Қирғизистон ва Тожикистон чегаранинг яна 28,37 километрини аниқлаштириб олди

Икки давлат ўртасидаги чегара минтақада энг нотинч ҳисобланади.

Қирғизистоннинг Боткен шаҳарчасида давлат чегарасини аниқлаш устида биргаликда ишлаган топограф ишчи гуруҳлар Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасининг 28.37 километри бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамасининг матбуот хизмати хабар берди. Ишчи гуруҳлар учрашуви 24-29 март кунлари бўлиб ўтган.

Навбатдаги учрашув энди Тожикистон ҳудудида ўтказилади.

Расмийларнинг айтишича, жами икки давлат ўртасидаги чегаранинг 90% борасида ҳозирча англашув мавжуд. Чегаранинг қолган 10% масаласи ҳам баҳоргача ҳал этилиши кутилмоқда.

Қирғизистон-Тожикистон чегарасининг узунлиги 970-980 километрни ташкил қилади. 2022 йилгача бу чегаранинг 664 километри бўйича келишувга эришилган. Мазкур чегара ҳудуди минтақада энг нотинч ҳисобланади. 2021 йил ёзида, 2022 йил кузида икки давлат чегарачилари ўртасида бўлиб ўтган қисқа муддатли урушларда ҳар икки томондан ўнлаб киши ҳалок бўлган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ