Ўшда 55 млн сомга FIFA’нинг стандарти бўйича футбол майдони қурилади

Тендерни Ўш шаҳар мэриясининг Капитал қурилиш бошқармаси эълон қилган. Давлат раҳбари Садир Жапаров билан МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев мамлакатда футболнинг ривожланиши ҳақида бир неча бор айтишган. Ташиев Қирғиз футбол союзини ҳам етаклаган. Бу орада Бишкекда 45 минг кишига мослашган Марказий Осиёдаги энг катта футбол стадиони қурилмоқда.

Батафсил...

Ақилбек Жапаров Ўзбекистонга борди

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазири матбуот котиби хабар берди. Оқилбек Жапаровни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди. Қирғизистон ҳукумати делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи дастуридан учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ҳамда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон – Қирғизистон ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг ўн биринчи йиғилишида иштирок…

Батафсил...

Қирғизистонда “Ўлмас полк” юриши бекор қилинди

Қирғизистонда ҳар йили 9 май куни ўтказиладиган “Ўлмас полк” юриши бекор қилинган. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизмати Ички ишлар вазирлигининг 1 майдаги баёнотига таянган ҳолда хабар қилди. Вазирлик юриш бекор қилинишига оид қарорни “жамоат хавфсизлигига мавжуд таҳдидларни ҳисобга олган ҳолда” қабул қилингани билан изоҳлаган. Айни пайтда ИИВ ҳуқуқ-тартиботчилар жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш учун чора кўраётганини қўшимча қилган. Аввалроқ Қирғизистон…

Батафсил...

Қирғизистон парламенти мактабларда пул йиғиш учун жарима солишни яна кўриб чиқмоқда

Президент Садир Жапаров ҳам мактабда пул ундирилишининг олдини олиш бўйича топшириқ берган эди. Унинг баёнотидан кейин Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бир ҳафта ичида Бишкекдаги тўрт мактаб директорини намойишкорона ҳибсга олган эди. Жўқорғу Кенеш депутатлари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мактабда ноқонуний пул йиғишни тақиқловчи норма киритмоқчи. Депутат Миргул Темирбоева йиғимлар учун жарима солишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси порталига қўйди.…

Батафсил...

Сузоқда кичик юк машинаси 29 болани уриб юборди, уларнинг етти нафари реанимацияда

2 май куни Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида Porter юк машинаси бир гуруҳ болаларни уриб кетди. Оқибатда 9 ёшдан 16 ёшгача бўлган 29 нафар мактаб ўқувчиси турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган, улардан 4 нафарининг аҳволи оғир. Бу ҳақда Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, 24.kg хабар берди. «Етти бола реанимацияда, тўрт нафарининг аҳволи оғир. Уларда мия ва қорин бўшлиғи шикастланган. Даволаш жараёнини шахсан назоратга олдим, онлайн консультациялар олиб…

Батафсил...