Қирғизистонда «ҳокимиятни эгаллашда» гумон қилиниб ҳибсга олинганлар изоляторга жойлаштирилди

Пойтахтнинг Первомайский туман суди 7 июнь куни «ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллаб олишни режалаштириш»да гумон қилиниб, ҳибсга олинганларга нисбатан эҳтиёт чорасини танлаганини хабар қилди. Қайд этилишича, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси терговчиларининг сўровига кўра, 4 нафар гумонланувчи 21 июнга қадар МХДҚ тергов изоляторига ўтказилган. Улар орасида “Элдик Кенгаш” партияси раиси Роза Нурматова ва “Чек ара” (“Чегара”) жамоат бирлашмаси аъзоси Гулжигит Исоқовлар…

Батафсил...

Санкт-Петербургда тожик ва қирғиз мигрантлар ўртасидаги муштлашув ортидан 380 киши қўлга олинди

Санкт-Петербургдаги “Лахта-Центр” қурилиш майдони ҳудудида тожикистонлик ва қирғизистонлик мигрантлар ўртасида рўй берган оммавий муштлашув ортидан 380 киши полиция бўлимига олиб кетилган. Муштлашув нима сабабдан юзага келгани ҳақида аниқ маълумот йўқ. ВЧК-ОГПУ сайти ўз Telegram-каналида оммавий муштлашув 3 июнь оқшомида “Лахта-Центр” ҳудудидаги ошхонада бошлангани, кейин эса кўчада давом этгани ҳақида ёзган. Мигрантлар томонидан Озодликнинг тожик хизматига йўлланган видеода муштлашув чоғида фақат муштумлар эмас,…

Батафсил...

Қирғизистонлик тадбиркор Қозоғистонда ҳибсга олинди

Олмаота шаҳрида (Қозоғистон) полиция Қирғизистон фуқароси, Олтин Ўрда бозори директори ўринбосари Эрмек Маркабоевни қўлга олди. Бу ҳақда 6 июнь куни Қирғизистон Республикасининг Олмаотадаги бош консули Назарали Арипов маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Эрмек Маркабаевнинг қўлга олиниши 2 июнь куни бўлиб ўтган ва бу ҳақда консулликка дарҳол хабар қилинган. Бир кун аввал суд Маркабоевни икки ойга ҳибсда сақлашга қарор қилди. Қозоғистон…

Батафсил...