МХДҚ давлат тўнтариши уюштиришда гумонланиб қўлга олинганлар тўғрисида маълумот берди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) “давлатни куч билан босиб олишга ҳаракат қилганлик”да гумонланаётган бир неча шахс қўлга олинганини билдирди. Расмий маълумотда таъкидланишича, ўнлаб одам жиддий қаршилик акцияларини уюштиришга тайёргарлик кўрган. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизмати маълум қилди. МХДҚ билдирувида бу қаршиликнинг асосий уюштирувчиси сифатида “Элдик кенеш” (“Халқ кенгаши”) партиясининг раиси тилга олинади. “Суд санкциясига асосан йиғилган аудио-видео материаллар асосида…

Батафсил...

Ўзбекистонлик тадбиркорлар Қирғизистонга 70 миллион долларлик инвестиция киритмоқчи

Қирғизистон президенти ҳузуридаги инвестициялар бўйича агентлик директори Умбриэль Темиралиевнинг Тошкентга қилган сафари доирасида ўзбек тадбиркорлари қирғиз иқтисодиётига 70 миллион доллар миқдорида сармоя киритишга тайёр экани маълум қилинди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати 5 июнда хабар берди. Расман билдирилишича, Темиралиев Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов билан бу борада музокаралар ўтказган. Учрашувда 2023 йилнинг охиригача икки давлат ўзаро ҳамкорликда…

Батафсил...

Кремль Қирғизистонда давлат тўнтаришига уриниш ҳақидаги хабарлардан хавотир билдирди

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Қирғизистонда давлат тўнтаришига уриниш ҳақидаги хабарларни хавотирли деб атади. “Ҳозирча жуда хавотирли хабарлар келди. Шунинг учун биз бу янгиликни диққат билан кузатиб борамиз ”, деди у. Песковнинг қўшимча қилишича, у ҳозирча батафсил маълумотга эга эмас. Аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси давлат тўнтаришига уринишда гумон қилинган бир гуруҳ шахсларни қўлга олгани ҳақида хабар берилганди. Қўлга…

Батафсил...

Қирғизистонда оғир жиноятларда гумонланувчи шахс милицияни кишанлаб, қамоқдан қочиб кетди

5 июнга ўтар кечаси Иссиқ-Ота тумани ИИБ вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасидан Қушубек Собиров қочиб кетди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди. ИИВ маълумотларига кўра, Қушубек Собиров милиция ходимини кишанлаб, вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасидан қочишга муваффақ бўлган. “Гумонланувчи ўзининг соғлиғи, юрак соҳасидаги оғриқлардан шикоят қилиб, навбатчи милиционердан дори олиб келишни сўраган. Милиция сержанти камерани очиб, тергов қилинаётган шахсни алоҳида хонага олиб кирганда,…

Батафсил...

«Миллий хавфсизлик» Бишкекда давлат тўнтаришига тайёргарлик кўришда гумон қилинган шахсларни оммавий ҳибсга олди

Бишкекда ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллашга тайёргарлик кўришда гумон қилинган шахслар оммавий ҳибсга олинди. Озодлик Радиосининг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига кўра, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари аллақачон 10 га яқин одамни ҳибсга олган. Махсус хизмат ҳозирча рейд ҳақида расман изоҳ бермади. Аввалроқ Интернетда махсус кучлар хонадонга шошилинч равишда кириб келгани тасвирланган видеолар пайдо бўлган эди. Бошқа бир видеода улар машинани тўхтатиб, бир…

Батафсил...