Қирғизистон Мустақиллик кунини нишонламоқда

Бугун, 31 август куни Қирғизистон мустақиллигининг 32 йиллигини нишонламоқда.

Асосий байрам тадбирлари Ўш шаҳрида бўлиб ўтмоқда, у ерда Президент Садир Жапаров иштирокида давлат байроғини кўтаришга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Давлат раҳбари ўз табрик сўзида Мустақиллик байрами муносабати билан таниқли давлат арбоблари Насридин Исанов ва Абди Суэрқуловга вафотидан кейин Қирғизистон Республикаси Қаҳрамони унвонини бериш тўғрисида фармонлар чиқарганини таъкидлади.

Бишкекда шу куни пойтахтнинг барча туманларида турли тадбирлар – ярмаркалар, концертлар, спорт мусобақалари ўтказилмоқда. Кечқурун Ала-Тоо майдонида қирғиз эстрадаси юлдузлари иштирокида концерт бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Ўтган йили Мустақиллик байрами Чуй вилоятининг Оламудун туманидаги Чунқурчоқ яйловларида ўтказилган эди. Давлат раҳбари Мустақиллик байрамига бағишланган байрам тадбирлари бундан буён ҳам мамлакатнинг турли ҳудудларида ҳар йили ўтказилишини таъкидлади.

Қирғизистон суверенитети тўғрисидаги декларация СССР парчаланганидан кейин 1990 йил 15 декабрда мамлакат Олий Кенгаши томонидан қабул қилинган. 1991 йил 31 августда эса “афсонавий парламент” Давлат Мустақиллиги Декларациясини қабул қилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ