Бишкекда ушланган россиялик фаолнинг ҳибс муддати узайтирилди

Бишкекнинг Первомайск туман суди россиялик фаол Алена Крилованинг экстрадицион ҳибс муддатини чўзди. Бу ҳақда суд матбуот хизмати хабар берди. Россиянинг “Инсон ҳуқуқлари учун” ҳаракатининг собиқ матбуот котиби, фаол Алена Крилова Бишкекдаги изоляторда сақланмоқда. Россияда экстремистик ташкилот деб тан олинган “Сўл қаршилик” ҳаракати аъзоси Алена Крилова 4 июнь куни Бишкекда қўлга олинган эди. Унинг ҳибс муддатини узайтириш ҳақидаги илтимосномаси қаноатлантирилди ва…

Батафсил...

Азиза Абдирасулова: Махсус хизматдан тинчимизни қўриқлашга тайёрлигини айтишди

Ҳуқуқ ҳимоячисининг уйига бостириб кирган нотаниш одамлар тартиб посбонлари эмаслиги айтилди. Лекин… Қирғизистонлик таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Азиза Абдирасулова куни-кеча бўлиб ўтган кўнгилсиз ҳодисадан кейин кўплаган телефон қўнғироқларига жавоб бермаётганини айтди. Буни у қўнғироқ қилганларга зарари тегиб қолмаслигини истагани билан тушундирди. “Ҳозирча тинчмиз”, – деб ёзди у ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида. Азиза Абдирасулованинг ёзишича, кеча Бишкек шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг (ИИББ)…

Батафсил...

Бишкек суди чечен фаоли Мансур Мовлаевни икки ойга ҳибсга олди

21 август куни Бишкекнинг Первомайский туман суди Қирғизистонда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан ҳибсга олинган Чеченистон Республикаси фуқароси Мансур Мовлаевга нисбатан эҳтиёт чорасини танлади. Унинг адвокати Илгиз Носировнинг сўзларига кўра, суд Мовлаевни 21 октябрга қадар Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторида ҳибсда сақлашга қарор қилган. Чеченистонлик фаол Мансур Мовлаевнинг ҳибсга олингани ҳақида аввалроқ унинг адвокати Илгиз Носиров ва ҳуқуқ фаоли…

Батафсил...

“Кампиробод иши”: айбланувчилар очлик эълон қилиш ниятида

“Кампиробод иши” бўйича ҳибсда сақланаётган судланувчилар яна очлик эълон қилиш ниятида. Бу ҳақда улар 21 август куни йиғилиш ўтказилиши керак бўлган Бишкекнинг Первомайский туман судида маълум қилди. “Кампиробод иши”ида айбланувчилардан бири, сиёсатчи Азимбек Бекназаровнинг айтишича, гумонланувчиларга иш материаллари билан танишиш имконияти берилмаган. “Биз бундай ноқонуний судда иштирок этмаймиз. Президент, Жогорку Кенеш ва халқаро ташкилотларга мурожаат қиламиз. Бизнинг очлик эълон қилишдан…

Батафсил...

Москвадаги қирғизистонлик диаспоралар учун ҳуқуқий саводхонлик бўйича тренинг ўтказилди

Қирғизистонликларнинг Москва шаҳридаги (Россия) диаспоралари учун ҳуқуқий саводхонлик ва ижтимоий мослашув бўйича тренинг ўтказилди. Қирғизистон Республикаси Меҳнат, ижтимоий ҳимоя ва миграция вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, семинар ушбу бошқарманинг Россия пойтахтидаги ваколатхонаси томонидан ташкил этилган. Ушбу учрашувда Москва вилоятидаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Ирина Фаевская ҳамда Россия фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш департаменти вакиллари қирғиз диаспоралари вакиллари билан суҳбатлашди. Нашрда таъкидланганидек, иштирокчиларга…

Батафсил...

Кампирободни Ўзбекистонга берилишига қаршилар президентга санкция қўллашни сўради

Қирғизистонда Кампиробод сув омборининг “Ўзбекистон билан ҳамкорликда ишлатилиши”га қарши чиққани ортидан Жиноят кодексининг бир неча моддалари асосида айбланиб қамоққа олинган фаоллар АҚШ, Германия, Франция, ЕИ элчиларига, Европарламент ва Еврокомиссияга мурожаат йўллади. Мурожаатда президент Садир Жапаровга, министрлар кабинети раиси Акилбек Жапаровга, миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Ташиевга, бош прокурор Қурманқул Зулушевга, ички ишлар вазири Улан Ниязбековга ва уларнинг оила аъзоларига санкциялар…

Батафсил...

Қирғизистонда ҳибсга олинган россиялик фаолларнинг қамоқ муддати узайтирилди

Қирғизистонда ҳибсга олинган икки россиялик фаол Алена Крилова ва Лев Скорякиннинг қамоқ муддати узайтирилди. Бу ҳақда «Адилет» юридик клиникаси адвокати Марат Қидиров маълум қилди. Унга кўра, Бишкекнинг Первомайский ва Свердловский туман судлари Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси терговчисининг илтимосномасини қаноатлантириб, ҳар икки маҳбусга нисбатан экстрадиция қамоққа олиш чораларини қўллаган. Мазкур судларнинг қарори билан улар 4 сентябрга қадар 1-тергов изоляторида сақланади. Қайд…

Батафсил...

Омбудсман депутатларни “хорижий вакиллар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қайтариб олишга чақирди

Омбудсман Жамила Жаманбаева қонун ташаббускорларига “Хорижий вакиллар тўғрисида”ги лойиҳасини қайтариб олишни таклиф қилди. Қирғизистон Омбудсмани таклиф этилаётган тузатишларни “бирлашмалар эркинлиги ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги миллий қонунчилик ва халқаро ҳуқуқ талабларига мувофиқлиги”ни таҳлил қилиб, шундай хулосага келди, дейилади Қирғизистон Республикаси Омбудсман институти матбуот хизмати хабарида. Мазкур мандатга кўра, Омбудсман институти Қирғизистон Республикаси Конституцияси ва халқаро ҳуқуқда назарда тутилган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини,…

Батафсил...

Бишкекда блогер Эртай Искаков икки ойга ҳибсга олинди

17 июль куни Сўқулук туман суди сув таъминотини тиклаш талаби билан ўтказилган намойишдан сўнг ҳибсга олинган уч кишидан бири – блогер Эртай Исқоқовни икки ойга ҳибсга олди. Суд қарорига кўра, Искақов 15 сентябргача тергов изоляторида қолади. 14 июль куни Селекция қишлоғи ва бир неча кундан бери сув йўқ бўлган Сари-Озон турар-жой массиви аҳолиси Бишкекнинг Жайил Баатир кўчасини (Жанубий магистраль) тўсиб…

Батафсил...

Европа парламенти: Қирғизистонда инсон ҳуқуқлари ва матбуот эркинлиги “кескин ёмонлашди”

Европа парламенти 13 июль куни Қирғизистонда инсон ҳуқуқлари, матбуот ва сўз эркинлигига босим кўрсатилаётгани масаласини муҳокама қилди. Бу борада қабул қилинган резолюцияни йиғилишда иштирок этган 469 депутатдан 320 нафари маъқуллади. Резолюцияда “2022 йилнинг январидан бошлаб Қирғизистонда инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги вазияти кескин ёмонлашгани” қайд этилган. Европа парламенти Озодлик радиоси қирғиз хизматининг Бишкек бюросини ёпиш ҳаракатлари, Kaktus.media нашрига нисбатан жиноят иши қўзғатилиши,…

Батафсил...

Қирғизистон ҳарбий прокуратураси Баткендаги аскарнинг ўлими юзасидан тергов олиб бормоқда

Баткендаги 35524-ҳарбий қисмда шартнома асосида хизмат қилган ҳарбий хизматчининг ўлими юзасидан тергов бошланди. Бу ҳақда Озодлик радиосининг қирғиз хизматига Бош прокуратура хабар берди. Прокуратурага кўра, ҳодиса Баткен гарнизони ҳарбий прокуратурасининг электрон журналида қайд этилган ва терговга қадар текширув бошланган. Аввалроқ Мудофаа вазири аскар қуролга эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлгани учун тасодифан ўзини отиб ўлдирганини маълум қилганди. “Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда, ушбу факт…

Батафсил...

Бишкек марказида митингларга тақиқ яна узайтирилди

Бишкекнинг Первомайский туман суди ҳокимлик илтимосига кўра, шаҳарнинг марказий қисмида митинглар ўтказишни тақиқлашни 1 октябрга қадар узайтирди. Бу ҳақда “Озодлик”ка суд матбуот хизмати хабар берди. 30 сентябргача, шу жумладан, Ала-Тоо майдони ва унга туташ Эркиндик бульварида (Линейная кўчасидан Чуй проспектигача), шунингдек, Қирғизистон парламенти, Президент маъмурияти, Олий суди, Россия Федерацияси ҳукумати бинолари яқинида митинглар ўтказиш тақиқланган. Элчихона, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси,…

Батафсил...

Қирғизистондаги ҳуқуқбонлик ташкилоти марҳум ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаровни оқлашга чақирди

“Бир дуйно Қирғизистон” инсон ҳуқуқлари ташкилоти расмий Бишкекни БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси таклифларини бажарган ҳолда, жалолободлик марҳум ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаровни оқлаш ва унинг оиласига муносиб товон пули тўлаб беришга чақирган. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизмати хабар қилди. “Халқаро ва маҳаллий ҳуқуқбонлик ташкилотлари, давлат раҳбарлари ва жамоат арбобларининг Азимжон Асқаров ноқонуний судланаётганига оид кўплаб мурожаатларига қарамай, Қирғизистон ҳукумати уни қамоқдан…

Батафсил...

Бишкек шаҳар суди мухолифатчи сиёсатчи Равшан Жеенбековнинг хотинини ҳибсда қолдирди

14 июнь куни Бишкек шаҳар суди қамоқдаги мухолифатчи Равшан Жеенбековнинг рафиқаси Салқинай Алимбаевани икки ойга ҳибсга олиш ҳақидаги туман судининг қарорини ўз кучида қолдирди. Бу ҳақда шаҳар суди матбуот хизмати хабар берди. 26 май куни Бишкекнинг Первомайский туман суди мухолифатчи сиёсатчи Равшан Жеенбековнинг рафиқаси Салқинай Алимбаевани икки ойга ҳибсга олди. 25 май куни Салқинай Алимбаева Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов…

Батафсил...

Бишкекда қўлга олинган россиялик икки фаол Қирғизистондан бошпана сўради

Бишкекда қўлга олинган россиялик икки фаол- Алёна Крилова ва Лев Скорякин Қирғизистон ҳукуматига бошпана сўраб мурожаат қилди. Уларнинг бу борадаги аризаси Меҳнат, ижтимоий ҳимоя ва миграция вазирлигига 12 июнда расман топширилди. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизматига фаолларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатаётган «Адилет» юридик клиникаси ходими Марат Қидиров маълум қилди. Меҳнат, ижтимоий ҳимоя ва миграция вазирлиги уларнинг аризасини ўрганиб чиқиб, бошпана бериш…

Батафсил...

Россиялик фаол Алена Крилова Қирғизистонда ҳибсга олинди

Қирғизистонда россиялик сиёсий фаол Алёна Крилова қўлга олинди. Sota хабарига кўра, Крилова 4 июнь куни Бишкекда қўлга олинган, бироқ бу ҳақда эндигина маълум қилинган. Крилова “Инсон ҳуқуқлари учун” Россия ҳаракатининг собиқ матбуот котиби. У Россия ҳукумати томонидан экстремистик деб тан олинган “Сўл қаршилик” ҳаракатида қатнашган. Россияда Крилова ва ҳаракатнинг яна беш нафар аъзосига қарши экстремистик жамият яратиш бўйича жиноий иш…

Батафсил...

Ҳуқуқбонлар Шарль Мишелни Чўлпонота саммитида инсон ҳуқуқлари масаласини кўтаришга чақирди

Ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари Чўлпонотада 2 июнь куни ўтадиган “Марказий Осиё-Европа Иттифоқи” саммитида Европа кенгаши раиси Шарль Мишелни инсон ҳуқуқлари масаласини кўтаришга чақирди. Бу борадаги мурожаат Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорлик (IPHR), Қозоғистон Инсон ҳуқуқлари бюроси, Қирғизистондаги “Лигал просперити” жамғармаси, Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ташкилоти томонидан имзоланди. Ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари инсон ҳуқуқларига амал қилиш ва уларни кафолатлаш Европа Иттифоқи билан ҳамкорликнинг…

Батафсил...

Терговчилар “Кампир-обод иши” бўйича 12 нафар айбланувчининг мол-мулкини ҳибсга олди

“Кампир-обод иши” бўйича 12 нафар айбланувчининг мулки хатланди. Бу ҳақда ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартованинг қизи Касиет Мамирбай Facebookда маълум қилди. У ижтимоий тармоқда тергов гуруҳи раҳбари Улан Жапеков қарорининг лавҳасини эълон қилди. 2023 йил 19 майдаги ҳужжатда 36-модда ва 278-модданинг 1-қисми (“Оммавий тартибсизликларга тайёргарлик кўриш”) билан жиноят иши қўзғатилгани қайд этилган. Қарорда 12 нафар судланувчининг исм-шарифлари келтирилган. “Кампир-обод” иши бўйича…

Батафсил...

“Кампир-обод иши” бўйича очлик эълон қилган судланувчилар ҳақида маълумот берилди

Матбуот хизматининг қайд этишича, 5 киши очлик эълон қилишда давом этмоқда. Булар Али Шабдан, Ақилбек Айтбоев, Марат Баязов, Айбек Бузурманқулов ва Атай Бейшенбек. Жазони ижро этиш хизмати (ЖИЭХ) маълумотларига кўра, очлик эълон қилганлар Атай Бейшенбекни интизомий камерадан озод қилишни, Равшан Жеенбеков ва Илгиз Шаменовни эса аввалроқ бўлган камерага қайтаришни талаб қилишган. «Очлик эълон қилганларнинг аҳволи яхши. Уларнинг шикоятлари йўқ, улар…

Батафсил...

Қирғизистонда янги Омбудсман сайланди

Жогорку Кенешнинг 17 май куни бўлиб ўтган йиғилишида Омбудсман лавозимига номзодлар сайлови бўлиб ўтди, унда Жамила Жаманбаева энг кўп овоз олди. Жаманбаевани 48 депутат қўллаб-қувватлаган. Овозга қўйишда иштирок этган яна бир номзод Бахит Рисбековни 20 депутат қўллаб-қувватлаган. Бироқ, депутат Гуля Қўжўқулованинг таъкидлашича, Омбудсман тўғрисидаги қонунга кўра, номзод омбудсман лавозимига сайланиши учун 50 та овоз йиғиши керак. Жогорку Кенеш вице-спикери Нурбек…

Батафсил...
1 … 3 4 5 6 7 … 16