Қирғизистонда Қурбон ҳайит 28 июнда. Ўзбекистон муфтияти ҳайит санасини айтишга шошилмаяпти

Жорий йилда Қурбон ҳайити Қирғизистонда 28 июнь куни нишонланади. Бу ҳақда Қирғизистон муфтияти маълум қилди.

Муфтият Қурбон ҳайити Рамазон ҳайитидан 70 кун ўтгач нишонланишини таъкидлаган. Рамазон ҳайити Марказий Осиё давлатларида 21 апрелда нишонланган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси эса 19 июнда исломий тақвим бўйича Зулҳижжа ойи бошланганини маълум қилди. Ислом арконларига мувофиқ Зулҳижжа ойининг ўнинчи куни Қурбон ҳайити сифатида нишонланади. Бироқ Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси бу ҳақда ҳеч қандай маълумот берган эмас.

Ўзбекистон президентининг 2023 йилдаги қўшимча дам олиш кунлари бўйича фармонида Қурбон ҳайити 29 июнга тўғри келиши тахмин қилинган ҳолда 30 июнь (жума) барча учун, 1 июль (шанба) олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни деб белгиланган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ