Адахан Мадумаровга депутатлик мақоми қайтарилмади

Мадумаров 2023 йилнинг сентябрида давлатга хиёнатда гумон қилиниб ҳибсга олинган эди ва 2024 йилнинг мартида озод этилган. “Бутун Қирғизистон” партияси етакчиси Адахан Мадумаровнинг депутатлик мандатидан маҳрум этилишига сабаб бўлган суд ҳукми устидан берган шикояти кўриб чиқилмай қайтарилди. Бишкек шаҳар суди Первомайский туман суди устидан апелляция шикоятининг «муддати ўтказиб юборилгани боис» қайтарган. Бу ҳақида Озодликка суд матбуот хизмати хабар берди. Мадумаров…

Батафсил...

Садир Жапаров Москвадаги парадда иштирок этади

Садир Жапаров 8 май куни Евроосиё иқтисодий иттифоқининг юбилей саммитида ҳам иштирок этади. Қирғизистон президент Садир Жапаров 9 май куни Москвада ўтказиладиган парадда иштирок этади. Бу ҳақда 6 май куни Қирғизистон президентининг матбуот хизмати хабар берди. Президент маъмуриятининг ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Муратбек Азимбакиевнинг айтишича, параддан бир кун олдин, 8 май куни Садир Жапаров Евроосиё иқтисодий иттифоқининг юбилей саммитида иштирок…

Батафсил...

Парламентдаги «Райим Миллион» одамларининг ўрнига янги депутатлар сайланди

Қирғизистон давлат хизмати ўғрибоши Қамчи ва Матраимовларнинг одамларидан тозаланмоқда Жўқорғу Кенешга Боткен, Ўш ва Қора-Сув сайлов округларидан янги депутатлар сайланди. Марказий сайлов комиссияси парламентга муддатидан олдин ўтказилган сайлов ўтган деб эътироф этди ва Ўш бирмандатли округидан Бекмурза Эргешовни, Боткен туманидан Бактияр Калпаевни ва Қора-Сув туманидан Илимбек Кубаничбековни депутатлар этиб сайланганини маълум қилди. Ушбу округлардан парламентга аввал сайланган депутатлар ўз мандатини…

Батафсил...

Сузоқдаги бахтсиз ҳодисада жабрланган 19 мактаб ўқувчилари шифохонада қолмоқда

6 май ҳолатига кўра, Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида «Манас» достонини ўқиш мусобақасида иштирок этганларни мини юк машинаси уриб юбориши оқибатида жабрланган 19 нафар мактаб ўқувчиси шифохоналарда қолмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазири Алимқодир Бейшеналиевга таяниб, 24.kg нашри хабар берди. Вазирнинг аниқлик киритишича, Бишкек шифохонасида махсус рейс билан олиб келинган ўн киши бор. Улардан уч нафари операция қилинган, аҳволи барқарор – ўртача оғир. Бейшеналиевнинг сўзларига кўра,…

Батафсил...

2023 йили бюджетга майнинг ва кўнгил очиш фаолиятидан 190 млн сомдан ортиқ солиқ тушди

Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, Қирғизистонда 25 га яқин майнинг ферма рўйхатга олинган бўлиб, улардан саккизтаси тузилган шартномалар асосида электр энергиясини кичик гидроэлектростанциялардан олади. Қолганлари энергияни қаердан олишини аниқланмаган. Мамлактдаги йирик майнинг фермалардан бири Кеминда жойлашган, у «Соларкоин» компаниясига тегишли. Ўтган йили ёзда бу компания ҳақида икки мустақил суриштирув эълон қилинган. «Азаттиқ» бу компаниянинг Кеминдаги фермаси давлат тармоқларига қўшилганини аниқлаган. «Клооп»…

Батафсил...

«Сапат»нинг таъсисчиси Ўрхан Инанди Қирғизистондан қандай қилиб ўғирланганини айтди

Туркиянинг Олий суди тарафидан 21 йилга озодликдан ажратилган Қирғизистондаги «Сапат» лицейлар тармоғининг собиқ директори Орхан Инанди уни 3 йил аввал Қирғизистондан қандай қилиб ўғирлаб кетишганини «Кронос» инсон ҳақларини ҳимоя қилиш ташкилотига айтиб берди. Инандини номаълум шахслар 2021 йили 30 май туни тахминан 23:00 да аввал автомобиль билан Қораболта томонга олиб бориб, у ердан бошқа машинага ўтказишда кўзини ёпиб, игна сайишганини,…

Батафсил...

Муфтият никоҳсиз жинсий алоқа гуноҳ эмас деб видео чиқарган блогерга огоҳлантириш берди

«Эркаклар учун кўп вақт жинсий алоқада бўлмаслик соғлиққа зарар. Шу сабаб турли нарсаларга ишонмай, соғлиғингизни ўйланг, никоҳсиз жинсий алоқа қилиш гуноҳ эмас. Фақат сақланиш йўлларини ёддан чиқарманг. Энг асосийси одам бўлинглар», — деган у. Шундан кейин давлатнинг дин бошқармаси Сагинбаевга огоҳлантириш берди. Муфтият блогернинг диний маънода айтган фикрини «ислом динини очиқ бузиб кўрсатмоқда» ҳамда «жамитянинг, айниқса ёш ўспиримларнинг маъанавий қадриятига…

Батафсил...