Қирғизистонлик альпинист Эдуарад Кубатов Гиннес китобига кирди

«Кубатов қўшимча кислородсиз Манасли чўққисига чиққан энг ёши катта киши бўлган. У 2022 йилнинг 1 октябрида 50 ёш 273 кунлигида шундай натижага эришган», — деб айтилади маълумотда. Бу рекорд номини альпинизм бўйича мутахассис Эберхард Юргальский тасдиқлади. Эдуард Кубатов 2022 йили 7010 метр баландликдаги Хан-Тангри чўққисига чиқса, 2021 йилнинг майида дунёдаги энг баланд Эверест чўққисини забт этган.

Батафсил...

Исхак Масалиев «Бутун Қирғизистон» фракциясининг лидери бўлиб сайланди

Мадумаров ўтган йилнинг 2 сентабрда Ички ишлар вазирлиги томонидан ҳибсга олиниб, тергов изоляторига киргизилган. «Давлатга хиёнат»  айблови кейинроқ «Ваколатни суиистеъмол қилиш» моддасига алмаштирилган. Бундан ташқари, депутатга «Фирибгарлик» бўйича ҳам айблов қўйилган. 26 март куни Биринчи Май туман суди Мадумаровни айбдор деб топиб,, бироқ жиноий иш кўриб чиқиш муддати ўтгани учун ҳукм чиқармаган. Депутат қамоқдан озод қилинган. МСК эса суд Мадумаровни…

Батафсил...

Райимбек Матраимов ва Қамчи Колбаевнинг мулклари кимошди савдосига қўйилди

«Райим Миллион» лақаби билан танилган Райимбек Матраимов Хитойдан «кулранг импортни» назорат қилувчи асосий шахслардан бўлган. Қирғизистонда собиқ божхоначи Райимбек Матраимов ва марҳум ўғрибоши Қамчи Колбаевдан мусодара қилинган мол-мулки кимошди савдосига қўйилди. Бу ҳақда Давлат мулкини бошқариш давлат агентлигининг матбуот хизмати хабар берди. Аукционга Бишкек, Ўш ва Иссиқкўлда жойлашган офис бинолари, ер участкалари ва турар жой мажмуалари, квартиралар қўйилмоқда. Халқаро қидирувга…

Батафсил...

Бишкекда тозаликни сақламаган тадбиркорлар жами 102 минг сўм жаримага тортилди

Чиқиндини белгиланмаган ерга ташлагани учун «Кортекс» ишхонаси 23 минг қирғиз сўми,  «Бал Инвест» компанияси эса 17 минг сўм жаримага тортилди. Қаттиқ маиший қолдиқларини ташиб чиқариш бўйича шартномаси бўлмаган ҳолда илаган уч тадбиркорга 13 000 сўмдан, чиқиндини ёқиб юборган яна бир тадбиркорга 23 минг сўм жарима солинди. Бундан ташқари мэрия «Бакай банк», Арабаев номидаги давлат университетга ҳамда «Мама» кафесининг эгасига протокол…

Батафсил...