридан учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ҳамда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон – Қирғизистон ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг ўн биринчи йиғилишида иштирок…
Батафсил...Қирғизистонда “Ўлмас полк” юриши бекор қилинди
Қирғизистонда ҳар йили 9 май куни ўтказиладиган “Ўлмас полк” юриши бекор қилинган. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизмати Ички ишлар вазирлигининг 1 майдаги баёнотига таянган ҳолда хабар қилди. Вазирлик юриш бекор қилинишига оид қарорни “жамоат хавфсизлигига мавжуд таҳдидларни ҳисобга олган ҳолда” қабул қилингани билан изоҳлаган. Айни пайтда ИИВ ҳуқуқ-тартиботчилар жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш учун чора кўраётганини қўшимча қилган. Аввалроқ Қирғизистон…
Батафсил...