«Кампиробод иши»: Блоггер Эрлан Бекчоро ҳибсда қолди

Бишкек шаҳар суди блогер Эрлан Бекчорога нисбатан эҳтиёт чорасини кўриб чиқди. Адвокатлар маҳбуснинг гаров эвазига озод этилишини талаб қилишди.

Фаол манфаатларини ҳимоя қилаётган адвокат Кантемир Турдалиевга кўра, унинг ҳимоячисига 26 апрель куни Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 326-моддаси (Ҳокимиятни мажбуран тортиб олиш) бўйича айблов қўйилган.

Учрашувда Бекчоронинг қариндошлари бўлмаган. Айни вақтда фаолни суратга олишга уринган журналистлардан бинони тарк этиш талаб қилинган.

Қайд этилишича, 2 май куни шаҳар суди сиёсатчилар Азимбек Бекназаров ва Равшан Жеенбеков, шунингдек, ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартовага нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартириш ҳақидаги аризаларни кўриб чиқади.

2022 йил октабр ойида 20 дан ортиқ сиёсатчи ва фаоллар оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўрганликда гумонланиб ҳибсга олинган эди. Ҳибсга олинганларнинг ўзлари жиноят ишини Кампиробод сув омбори ерларини Ўзбекистонга бериш ва уни ҳимоя қилиш қўмитаси тузиш борасидаги позицияси учун сиёсий таъқиб, деб ҳисобламоқда. Орадан бир неча ой ўтиб ҳибсга олинганларнинг бир қисми уй қамоғига қўйиб юборилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ