Ўшда санитар меъёрларни сақламаган 14 хизмат кўрсатиш ишхонаси ёпилди

Ўш шаҳрида фуқароларнинг шикоятларидан сўнг ишхоналарда текширув юргизилди ва санитария-эпидемиология меъёрларини сақламаган 14та муассаса ёпилди. Бу ҳақда 18 сентябрда шаҳар мэриясидан билдиришди.

Маълумотга кўра, ўтказилган текширувда бешта гўзаллик ва косметология салони, бешта тиббиёт даволаш хонаси ҳамда тўртта тиш даволовчи марказ ёпилди. Қонун бузган муассасаларга жойнинг ўзида тегишли актлар тузилиб, огоҳлантириш берилди.

Мэриядан мазкур текширув рейдлари бу йил сентябрь ойининг охиригача давом этишини қўшимча қилишди.

14 июлда Ўш шаҳрида хусусий тиббиёт марказларида ўтказилган текширувдан сўнг 19таси ёпилган ва 8тасининг иши ҳуқуқ-тартибот органларига ўтказилган.

Бундай тадбирлар ВИЧ, гепатит каби қон орқали юқувчи инфекцияларни олдини олишга қаратилгани таъкидланган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ