Бу ҳақда омбудсман Жамиля Жаманбаева 21-майда парламентнинг қўмита йиғинида билдирди. Унинг айтишича, 18 майга ўтар кечаси бўлган воқеа чет элдан келган талабаларнинг хавфсизлигига таъсир қилмоқда. «Бу жанжан бўйича давлат идоралари тез орада ҳар томонла чораларни кўриши зарур. Ҳозирги вазиятни тартибга солишгина эмас, келажакда шундай воқеаларга йўл қўймаслик ҳам керак. […] Мамлакатнинг барча фуқаролари ҳамда меҳмонлари ўзларини хавфсиз сезувчи шароитни тузиш…
Батафсил...Kun: 22.05.2024
Норвегия, Испания ва Ирландия Фаластинни давлат сифатида тан олди
Умуман олганда, БМТга аъзо 193 давлатдан 143 таси Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олади. Норвегия Фаластинни давлат сифатида тан олди, қарор 28 майдан кучга киради, деб маълум қилди мамлакат Бош вазири Йонас Гара Стёре. Худди шундай қарорни Ирландия ва Испания ҳам қабул қилди. Бунга жавобан Исроил Ирландия ва Норвегиядаги элчиларни маслаҳатлашувлар учун зудлик билан чақириб олди. Ҳозирги вақтда Европа давлатлари…
Батафсил...Бишкекда хорижликлар ётоқхонасини талон-тарож қилган навбатдаги 5 нафар фуқаро ушланди
Бундан ташқари, Чуй вилоятида Ҳиндистон, Бангладеш ва Покистон фуқаролари ишлайдиган тикувчилик цехини талон-тарож қилганликда гумонланган яна 5 нафар ҳужумчи қўлга олинган. Қирғизистонда хорижликларга ҳужум қилишда гумонланган навбатдаги безорилар ушланди. 2003 ва 1999 йилларда туғилган икки нафар гумонланувчига нисбатан «талончилик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Аввалроқ оломоннинг хорижликлар ётоқхонасига ҳужуми ортидан 3 нафар маҳаллий аҳоли қўлга олинган эди. Бундан ташқари, Чуй…
Батафсил...Қозоқ-қирғиз чегарасида 6 нафар Покистон фуқароси қўлга олинди
Улар Қозоғистонга ўтиб кетмоқчи бўлган. Ҳодиса Қирғизистон ҳукумати мамлакатдаги ноқонуний меҳнат муҳожирларига қарши қатъий чоралар кўришни бошлаган паллада юз бермоқда. Қозоқ-қирғиз чегарасини ноқонуний тарзда кесиб ўтишга уринган 6 нафар Покистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар бермоқда. Покистонликларга нисбатан тегишли модда бўйича жиноий иш қўзғатилган, улар Бишкекдаги изоляторга жойлаштирилган. Ҳодиса Қирғизистон ҳукумати мамлакатдаги ноқонуний меҳнат…
Батафсил...Қирғизистон бугун: Қошиқлаб тўпланган обрў, яхши ном чўмичлаб сочилмоқда
Бишкекда безори зўравонларнинг хорижлик талабаларга ҳужуми қандай оқибатларга олиб келмоқда? Бишкекда бир гуруҳ ёшларнинг ҳорижий талабаларга қилган босқинчилик ҳужуми оқибати ўлароқ Қирғизистоннинг халқаро мавқеига путур етмоқда. Бўлиб ўтган мудхиш воқеадан ташвиш билдириб, қатор хорижий давлатлар, жумладан АҚШ, Ҳиндистон ва Покистон баёнот ёйинлаб, Қирғизистондаги ўз фуқароларини эҳтиёт бўлишга чақирди. Шунингдек, ватанидаги фуқароларига агар зарурат бўлмаса, бу давлатга вақтинчалик ташриф буюрмай туришни…
Батафсил...Барча нотижорий ташкилотлар икки ойнинг ичида «хорижий вакил» реестрига қайд бўлиши керак
Давлат ташкилоти низом 16 май куни қабул қилинганини қўшимча қилди. Энди мамлакатдаги барча нотижорат ташкилотлар икки ой ичида бу реестрга рўйхатдан ўтиши шарт. Садир Жапаров 2 апрелда «хорижий вакил» ҳақидаги қонунга қўл қўйган. Унинг айтишича, бу қонун фойдагина олиб келади, чунки «бари шаффоф ва бирдек берилган имкониятда ишлайди». Шунингдек Жапаров тижорий ташкилотларга ҳеч қандай таъқиб бўлмайди деб ишонтирган. Бундан кейин…
Батафсил...