“Кампир-обод иши” бўйича очлик эълон қилган судланувчилар ҳақида маълумот берилди

Матбуот хизматининг қайд этишича, 5 киши очлик эълон қилишда давом этмоқда. Булар Али Шабдан, Ақилбек Айтбоев, Марат Баязов, Айбек Бузурманқулов ва Атай Бейшенбек.

Жазони ижро этиш хизмати (ЖИЭХ) маълумотларига кўра, очлик эълон қилганлар Атай Бейшенбекни интизомий камерадан озод қилишни, Равшан Жеенбеков ва Илгиз Шаменовни эса аввалроқ бўлган камерага қайтаришни талаб қилишган.

«Очлик эълон қилганларнинг аҳволи яхши. Уларнинг шикоятлари йўқ, улар суюқлик ичишмоқда, баъзилари жимгина овқатлана бошладилар. Улар тиббиёт ходимлари назоратида. Айбланувчилар билан овқатланишдан бош тортиш уларнинг соғлиғи ва ҳаётини хавф остига қўйиши ҳамда қайтарилмас оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида суҳбатлар ўтказилди», — дейилади Жазони ижро этиш хизмати хабарида.

Аввалроқ Қийноқларнинг олдини олиш миллий маркази ходимлари Кампир-обод иши бўйича тергов изоляторида очлик эълон қилган судланувчилар билан учрашгани хабар қилинган эди.

Кампир-обод иши бўйича айрим айбланувчилар 19 май куни очлик эълон қилишган. Улар Омбудсман ва Қийноқларнинг олдини олиш миллий марказига тегишли мурожаат юборишди. Сабаби уларга нисбатан «маънавий-руҳий босим ва сиёсий таъқиблар» бўлган. Қайд этилишича, айрим айбланувчилар асоссиз равишда бошқа камераларга ўтказилган, Атай Бейшенбек уулу эса жазо камерасига жойлаштирилган.

18 май куни ЖИЭХ фаолни интизомий камерага жойлаштиришга ундан мобил телефон топилгани сабаб бўлганини маълум қилди. Фаолнинг Facebookдаги саҳифасида эълон қилинган баёнотда Атай Бейшенбек ушбу телефон унга тергов изолятори раҳбарияти томонидан вақтинчалик фойдаланиш учун берилгани айтган. 21 май куни Атай Бейшенбек қамоқхонадан озод қилинди.

2022 йил октабр ойида 20 дан ортиқ сиёсатчи ва фаоллар оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўрганликда гумонланиб ҳибсга олинган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ