Росселхознадзор Қирғизистондан балиқ ва сут маҳсулотлари импортига қўйилган чекловларни бекор қилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бир кун аввал Қирғизистон ветеринария хизмати раҳбарияти ва Россия ветеринария ва фитосанитария назорати федерал хизмати ўртасида онлайн форматда музокаралар бўлиб ўтди.
“Музокаралар давомида ветеринария хизмати директори Росселхознадзор раҳбарига балиқни қайта ишлаш ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга ЕОИИнинг ветеринария-санитария талабларининг барча бузилишларини бартараф этиш бўйича кўрилаётган зарур чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берди”, — дейилади хабарда.
Икки томонлама музокаралар асосида қуйидаги келишувларга эришилди:
“Росселхознадзор” Қирғизистон Республикасининг “Нурагрорйбпром”, “Табиат инъомлари” балиқларини қайта ишлаш корхоналаридан “Кенгайтирилган лаборатория назорати” мақомига эга бўлган илгари киритилган вақтинчалик чекловларни олиб ташлайди;
шунингдек, Қирғизистон Республикасининг “Ак-Булак плюс”, “Ак-Жалга”, “Жайил сут”, “Ала-Тоо сут” сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарига нисбатан “Кенгайтирилган лаборатория назорати” мақомига эга илгари ўрнатилган вақтинчалик чекловлар бекор қилинади;
Росселхознадзор ушбу корхоналардан Россия Федерацияси ҳудудига балиқ ва сут маҳсулотларини етказиб беришни қайта тиклашга қарор қилди;
янги “А2» балиқни қайта ишлаш корхонасига ҳам балиқ маҳсулотлари етказиб бериш имконини беради.
Росселхознадзорнинг Қирғизистондаги юқоридаги корхоналардан вақтинчалик чекловлар олиб ташланиши бўйича расмий тасдиқланиши кутилмоқда.