Вазирлик ижтимоий тармоқда чет эллик фуқароларга куч қўлланишга чақирган ва ёлғон маълумот тарқатганлар аниқланса жавобга тортилишини огоҳлантирди. «Ички ишлар бош бошқармаси шаҳарда вазият барқарор эканини ҳамда одатдаги ҳаёт образига қайтиш мумкин эканини билдиради», — деб милиция чет эллик фуқароларга мурожаат қилди. 18 майга ўтар кечаси Бишкекнинг шарқий тарафидаги тартибсизликлар қайд этилган. Унга 17 майда ижтимоий тармоқда «чет элликлар билан қирғизлар…
Батафсил...Kun: 20.05.2024
Ҳукумат Бишкекдаги тартибсизликларда жабрланган хорижлик талабалар учун товон пули тўлаш масаласини кўриб чиқмоқда
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Эдил Байсалов 20 май куни 18 та олий таълим муассасаси ректорлари иштирокидаги йиғилишда маълум қилди. «Ҳозирда Вазирлар Маҳкамаси чет эллик талабаларга етказилган зарарни қоплаш масаласини кўриб чиқмоқда. Бундай компенсациянинг шакли ва муддати қўшимча равишда эълон қилинади», — деди Байсалов. Шунингдек, учрашувда Бишкекдаги хорижлик талабалар истиқомат қилган воқеа ҳамда ўқув жараёнини тиклаш ва талабалар хавфсизлигини…
Батафсил...Эдил Байсалов оломоннинг хорижликларга ҳужуми ортидан узр сўради
18 майга ўтар кечаси Бишкекда содир бўлган тартибсизликлар чоғида 29 киши жабрлангани, улардан 15 нафари касалхонага етказилганини маълум қилган. Оломоннинг хорижлик талабаларга ҳужуми ортидан Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Эдил Байсалов узр сўраб чиқди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди. 18 майга ўтар кечаси ҳужумга учраган Қирғизистон Халқаро университети (ХУК) тиббиёт факультети ётоқхонасига борган Эдил Байсалов хорижлик талабалардан…
Батафсил...Тожикистон ва Қирғизистон чегарадаги хавфсизликни муҳокама қилди
Чегарадош ҳудудлар ҳокимларининг учрашувида мактабларда сўнгги қўнғироқ тадбирлари ўтказилиши чоғида турли нохуш ҳолатларнинг олдини олиш чоралари муҳокама қилинди. Қирғизистоннинг Боткен тумани ҳокими Учқунбек Жўробоев ва Тожикистоннинг Исфара тумани ҳокими Баҳоваддин Баҳодурзода чегарада учрашиб, жамоат хавфсизлигини муҳокама қилди. Боткен тумани ҳокимлигининг 20 май куни хабар беришича, делегатлар Оқ-Сай қишлоғидаги Тумба чегара ҳудудида учрашган. Учрашувда мактабларда сўнгги қўнғироқ тадбирлари ўтказилиши муносабати билан…
Батафсил...Эрон президенти ва ҳамроҳлари авиаҳалокатда ҳалок бўлди
Эрон президенти Иброҳим Раисий ва ҳамроҳлари 19 май куни тоғли ҳудудда вертолёт қулаши натижасида ҳалок бўлишган. Бу ҳақда Эрон Қизил ярим ой жамияти раҳбари Пир Ҳусайн Коливанд маълум қилди дея хабар қилди IRIB ҳамда Mehr агентликлари. “Афсуски, қулаган вертолёт жойи аниқланганидан кейин вертолёт йўловчилари тирик қолганига оид ҳозирча ҳеч қанақа белги йўқ”, деган Коливанд. Бундан ташқари, исми ошкор қилинмаган эронлик мулозим Reuters агентлигига вертолёт қулаш натижасида…
Батафсил...Покистон Қирғизистондан юзлаб талабани олиб чиқиб кетмоқда
Покистон Ташқи ишлар вазири Ишоқ Дар вазиятга муносабат билдириб, Қирғизистондаги 540 талаба ватанига қайтарилишини айтди. Покистон ўз фуқароларини Қирғизистондан зудлик билан олиб кетиш учун махсус рейслар ташкиллаштирди. Бунга Бишкекда оломон хорижликларга ҳужум қилгани сабаб бўлди. Покистон Ташқи ишлар вазири Ишоқ Дар вазиятга муносабат билдириб, Қирғизистондаги 540 талаба ватанига қайтарилишини айтди. «130 нафар талаба 18 май куни Бишкекдан Покистонга олиб келинди.…
Батафсил...Садир Жапаров: «Барчамиз адолат ва қонунлар олдида тенгмиз!”
17-18 май кунлари Бишкекда содир бўлган воқеаларга ўхшаш ҳодисалар такрорланса, Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари зудлик билан куч билан тарқатишни бошлайди. Бу ҳақда республика президенти Садир Жапаров давлат раҳбари сайтида эълон қилинган мурожаатида маълум қилди. «Биз ҳуқуқий давлат қурдик. Энди тартиб ўрнатамиз. Тартибсиз ҳеч бир давлат ривожлана олмайди. Жиноятчиларни ўзбошимча суд қилинишига йўл қўйиб бўлмайди. Жазо учун суд бор, куч бор. <…> Агар…
Батафсил...