Бишкек суди ёзувчи Олжобай Шокирни ҳибсда қолдирди

Бишкек шаҳар суди 18 сентябрь куни аввалроқ Олжобай Шокирга нисбатан танланган 2 ой қамоқ эҳтиёт чорасини кучда қолдирди.

Бишкекдаги Первомайск туман суди 24 август куни ёзувчи Олжобай Шокирни тергов давомида — 23 октябрга қадар Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторида ҳибсда сақлашга қарор қилган эди. Бишкек шаҳар суди шу чорани кўриб чиқди ва кучда қолдирди.

Ёзувчи, публицист ва жамоат арбоби Олжобай Шокир судда унга қарши очилган жиноий ишни асоссиз ҳисоблашини ва айбловларни тан олмаслигини айтган.

Ёзувчи, публицист ва жамоат арбоби Олжобай Шокир 23 август куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан ушланган. Унга нисбатан “оммавий тартибсизликлар уюштириш” ва “ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга уриниш” айбловлари қўйилгани айтилмоқда.

52 ёшли ёзувчи Олжобай Шокир ҳокимиятни тез-тез танқид қилади. Сўнгги кунларда у Иссиқкўл қирғоғидаги тўртта сиҳатгоҳни Ўзбекистонга берилишига қарши чиқди ва шу масалада Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиевни дебатга чақирган.

У 31 август куни ҳокимиятнинг ноқонуний ҳаракатларига қарши норозилик акцияси ўтказиш ташаббуси билан ҳам чиққан.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ