“Кампир-обод иши” айбланувчилари Садир Жапаровга ишончсизлик вотумини билдиришни таклиф қилишди

«Кампир-обод иши» доирасида ҳибсга олинган сиёсатчилар ва фаоллар президент Садир Жапаровга мурожаат йўллаб, унинг истеъфога чиқишини таклиф қилишган. Тегишли мурожаат ижтимоий тармоқларда ҳам эълон қилинди.

Баёнотда айтилишича, Бош прокурор Қурманқул Зулушев ва ички ишлар вазири ўринбосари Эркинбек Аширхўжаевнинг “ҳокимиятни эгаллаб олишга уринганликлари” ҳақидаги сўзлари бевосита терговга кўрсатма сифатида баҳоланади. Улар “Кампир-обод иши” доирасида ҳеч қандай тергов ҳаракатлари ўтказилмаганини яна бир бор таъкидлаб, давлат раҳбари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари Конституцияни бузаётганини даъво қилмоқда.

“Биз ҳеч қачон сиздан кечирим сўрамаймиз, чунки биз на давлат, на қонун ва халқ олдида айбдормиз. Аслида, сиз ва жамоангиз икки йилдан бери Конституция ва қонунларни бузяпсиз. Шу сабаб ҳам, агар сиз халқдан кечирим сўраб, ўз ихтиёрингиз билан президентлик лавозимини тарк этсангиз, буни тўғри деб ҳисоблаймиз”, дейилади Кампир-обод иши бўйича судланувчиларнинг жамоавий мурожаатида.

Бундан ташқари, сиёсатчилар ва фаоллар нега “оммавий импичмент” эълон қилишга қарор қилганликлари сабабларини ҳақида маълум қилишди. Мурожаатда айтилишича, бунга қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли тўқнашув, Қумтор ва Еруй конларидаги коррупция иши, инсон ҳуқуқларининг бузилиши, фаоллар ва мустақил ОАВ ва Азаттик радиосига босим сабаб бўлган.

2022 йил октябрь ойида 20 дан ортиқ сиёсатчи ва фаоллар оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўрганликда гумонланиб ҳибсга олинган эди. Ҳибсга олинганларнинг ўзлари жиноят ишини Кампир-обод сув омбори ерларини Ўзбекистонга бериш ва уни ҳимоя қилиш қўмитаси тузиш борасидаги позицияси учун сиёсий таъқиб, деб ҳисобламоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ