Қирғизистоннинг олти фуқароси Судандан эвакуация қилинди

Бу ҳақда Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Суданда давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар фонида Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Қирғизистон Республикасининг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги элчихонаси ва Россия Федерациясининг Хартумдаги Дипломатик ваколатхонасининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида, 2023 йил 2 май куни Судандан Хартум-Москва йўналиши бўйича Қирғизистон Республикасига 6 нафар фуқаро эвакуация қилинди.

Россия Федерацияси ҳукумати томонидан ташкил этилган эвакуация рейси Москвага етиб келганида Қирғизистон Республикаси фуқаролари Қирғизистон Республикасининг Москвадаги элчихонаси ходимлари томонидан кутиб олинди ва меҳмонхонага жойлаштирилди.

2023 йил 3 май куни Қирғизистон Республикаси элчихонаси Қирғизистон Республикаси фуқароларини аэропортда кутиб олиш ва Москва-Бишкек йўналиши бўйича рейсга рўйхатдан ўтишда ёрдам кўрсатди.

Шу кунгача Суданда мунтазам армия ва тезкор кучлар ўртасида давом этаётган қуролли тўқнашувлар муносабати билан аввалроқ Қирғизистон Республикасининг 7 нафар фуқароси ҳам ушбу давлат ҳудудидан эвакуация қилинган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ