Қирғизистон ва Хитой чегарада учинчи назорат-ўтказиш пункти очилишини муҳокама қилмоқда

Қирғизистон — Хитой чегарасида яна бир учинчи ўтказиш пункти очилиши режалаштирилмоқда. “Бедел” назорат-ўтказиш пунктини очиш масаласи Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Бахит Тўробоев ва Хитойнинг Қирғизистондаги элчиси Ду Дюен томонидан муҳокама қилинган. Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси матбуот хизмати вакили назорат ўтказиш пунктига оид батафсил маълумотларни тақдим этмади. Бироқ, шуниси маълумки, Бедел довони Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони билан чегарадош Иссиқкўл вилоятида жойлашган. Икки…

Батафсил...

Қирғизистон ТИВ фуқароларни Покистонга саёҳат қилишдан тийилишга чақирди

Покистондаги ички сиёсий вазият кескинлашгани муносабати билан Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларига ушбу мамлакатга саёҳат қилишдан тийилишни тавсия қилди. Шу билан бирга, Покистонда қолган фуқаролар мамлакатдаги вазият тўлиқ барқарорлашгунча ўз хавфсизлик чораларини кучайтириши тавсия қилинди. Ташқи ишлар вазирлигига кўра, Қирғизистон Республикасининг Покистондаги элчихонага сўнгги воқеалар натижасида жабрланган фуқаролари ҳақидаги маълумотлар тушмаган. Покистонда оммавий норозилик намойишлари собиқ бош вазир Хон…

Батафсил...

Telegram гуруҳда нашида тарқатишда айбланган талаба йигит 3 йилга қамалди

8 май куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Оққўрғон туман суди томонидан Ўзбекистон ЖКнинг 244-1-моддаси (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “г” банди билан айбланган 21 яшар Жаҳонгир Улуғмуродов 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Олий суд матбуот хизматининг хабар қилишича, Улуғмуродовга тайинланган жазо муддати Жиноят кодексининг 57-моддасига (Енгилроқ жазо тайинлаш) мувофиқ равишда камайтирилган.…

Батафсил...

Россияда миграция қонунчилигига муҳим ўзгартиришлар киритилди

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия миграция қонунчилигидаги муҳим ўзгаришларни эълон қилди. Қонунчиликдаги янгиликларга кўра, 2023 йил октябрь ойи охиридан бошлаб Қирғизистон Республикаси фуқаролари вақтинчалик яшаш жойига келганлиги ва вояга етмаган болалари келганлиги тўғрисида миграция пропискаси органларини электрон шаклда мустақил равишда хабардор қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунинг учун: “Ягона давлат ва коммунал хизматлар портали (функциялари)” тизимида шахсий кабинетларга эга бўлиш; “Электрон…

Батафсил...

Қирғизистоннинг Санкт-Петербург ва Қозон шаҳарларида бош консулликлари очилади

Россияда Санкт-Петербург ва Қозон шаҳарларида Қирғизистоннинг янги бош консулликлари пайдо бўлади. Қирғизистон Республикаси Президенти матбуот хизмати хабарига кўра, Садир Жапаров тегишли фармонларни имзолаган. Қайд этилишича, “ҳужжатлар Қирғизистон Республикаси фуқароларининг Россияда қулай қонуний бўлишини рағбатлантириш мақсадида имзоланган”. Шу кунларда Садир Жапаров Россияда расмий ташриф билан бўлиб турибди. 8 май куни у Россия президенти Владимир Путин билан учрашди. Учрашувда икки томонлама ва…

Батафсил...

Мирзиёев муддатидан илгари президент сайлови ўтказилишини эълон қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда муддатидан илгари президент сайлови ўтказилишини маълум қилди. Бу тўғрисидаги фармонни давлат раҳбари янги таҳрирдаги Конституциянинг 128-моддасида мамлакат президентига берилган ваколатдан фойдаланиб имзолаган, дея хабар бермоқда президент матбуот котиби Шерзод Асадов. Бу ҳақда у 8 май куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, суд ва ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ҳамда жамоатчилик фаоллари билан референдум якунларига бағишланган учрашув…

Батафсил...

Садир Жапаров 9 май куни ўтказиладиган парадда Путинни ёнида туриш учун Москвага келди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров бугун, 7 май куни расмий ташриф билан Москвага (Россия Федерасияси) учиб келди. Ташриф доирасида Россия Федерасияси Президенти Владимир Путин билан икки томонлама музокаралар ўтказилиши кутилмоқда. Давлат раҳбарлари икки ва кўп томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар. Шунингдек, расмий ташриф доирасида Садир Жапаровнинг бошқа расмий шахслар билан учрашувлари ҳам режалаштирилган.

Батафсил...

Қирғизистон Бош вазири маслаҳатчиси коррупцияда гумонланиб ҳибсга олинди

Венгрия-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси бошқаруви раиси Темирбек Эркинов 2023 йил 3 июлга қадар қамоққа олинди ва Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторида сақланмоқда. Қарор Первомайский суди томонидан 2023 йил 4 майда қабул қилинган. Суд матбуот хизматининг хабар беришича, Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Давлат тергов бошқармаси терговчисининг илтимосномасини қаноатлантирилган. Эркинов коррупцияда айбланмоқда. Темирбек Эркиновнинг ҳибсга олингани ҳақида аввалроқ маълум…

Батафсил...

Швецияда Қуръонни ёқиб юборган фаол сиртдан ҳибсга олинди

Қуръонни ёқиш бўйича акциялар ташкилотчиларидан бири, Даниянинг “Кескин курс” ўта ўнг партияси раҳбари Расмус Палудан Швецияда сиртдан ҳибсга олинди. Бу ҳақда 4 май куни маҳаллий ОАВ хабар қилди. Швеция прокуратураси қарорига кўра, айни дамда Данияда бўлган сиёсатчи мамлакатга киргач ёки Швециянинг исталган жойида омма олдида кўринса, дарҳол ҳибсга олинади. Палудан мансабдор шахсни гижгижлаш, ҳақорат қилиш ва ҳужум қилишда гумон қилинмоқда. “Кескин…

Батафсил...

Ўшдаги «Ынтымак» телеканали директори тайинланганидан бир кун ўтиб ишдан кетди

Вилоят телеканалига янги раҳбар этиб тайинланган Бахит Айдаров тайинланганидан бир кун ўтиб, 4 май куни ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда Озодликка Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлигининг лицензиялаш назорати бошқармаси бошлиғи Бектур Ибрагимов маълум қилди. Унга кўра, Айдаров оилавий шароити туфайли телеканал раҳбари лавозимини тарк этган. Бироқ, унинг телеканал раҳбариятидан кетишининг аниқ сабаби маълум эмас. Бахит Айдаров «Ынтымак»…

Батафсил...

“Кампир-обод иши” айбланувчилари Садир Жапаровга ишончсизлик вотумини билдиришни таклиф қилишди

«Кампир-обод иши» доирасида ҳибсга олинган сиёсатчилар ва фаоллар президент Садир Жапаровга мурожаат йўллаб, унинг истеъфога чиқишини таклиф қилишган. Тегишли мурожаат ижтимоий тармоқларда ҳам эълон қилинди. Баёнотда айтилишича, Бош прокурор Қурманқул Зулушев ва ички ишлар вазири ўринбосари Эркинбек Аширхўжаевнинг “ҳокимиятни эгаллаб олишга уринганликлари” ҳақидаги сўзлари бевосита терговга кўрсатма сифатида баҳоланади. Улар “Кампир-обод иши” доирасида ҳеч қандай тергов ҳаракатлари ўтказилмаганини яна бир…

Батафсил...

Қирғизистон МХДҚ Туризмни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасидаги коррупция ҳолатлари юзасидан иш очди

Жогорку Кенешнинг 4 май куни бўлиб ўтган йиғилишида Бош прокурор ўринбосари Умуткан Қўнкубаева 22 апрель куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Туризмни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасидаги коррупция ҳолатлари бўйича жиноий иш қўзғатганини маълум қилди. Жогорку Кенеш мажлисида иштирок этган Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси ўринбосари Тимур Шабданбековнинг маълум қилишича, қурилиш лойиҳасини амалга оширишдаги коррупция факти бўйича Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига нисбатан жиноят иши…

Батафсил...

Қирғизистон Ўзбекистон ортидан чегарадан ID-карта билан ўтишга рухсат берувчи қонунни қабул қилди

Қирғизистон парламенти 3 май куни Ўзбекистонга ID-карта билан ўтишга рухсат бериш назарда тутилган қонун лойиҳасини бирданига уч ўқишда қабул қилди ва маъқуллади. Ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев бу билан Ўзбекистон қирғизистонликлар ID-карта билан кира оладиган учинчи давлатга айланганини билдирди. Бунга қадар қирғиз фуқаролари Қозоғистон ва Россияга ID-карта билан бора олардилар. Бундан аввал Ўзбекистон Олий Мажлиси ҳам Қирғизистонга ID-карта билан ўтишга…

Батафсил...

“Кампир-обод иши”: Суд сиёсатчилар Бекназаров ва Қодировни ҳибсда қолдирди

3 май куни Бишкек шаҳар суди Кампир-обод иши бўйича айбланувчилар – сиёсатчилар Азимбек Бекназаров ва Қубаничбек Қодировнинг шикоятини кўриб чиқди. Суд адвокатларнинг шикоятини қаноатлантирмай, Бекназаров ва Қодировни 20 июнга қадар Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторида ҳибсда қолдирди. Бир кун аввал шаҳар суди Кампир-обод иши бўйича бошқа айбланувчилар – Эрлан Бекчоро уулу, Равшан Жеенбеков, Рита Карасартова, Оқил Айтбоев ва Илгиз Шаменовга…

Батафсил...

Қирғизистоннинг олти фуқароси Судандан эвакуация қилинди

Бу ҳақда Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Суданда давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар фонида Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Қирғизистон Республикасининг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги элчихонаси ва Россия Федерациясининг Хартумдаги Дипломатик ваколатхонасининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида, 2023 йил 2 май куни Судандан Хартум-Москва йўналиши бўйича Қирғизистон Республикасига 6 нафар фуқаро эвакуация қилинди. Россия Федерацияси ҳукумати томонидан ташкил этилган эвакуация рейси…

Батафсил...

Ўзбекистондан Қирғизистонга ер ости йўли қазиганлар қамалди

Фарғона вилояти Риштон туманидан Қирғизистонга ноқонуний юк олиб ўтувчи ер ости йўли қазишда айбланган 6 кишидан уч нафари 6 йилдан 7 йилгача бўлган муддатларга қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Қолган уч айбланувчига эса озодликни чеклаш жазоси қўлланилди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот тузилмалари томонидан маҳаллий матбуотга сиздирилган видеолавҳда маълум қилинди. Видео 2022 йилнинг 23 июлида олинган тезкор тасвирлардан иборат экани қайд этилган. Озодлик…

Батафсил...

Сўз эркинлигига ҳужум: Қирғизистонда “Озодлик” ёпиладими?

Халқаро ташкилотлар оммабоп нашрнинг ёпиш ҳақидаги суд қарорига норозилик билдирмоқда. Бишкекнинг Ленин туман суди Қирғизистон Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлигининг “Азаттиқ Медиа” муассасасинитёпиш бўйича шикоятини қаноатлантирди. Пайшанба, 27 апрель куни ҳакам Чўлпон Каримбаева раислигида бўлиб ўтган сўнгги суд мажлисида, Қирғизистоннинг собиқ Бош прокурори Аида Салянова, қатор фуқаролик жамияти вакиллари, ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар иштирок этган. “Юз фоиз оқилона…

Батафсил...

HRW: Қирғиз-тожик чегара можаросида ҳар икки томоннинг ҳаракати «уруш жиноятларига тенглашиши мумкин»

Human Rights Watch ташкилотига кўра, ўтган йил сентябрида Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида юз берган тўрт кунлик чегара зиддияти чоғида «ҳар икки томондан уруш қонунларининг жиддий бузилишлари» содир этилган. Тўқнашувларда 100 дан ортиқ тинч аҳоли вакиллари ва ҳарбийлар ҳалок бўлган эди. 2 май куни эълон қилинган ҳисобот халқаро инсон ҳуқуқлари гуруҳи эълон қилган биринчи йирик ҳисоботдир. Сентябрдаги тўқнашувлар илдизи Тожикистон ва Қирғизистон…

Батафсил...

Қирғизистонда электр энергияси 30 фоизга қимматлади

Қирғизистонда 1 майдан бошлаб электр энергиясига тарифлар 30 фоизга қимматлади. Президент Садир Жапаров бу борада “Кабар” агентлигига берган интервьюсида тарифларнинг оширилиши электр таъминоти тизимида қарзлар кўпайиб кетгани ва бу тизимни реконструкция ҳамда модернизация қилиш билан боғлиқ эканини айтди. Қирғизистонда электр энергияси учун ижтимоий тўлов тизими қабул қилинган. Унга асосан аҳолининг кам таъминланган тоифалари, шароити қийин тоғли ҳудудларда яшовчилар, шаҳар ва…

Батафсил...

«Кампиробод иши»: Блоггер Эрлан Бекчоро ҳибсда қолди

Бишкек шаҳар суди блогер Эрлан Бекчорога нисбатан эҳтиёт чорасини кўриб чиқди. Адвокатлар маҳбуснинг гаров эвазига озод этилишини талаб қилишди. Фаол манфаатларини ҳимоя қилаётган адвокат Кантемир Турдалиевга кўра, унинг ҳимоячисига 26 апрель куни Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 326-моддаси (Ҳокимиятни мажбуран тортиб олиш) бўйича айблов қўйилган. Учрашувда Бекчоронинг қариндошлари бўлмаган. Айни вақтда фаолни суратга олишга уринган журналистлардан бинони тарк этиш талаб қилинган. Қайд…

Батафсил...
1 2 3 4