Қирғизистонда жорий йилнинг 2 июнидан МДҲ мамлакатларида қидирувда бўлган шахслар юзини таниш тизими ишга туширилди. Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари мазкур тизим учун қидирувда бўлган 85 мингдан зиёд шахс бўйича маълумотни тақдим этган, дея хабар қилди Озодликнинг қирғиз хизмати Ички ишлар вазирлиги маълумотига таянган ҳолда. Қирғизистон ИИВ матбуот хизмати маълумотига кўра, ўтган 10 кун ичида юз таниш функциясига эга бўлган кузатув камералари ёрдамида қидирувда…
Батафсил...Kun: 13.06.2023
“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” мультимодал транспорт йўлаги бўйлаб синов поезди йўлга тушди
Хитойнинг Zhejiang Union of Railway Logistics ширкати, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Қирғиз темир йўли” миллий компанияси” давлат корхонаси ҳамкорлигида 9 июнь куни Ланджоу станциясидан Тошкентга 30 та контейнердан иборат блок поезди йўлга тушган. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги маълумот тарқатди. Вазирлик матбуот хизмати маълумотига кўра, илк синов поезди ҳаракатига “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” мультимодал транспорт йўлаги бўйлаб юк ташишни…
Батафсил...Бишкекда қўлга олинган россиялик икки фаол Қирғизистондан бошпана сўради
Бишкекда қўлга олинган россиялик икки фаол- Алёна Крилова ва Лев Скорякин Қирғизистон ҳукуматига бошпана сўраб мурожаат қилди. Уларнинг бу борадаги аризаси Меҳнат, ижтимоий ҳимоя ва миграция вазирлигига 12 июнда расман топширилди. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизматига фаолларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатаётган «Адилет» юридик клиникаси ходими Марат Қидиров маълум қилди. Меҳнат, ижтимоий ҳимоя ва миграция вазирлиги уларнинг аризасини ўрганиб чиқиб, бошпана бериш…
Батафсил...Қирғизистоннинг янги Ҳарбий доктринасига “ташқи тажовуз” тушунчасини киритиш таклиф этилди
Бундай ташаббус билан мамлакат Хавфсизлик кенгашининг 13 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишида Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев маълум қилди. “Биз [ТИВда] бу доктринани синчиклаб ўрганиб чиқдик ва унга “тажовуз” ёки “ташқи тажовуз” тушунчаларини киритиш зарур, деб ҳисоблаймиз. Чунки 2021 ва 2022 йилларда нима бўлганини эслагансиз керак. Шунинг учун бизнинг агрессияга қарши ҳаракатларимиз ушбу доктринага киритилиши керак”, — деди…
Батафсил...Ислом Каримовнинг ўғли Пётр Татьяна Каримовани судга берди
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой туманлараро судида собиқ президент Ислом Каримовнинг ўғли Пётр Каримовнинг Ўзбекистон собиқ биринчи хоними Татьяна Каримовага нисбатан даъво аризаси кўриб чиқилади. Тошкент шаҳар суди расмий сайтида жойлаштирилган Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди томонидан 26 июнь куни кўриб чиқиладиган ишлар рўйхатида қайд этилишича, Пётр Каримов ворислик ҳуқуқидан келиб чиққан низо ортидан даъво аризаси киритган. Пётр…
Батафсил...Бишкекда бир оиланинг ўлдирилиши бўйича шов-шувли иш судга топширилди
Бир оила – она ва унинг икки вояга этмаган фарзандини ўлдириш бўйича иш судга топширилди. Бу ҳақдаги маълумотни 12 июнь куни Бишкек шаҳар суди матбуот хизмати тасдиқлади. Қайд этилишича, ишни Октябрь туман суди кўриб чиқади. 17 февралга ўтар кечаси Бишкекнинг 5-микрорайонида уч марта қотиллик қайд этилди. Полиция хонадон эгаси ва унинг икки вояга етмаган фарзандининг жасадларини зўравонлик ўлим белгилари билан…
Батафсил...Россиялик фаол Алена Крилова Қирғизистонда ҳибсга олинди
Қирғизистонда россиялик сиёсий фаол Алёна Крилова қўлга олинди. Sota хабарига кўра, Крилова 4 июнь куни Бишкекда қўлга олинган, бироқ бу ҳақда эндигина маълум қилинган. Крилова “Инсон ҳуқуқлари учун” Россия ҳаракатининг собиқ матбуот котиби. У Россия ҳукумати томонидан экстремистик деб тан олинган “Сўл қаршилик” ҳаракатида қатнашган. Россияда Крилова ва ҳаракатнинг яна беш нафар аъзосига қарши экстремистик жамият яратиш бўйича жиноий иш…
Батафсил...Қирғизистонда Путинга ва урушга қарши чиққан гуруҳнинг концерти бекор қилинди
Бишкекда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Россиянинг “Порнофильми” панк гуруҳи концерти ўтказилишига йўл қўймади. Бу ҳақда гуруҳнинг расмий интаграм саҳифасида маълум қилинди. Гуруҳ президент Владимир Путин сиёсатига ва Украина урушига норозилик билдириб келаётганди. Концерт 10 июнь куни Бишкекдаги клублардан бирида ўтказилиши лозим эди. “Порнофильми” гуруҳининг билдиришича, клубга «ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари келиб таҳдид қилган». Гуруҳ концерт ўтказиш учун бошқа майдонча топа олмаган. «Бишкекдаги…
Батафсил...