21-май куни Таласдаги аэропорт фойдаланишга топширилди. Унинг очилишида Президент Садир Жапаров 1979-йилда самолёт ва вертолётлар фойдаланиш учун қурилган “Талас” аэропорти ҳам Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин ўз фаолиятини тўхтатганини таъкидлади. Бир йил ичида аэродром халқаро стандартларга мувофиқ қайта тикланиб, соатига 100 кишини қабул қилиш имконияти яратилди. Садир Жапаровнинг маълумотларига кўра, айни пайтда “Қоракўл” ва “Тамчи” халқаро аэропортларининг аэровокзал мажмуаларини қуриш…
Батафсил...Kun: 21.05.2024
Покистон ташқи ишлар вазири Қирғизистонга ташриф буюрди
Покистон Бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ишоқ Дар Остонадан сўнг Бишкекка келди. Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда. Маълум қилинишичa, Бишкекда Муҳаммад Ишоқ Дар тўкнашувларда жабрланган ва шу кунда тиббиёт муассасаларида даволанаётган Покистон фуқароларидан хабар олиш ниятида. Режага кўра, Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари билан ишчи учрашувлар ўтказилади. 18 майга ўтар…
Батафсил...Эрон президенти Иброҳим Раисий 23 май куни дафн этилади
Шарқий Озарбайжон вилоятида 19 май куни вертолёт қулаши оқибатида нобуд бўлган Эрон президенти Иброҳим Раисий 23 май куни Машҳад шаҳрида дафн этилади. Бу ҳақда авиаҳалокатда ўлганлар дафнини ташкил қилиш бўйича қўмита раҳбари этиб тайинлаган вице-президент Муҳсин Мансурий маълум қилди. “Оятуллоҳ Раисийнинг дафн маросими пайшанба оқшомида имом Ризо мақбарасида бўлиб ўтади”, дея билдирган Мансурий IRIB телеканали ёйинида. Аввалроқ Эрон ОАВ мамлакатлар расмийларидан олинган…
Батафсил...Бишкекда хорижликлар ётоқхонасини талон-тарож қилганликда гумонланганлар ушланди
Мана шу талончиликдан келиб чиққан муштлашув видеоси қирғиз пабликларида кенг тарқалган ва миллатчи кайфиятидаги оломоннинг 18 май куни хорижликларга ҳужумига сабаб бўлган. Қирғизистонда хорижликлар ётоқхонасини талон-тарож қилганликда гумонланганлар ушланди. 2005 ва 2006 йилларда туғилган уч нафар гумонланувчига нисбатан «талончилик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Бишкек полицияси маълум қилишича, 18 май куни оломоннинг хорижликларга ҳужумига олиб келган воқеалар ривожи қуйдагича кечган:…
Батафсил...Ўшда ноқонуний нафақа берганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўш вилоятида ноқонуний нафақа берганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди. Маълумки, вилоят прокуратураси томонидан Олай, Аравон, Қорағулжа, Қорасув ва Новқат туманларида ижтимоий ёрдамга муҳтож фуқароларга (оилаларга) кўрсатилаётган ижтимоий ёрдамнинг қонунийлиги юзасидан текширув ўтказилиб, натижада бир қатор қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган. Юқорида қайд этилган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан тузилган ижтимоий шартнома асосида аҳолини…
Батафсил...Ўшда майнинг фермалар фаолияти тўхтатилди
Ўш вилоятида кончилик хўжаликларининг ноқонуний фаолияти аниқланди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди. Миллий хавфсизлик агентлиги томонидан энергетика соҳасидаги коррупция ва мамлакатда электр энергиясининг жиддий тақчиллигига барҳам бериш бўйича олиб борилаётган ишлар доирасида Қорасув ва Новқат туманларида тоғ-кон хўжаликларининг (криптовалюта ишлаб чиқариш) ноқонуний фаолияти аниқланди ва фаолияти тўхтатилди. Хусусан, Жиноят кодексининг 337-моддаси 3-қисмида назарда тутилган “Жиноятларнинг…
Батафсил...ҚХУнинг ректори: Бишкекдаги воқеадан кейин 1200 талаба юртига қайтди
Бу ҳақда Қирғизистоннинг халқаро университетининг (ҚХУ) ректори Асилбек Айдаралиев билдирди. Унинг айтишича, ватанига қайтган талабаларнинг аксарияти 1-2-курснинг талабалари. У ҚХУда жами бўлиб хорижлик 3000 нафарга яқин талаба билим олишини, уларнинг 90 фоизи Покистоннинг фуқаролари эканини айтди. «Биз уларга [кетишга] рухсат бердик. Қолганлари ҳозирча бу ерда. Юқори курсда ўқиганлар Қирғизистонда қолишди», — деди у. Унинг айтишича, чет эллик талабалар «ҳозир стрессга…
Батафсил...Қирғизистонда чет эллик талабалар вақтинча онлайн ўқишга ўтказилди
Қирғизистон Таълим ва фан вазирлиги 20 майдан бошлаб чет эллик талабаларни онлайн таълимга ўтказди. Вазирликка кўра, бу чора бир ҳафта муддатга жорий қилинмоқда, деб хабар беради «АКИпресс». Таълим вазири ўринбосари Расул Абазбек уулунинг қўшимча қилишича, масофавий таълим форматига ўтиш Бишкекдаги тартибсизликлар билан боғлиқ бўлиб, унда бошқа мамлакатлардан келган ўнлаб талабалар жароҳат олган. Шундай қилиб, ҳукумат ректорлар билан биргаликда хорижликлар хавфсизлигини кучайтиришга қарор қилган.…
Батафсил...