Қирғизистон, Қозоғистон ва Россия фуқароларнинг шахсий маълумотлари бўйича маълумот алмашади

Қирғизистон Қозоғистон ва Россия билан фуқароларнинг шахсий маълумотларини ўзаро алмашиш бўйича келишувни ратификация қилди. Бу ҳақда бугун, 21 июнь куни президент матбуот хизмати хабар берди.

Қирғизистон президенти Садир Жапаров “Шахсий маълумотлар алмашинуви соҳасидаги маъмурий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақида»ги қонунни имзолади.

Келишув доирасида, хусусан, фуқаролиги мавжудлиги (ёки йўқлиги), томонларнинг ҳудудларида доимий бўлиш (яшаш) ҳуқуқини берувчи ҳужжатларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар алмашинуви амалга оширилади.

Уч мамлакат келишувни 2020 йил 18 декабрда имзолаган. Жогорку Кенеш уни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни жорий йилнинг 25 май куни қабул қилган эди.

Қозоғистон ҳам, Россия ҳам ратификация жараёнини якунлади.

Қирғизистоннинг етти миллион аҳолисидан бир миллиондан ортиқ фуқароси айни пайтда хорижда меҳнат миграциясида бўлиб, уларнинг аксарияти Россия ва Қозоғистонда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ