Қирғизистонликлар хорижий агентлар ҳақидаги қонунга қарши имзо тўпламоқда

Интернетда Change.org портали «хорижий вакиллар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини қайтариб олиш учун имзо тўплашни бошлади. Бу ҳақда платформа сайтида хабар берилди. Мурожаатда сўнгги йилларда мамлакатнинг ғамхўр ва фаол фуқаролари ноқонуний жиноий жавобгарликка тортиш, мамлакатдан чиқариб юбориш ва суд жараёнларига дуч келгани қайд этилган. Бундан ташқари, фуқаролик жамияти ташкилотлари ва мустақил оммавий ахборот воситалари фаолиятини чеклашга қаратилган жазоловчи қонунчилик ташаббуслари қабул қилинмоқда.…

Батафсил...

Сўқулуқдаги нефть омборида чиққан ёнғинда тўрт киши жароҳатланди

Қирғизистоннинг Чуй вилояти Сўқулуқ туманидаги 20 июнь куни нефть омборида юз берган ёнғинда тўрт одам жароҳатланди. Уларнинг барчасининг баданлари куйган. Жароҳатланганлардан бирининг аҳволи ўта оғир, икки нафариники ўртача, бир нафарини қониқарли экани айтилмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги темир йўл ёқасида жойлашган нефть омборида ёнғин соат 16 ларда бошланганини ва 18:06да тўлиқ ўчирилганини билдирди. Ёнғинни ўчиришга Сўқулуқ ва Москва туманларидан учта ва…

Батафсил...

Қирғизистон, Қозоғистон ва Россия фуқароларнинг шахсий маълумотлари бўйича маълумот алмашади

Қирғизистон Қозоғистон ва Россия билан фуқароларнинг шахсий маълумотларини ўзаро алмашиш бўйича келишувни ратификация қилди. Бу ҳақда бугун, 21 июнь куни президент матбуот хизмати хабар берди. Қирғизистон президенти Садир Жапаров “Шахсий маълумотлар алмашинуви соҳасидаги маъмурий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақида»ги қонунни имзолади. Келишув доирасида, хусусан, фуқаролиги мавжудлиги (ёки йўқлиги), томонларнинг ҳудудларида доимий бўлиш (яшаш) ҳуқуқини берувчи…

Батафсил...