Июнь воқеалари бўйича яна қамоққа олишлар бошланди

Шу вақтнинг ўзида ўша машъум воқеалар бўйича афви умумий эълон қилиш таклиф қилинмоқда. Сўнгги олти ойда, Қирғизистонда 2010 йилнинг июнида Ўш ва Жалолобод вилоятларида юз берган миллатлараро низони уюштириш, оммавий тартибсизликларда қатнашиш ва қотилликда гумонланган бир неча шахс қўлга олинди. Орадан 13 йил ўтиб, бунгача ноҳақ қамалганларнинг ишини қайта кўриб чиқиш зарурати турганда, яна бир миллат вакилларини қўлга олишлар авж…

Батафсил...

Ўшда турғунларни 20 млн сомдан ортиқ пулга алдаб кетган гумондор қўлга олинди

Ўш шаҳрида бир неча турғунни алдаб, 20 млн сомдан ортиқ пулини олиб Ўзбекистонда қочиб юрган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда шаҳар милицияси билдирди. Маълумотга кўра, бунгача қидирувда бўлган Ўш шаҳрининг 34 ёшли вақтинча турғуни 14 сентябрда қўлга олинган. Ўш шаҳар суди 16 сентябрда гумондорнинг эҳтиёт чорасини қараб, уни 16 октябргача қамоқда қолдирди. Ҳозирда тергов давом этмоқда. Бугунги кунгача гумондор устидан…

Батафсил...

Туркиядаги вертолёт ҳалокати: Қидирилаётган иккинчи қирғизистонликнинг жасади топилди

Туркияда ёнғинни ўчириш вақтида вертолёт фалокатга учраб, бедарак бўлаётган иккинчи қирғизистонликнинг ҳам жасади топилди. Бу ҳақда 18 сентябрда Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати билдирди. Маълумотга кўра, ҳозирда ҳалок бўлган учувчиларнинг жасадини Қирғизистонга юбориш масаласи кўриб чиқилмоқда. Измир шаҳрига яқин Мендерес ҳудудида ўрмондан чиққан ёнғинни ўчириш вақтида дамбага қулаган вертолётда тўрт киши бўлган. Уларнинг учтаси қирғиз фуқароси — иккиси учувчи, бири…

Батафсил...

«Абдиш-Ата-2» футбол клубининг 19 ёшли ўйинчиси Абилкасимов автоҳалокат оқибатида вафот этди

«Илбирс» ва «Абдиш-Ата» футбол клубларининг 19 ёшли собиқ ҳужумчиси Ааламбек Абилкасимов йўл транспорт ҳалокатида вафот этди. Бу ҳақда Қирғиз футбол иттифоқи билдирди. «Ёрқин хотирангиз ёдимизда! Бутун футбол жамоаси мотамда», — дейилади билдирувда. Футболчи 2019 йили U-16 Осиё кубогининг саралаш ўйинларида Ливаннинг терма жамоаси билан бўлган учрашувнинг 41-дақиқасида алмашиш билан чиқиб, 2 гол киритиб ўйин натижасини 0:2 ҳисобида ўзгатирган. Абилкасимов «Илбирс»…

Батафсил...

Мирзиёев Ўзбекистонга 10 миллиард доллар сармоя киритмоқчи бўлган “Air Products” директорига орден берди

Президент Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрига амалий ташрифи доирасида “Air Products” ширкати раҳбари Сейфи Гасеми билан учрашди. Президент матбуот хизматининг билдиришича, учрашувда АҚШ Давлат котибининг энергетика масалалари бўйича ўринбосари Жеффри Пайетт ҳам иштирок этди. “Air Products” томонидан Ўзбекистонда “Uzbekistan GTL”да саноат газларини қайта ишлаш, “Навоийазот” негизида синтез-газ, кислород ва азот, суюлтирилган карбонат ангидрид ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилмоқда. Сўнгги икки йил…

Батафсил...

Бишкек суди ёзувчи Олжобай Шокирни ҳибсда қолдирди

Бишкек шаҳар суди 18 сентябрь куни аввалроқ Олжобай Шокирга нисбатан танланган 2 ой қамоқ эҳтиёт чорасини кучда қолдирди. Бишкекдаги Первомайск туман суди 24 август куни ёзувчи Олжобай Шокирни тергов давомида — 23 октябрга қадар Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторида ҳибсда сақлашга қарор қилган эди. Бишкек шаҳар суди шу чорани кўриб чиқди ва кучда қолдирди. Ёзувчи, публицист ва жамоат арбоби…

Батафсил...

Ўшда санитар меъёрларни сақламаган 14 хизмат кўрсатиш ишхонаси ёпилди

Ўш шаҳрида фуқароларнинг шикоятларидан сўнг ишхоналарда текширув юргизилди ва санитария-эпидемиология меъёрларини сақламаган 14та муассаса ёпилди. Бу ҳақда 18 сентябрда шаҳар мэриясидан билдиришди. Маълумотга кўра, ўтказилган текширувда бешта гўзаллик ва косметология салони, бешта тиббиёт даволаш хонаси ҳамда тўртта тиш даволовчи марказ ёпилди. Қонун бузган муассасаларга жойнинг ўзида тегишли актлар тузилиб, огоҳлантириш берилди. Мэриядан мазкур текширув рейдлари бу йил сентябрь ойининг охиригача…

Батафсил...

Иқтисодиёт вазирлиги: 2023 йили Қирғизистонда ўртача иш ҳақи 32 мингни ташкил қилди

Бу йил республикада ўртача иш ҳақининг миқдори 2022 йилникига нисбатан 27,2 фоизга кўтарилиб, ўрта ҳисобда 32 минг сомни ташкил қилди. Бу ҳақда «Клооп»га 18 сентябрда Иқтисодиёт вазирлигидан билдиришди. Вазирликдан 2023 йилнинг январь-июль ойларида иқтисодий фаолиятнинг барча турларидаги ишхоналарда ва ташкилотларда иш ҳақи ўтган йилга нисбатан ўсгани кузатилганини маълум қилишди. Маош давлат бошқаруви ва мудофаа, мажбурий ижтимоий суғурта соҳасида 72,8%га, маъмурий…

Батафсил...

Полвон Тайирбек Жумашбек ўғли Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди

Қирғиз полвони Тайирбек Жумашбек ўғли Сербияда бўлаётган кураш бўйича жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда 17 сентябрда Қирғизистоннинг кураш бўйича федерацияси билдирди. Эркин кураш бўйича полвон 61 килограмм оғирликда куч синашиб, дастлабки учрашувда озарбайжонлик спортчини, кейин туркиялик спортчини мағлуб қилди. Ярим финалда АҚШлик рақибига мағлуб бўлиб, бронза медаль учун бўлган беллашувда япониялик спортчини ортда қолдирди. Жумашбек ўғлининг медали…

Батафсил...

Президент Садир Жапаров АҚШга борди

Президент Садир Жапаров Нью-Йоркка етиб борди. Бир неча кун давом этадиган ташриф доирасида у БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси, АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари саммити ҳамда бошқа тадбирларда иштирок этади. Ташриф дастурига мувофиқ, 19 сентябрь куни Қирғизистон раҳбари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси ялпи сессиясининг умумий мунозараларида нутқ сўзлайди ҳамда минтақавий ва глобал кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи-назарини…

Батафсил...

АҚШ президенти Байден 19 сентябрда Марказий Осиё президентлари билан саммит ўтказади

АҚШ президенти Жо Байден 19 сентябрь куни Нью-Йоркда Марказий Осиё давлатлари президентлари билан С5+1 форматида учрашади. Байденнинг маслаҳатчиси Жейк Салливан АҚШ президенти Марказий Осиё лидерлари билан тарихда илк маротаба мазкур форматда саммит ўтказаётганини айтди. Салливанга кўра, саммитда минтақавий хавфсизлик, савдо ва иқтисодий алоқалар, иқлим ўзгариши муаммолари, давлат бошқаруви масалалари ва қонун устиворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар муҳокама этилади. “Амалда С5+1 формати…

Батафсил...

Қирғизистонда сиёсий қатағон қурбонларини ёппасига оқлашмоқчи

Жўқорғи Кенеш депутатлари “Сиёсий ва диний эътиқоди учун, ижтимоий, миллий ва бошқа сабабларга кўра қатағонга учраган ва реабилитация қилинган фуқароларнинг ҳуқуқлари ва кафолатлари тўғрисида”ги ҳамда “Миллий Қирғизистон Республикаси архив фонди тўғрисида”ги қонунларга ўгартиришларни муҳокама қилди. Депутатлар амалдаги қонунга янги модда қўшишни таклиф қилмоқдалар. Унга кўра, Қирғизистонда 1961 йилгача амалда бўлган 1922 ва 1926 йиллардаги Жиноят Кодексининг айрим моддалари бўйича судланганлар…

Батафсил...

Тошкентда соқол ва ҳижоб рейдлари ўтмоқда

Ўзбекистонда рўмол ва соқолга қарши кампания яна кучайган. Озодликка 13 сентябрь куни жўнатилган видеотасвирларда Андижон шаҳридаги банк коллежи олдида рўмолни ҳижоб сифатида ëпиниб олган талабалардан уни орқадан ўраш талаб қилинаётганини кўриш мумкин. Талабга бўйсунмаганлар коллеж остонасидан ортга қайтариляпти. “Андижон шаҳридаги банк коллежидан мурожаат қиляпмиз. Рўмол ўраган талаба қизлардан рўмолини орқа тарафдан ўраш талаб қилиняпти. Бу талаб қонунийми?”, деб ёзди видеони…

Батафсил...

АҚШ президенти ўғлига қуролни қонунга зид тарзда сотиб олиш ва эгалик қилиш айблови қўйилди

Махсус прокурор Дэвид Вайс АҚШ президентининг ўғли Хантер Байденга нисбатан ўқотар қуролни қонунга зид тарзда сотиб олишда айблов қўйди. Бу ҳақида CNN телеканали маълум қилди. Хусусан, Хантер Байден 2018 йил октябрида қурол сотиб олаётганда гиёҳванд моддалар истеъмоли ҳақида ёлғон гапиришда айбланган. Махсус прокурор таъкидлашича, у ўша пайтда кокаин қарамлигига қарши даволанаётган эди. Махсус прокурор Вайс, шунингдек, АҚШ президенти ўғлини наркотиклар…

Батафсил...

Элчилик: Россияда шавқатсизларча ўлдирилган йигит қирғизистонлик экани аниқланди

Қирғизистоннинг Россиядаги элчилиги Москва шаҳрида шавқатсизларча ўлдирилган 25 ёшдаги қирғизистонлик фуқаронинг ўлим сабабини аниқламоқда. Бу ҳақда 14 сентябрда Ташқи ишлар вазирлиидан билдиришди. Маълумотга кўра, 12 сентябрда Москвада боши кесилган икки кишининг жасади топилган. Улардан бири 25 ёшдаги Қирғизистон фуқароси экани аниқланди. Иккинчи жабрланувчи эса 56 ёшдаги турғун экани маълум қилинди. Суриштирув ишлари натижасида, гумонланувчи сифатида 22 ёшдаги Ўзбекистон фуқароси қўлга…

Батафсил...

Қирғизистонликлар ватанига камроқ пул юборяпти

Жисмоний шахсларнинг Қирғизистонга жўнатмалари деярли 32 фоизга камайган. Июль ойида Қирғизистонга 145,9 миллион доллар ўтказилди, бу май ойига нисбатан 17,9 миллион долларга кам. Жисмоний шахсларнинг пул ўтказмалари бўйича ушбу статистикани Қирғизистон Миллий банки ошкор қилди. Миллий банкнинг маълумотларига кўра, ўтказмаларнинг асосий қисми (132,2 миллион доллар) Россиядан жўнатилган. Ундан кейин АҚШ (4,5 миллион доллар), Туркия (1,7 миллион доллар) ва қолган бошқа…

Батафсил...

МХДҚ: Жанубдаги июнь воқеасида тартибсизлик уюштиришда гумонланган олти киши қўлга олинди

МХДҚ 2010 йили миллатлар аро жанжал вақтида оммавий тартибсизликларни уюштиришда гумонланганлар қўлга олинганини билдирди. Бу ҳақда муассасанинг матбуот хизмати билдирди. Махсус хизмат қўлга олинганлар тартибсизликлар вақида Жалолободнинг турғунини ўлдирганликда ҳам гумонланаётганини қўшимча қилди. МХДҚ умумий олти кишини қўлга олган. «Қўлга олинган фуқаролар Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманидаги сепаратист гуруҳларнинг лидерлари бўлиб, оммавий тартибсизликка чақириб, йўл тўсишларни уюштириб, сепаратистлар назорат қилган ҳудудлардан…

Батафсил...

Қирғизистонда айрим интернет-провайдерлар “Клооп” нашрини блоклади

Унинг мухлислари ҳозирда тўсиқни четлаб ўтиш йўллари ҳақидаги масалани муҳокама қилмоқдалар. Қирғизистондаги айрим провайдерлар ёшлар нашри бўлган “Клооп.кг” веб-сайтини “сохта янгиликлар” тўғрисидаги қонунга мувофиқ Маданият вазирлиги талабига биноан тўсиб қўйишди. Бу ҳақда нашрнинг ўзи хабар бермоқда. “Улар қаторида «О!» уяли алоқа оператори ва Homeline провайдери ҳам бор”, дейилади “Клооп” сайтидаги маълумотда. Ҳар икки оператор мамлакатда оммабоп уяли алоқа ва интернет…

Батафсил...

Президент Садир Жапаров Душанбега борди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Душанбега борди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди. Давлат раҳбарининг самолёти Душанбедаги халқаро аеропортига қўнган. Жапаровни Тожикистон Бош вазири Коҳир Расулзода кутиб олган. Маълум қилинишича, амалий ташриф доирасида Жапаров Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан икки томонлама музокаралар ўтказган. Унда чегара масаласи ҳам…

Батафсил...

Роскомнадзор 24.kg нашрига киришни блоклади

Роскомнадзор Қирғизистоннинг 24.kg нашрига киришни блоклади. Роскомсвобода (РФда хорижий агент сифатида тан олинган) бунга эътибор берган. Ташкилот маълумотларига кўра, 24.kg сайти томонидан 2022 йил октабрь ойида эълон қилинган Украинадаги воқеалар ҳақидаги тўртта янгиликлар дайжести блокланган. Ушбу нашрга киришни чеклаш тўғрисида қарор ўтган йил 7 ноябрида қабул қилинган, ижро жорий йилнинг 12 сентябрида амалга оширилган. Роскомнадзор веб-сайтининг таъкидлашича, «сайт саҳифасига кириш чекланган», аммо…

Батафсил...
1 2 3 4 5 6 7