Бишкекда тозаликни сақламаган тадбиркорлар жами 102 минг сўм жаримага тортилди

Чиқиндини белгиланмаган ерга ташлагани учун «Кортекс» ишхонаси 23 минг қирғиз сўми,  «Бал Инвест» компанияси эса 17 минг сўм жаримага тортилди.

Қаттиқ маиший қолдиқларини ташиб чиқариш бўйича шартномаси бўлмаган ҳолда илаган уч тадбиркорга 13 000 сўмдан, чиқиндини ёқиб юборган яна бир тадбиркорга 23 минг сўм жарима солинди.

Бундан ташқари мэрия «Бакай банк», Арабаев номидаги давлат университетга ҳамда «Мама» кафесининг эгасига протокол тузиб, атроф-муҳитни тоза сақлаш бўйича огоҳлантириш берди. Текширувлар давом этмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ