Парламентдаги «Райим Миллион» одамларининг ўрнига янги депутатлар сайланди

Қирғизистон давлат хизмати ўғрибоши Қамчи ва Матраимовларнинг одамларидан тозаланмоқда

Жўқорғу Кенешга Боткен, Ўш ва Қора-Сув сайлов округларидан янги депутатлар сайланди.

Марказий сайлов комиссияси парламентга муддатидан олдин ўтказилган сайлов ўтган деб эътироф этди ва Ўш бирмандатли округидан Бекмурза Эргешовни, Боткен туманидан Бактияр Калпаевни ва Қора-Сув туманидан Илимбек Кубаничбековни депутатлар этиб сайланганини маълум қилди.

Ушбу округлардан парламентга аввал сайланган депутатлар ўз мандатини ихтиёрий равишда топширган эди. Улар «Райим Миллион» лақабли собиқ божхоначи Райимбек Матраимовга алоқадорликда айбланган эди.

Райимбек Матраимов Хитойдан «кулранг импортни» назорат қилувчи асосий шахслардан бўлгани айтилмоқда. У Қирғизистон божхоналарида коррупцион схемаларни ташкил этишда айбланиб ҳибсга олинган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ