Бишкек марказида намойиш ўтказишга тақиқ яна чўздирилди

«Ҳукумат маҳалласи» ҳисобланмиш Первомайский тумани ҳудудида намойишларни ўтказиш яна уч ойга тақиқланди. 

Туман ҳудудида ҳар қандай намойишлар ўтказишни тақиқлаш ҳақидаги Первомайский туман судининг 2022 йил мартидаги қарори 2024 йилнинг июнигача кучда қолади. Туман ҳокимиятининг тегишли даъвоси 29 март куни Первомайский туман суди томонидан қондирилди.

Первомайский тумани Бишкекнинг марказий тумани бўлиб, унда Қирғизистон парламенти ва президент маъмурияти, Вазирлар Маҳкамаси, Олий суд каби марказий давлат бошқаруви органларининг бинолари жойлашган. У ерда шунингдек деярли барча вазирлик ва идоралар, жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотларнинг қароргоҳлари жойлашган.

Бишкекда ўтадиган барча норозилик намойишлари ҳам одатда айнан шу туманда жойлашган Ала-Тоо майдонида ўтказилади.

Первомайский туманидан ташқари Қирғизистон президентининг қароргоҳи, шаҳар ҳокимияти, АҚШ элчихонаси бинолари жойлашган Ленин туманида ҳам пикет ва митинглар ўтказиш суд қарори билан тақиқланган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ