Қирғизистон TikTok’ни блоклай олмади

Амалдорлар платформани Қирғизистонда блоклаш ҳақидаги қарорнинг ижроси таъминланмаганлигини «техник мураккабликлар» билан изоҳлади. Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлигининг вакили Бектур Ибрагимов Озодликка маълум қилишича, ТикТок платформасини тақиқлаш билан боғлиқ техник қийинчиликлар юзага келган. “Лекин TikTok платформасини мамлакат ҳудудида блоклаш ҳақидаги қароримиз ҳали ҳам кучда. Рақамли тараққиёт вазирлиги бу ишни уддасидан чиқиши керак эди. Аммо техник қийинчиликлар пайдо бўлди, шунинг…

Батафсил...

Қирғизистон-Қозоғистон чегарасида 400 юк машинаси тўпланиб қолди

«Оқ-Тилек – Автодорожний» назорат-ўтказиш пунктида айни пайтда 400 дан ортиқ машинадан иборат навбат юзага келган. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати хабар беришича, ўтган 24 соат ичида Қирғизистондан Қозоғистонга Оқ-Тилек орқали 297 та юк автомашиналари ўтган. Лекин “назорат-ўтказиш пунктларининг ўтказувчанлигини ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, назорат-ўтказиш пунктида юк ташувчи транспорт воситаларининг тирбандлиги қайд этилган”, — дейди Чегара хизмати ўз…

Батафсил...

Бишкек визасиз истиқомат қоидалари ЕОИИ фуқаролари учун ҳам ўзгарганини тасдиқлади

Visa Run қоидаси Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар фуқаролари, жумладан Россия фуқаролари учун ҳам бекор қилинмоқда. Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) чет элликлар Қирғизистон ҳудудида визасиз истиқомат қилишининг янги тартибини эълон қилган эди. Бишкек уша тартиб Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар фуқароларига ҳам, жумладан россияликларга ҳам тааллуқли эканлигини алоҳида урғуламоқда. Аввалроқ баъзи ОАВлар ушбу қоида Россия фуқароларига тааллуқли эмаслигини иддао қилган…

Батафсил...

Ўшда машина уриб кетиб вафот этган ўқувчининг ўлими билан боғлиқ иш қисқартирилди

Ўш шаҳар суди томонидан машина уриб кетиб вафот этган биринчи синф ўқувчисининг ўлими билан боғлиқ жиноий иш тўхтатилди. Бу ҳақда 19 октябрда суднинг матбуот хизмати билдирди. Маълумотга кўра, бундай қарор 11 октябрда қабул қилинди. Ўқувчининг ўлими ҳақида жорий йили 20 сентябрда маълум бўлган. Ўш шаҳар Йўл патруль хизмати 19 сентябрь соат 11:40да Абсамат Масалиев кўчасидаги пиёдалар ўтиш жойидан ўтиб кетаётган…

Батафсил...

Боткенда 24 ёшдаги милиция ходими осилган ҳолатда топилди

Боткен шаҳар ички ишлар бошқармасининг 24 ёшдаги ходими осилган ҳолда топилди. Бу ҳақда «Клооп»га 18 октябрда вилоят милициясидан билдиришди. Маълумотга кўра, воқеа 15 октябрда соат 20:00 атрофида бўлган. Бу маълумот Қадамжой туман ИИБнинг электрон журналига рўйхатга олиниб, ҳозирда текширув ишлари бормоқда. Жорий йилнинг 15 майида Жалолобод вилоятининг Новкен туман навбатчилик бўлимининг 24 ёшли милиционери инкассация машинасида ўзини отиб вафот этган.…

Батафсил...

Қамчи Кўлбаев хизматида бўлган 50 нафар божхоначи ишдан ҳайдалди

Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. Марҳум жиноий авторитет Қамчибек Колбаев ва коррупцияда айбдор деб топилган божхона хизмати бошлиғининг собиқ ўринбосари Раиймбек Матраимовга алоқаси бўлган 50 нафар божхоначилар ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди. Ўғрибоши Қамчибек Колбаевнинг жиноий алоқаларини тафтиш қилиш жараёнида божхона органларининг ички идоравий тартиб-қоидаларини бузган айрим мансабдор…

Батафсил...

Ажиевнинг «ноқонуний тадбиркорликдан топган» 500 минг долларини қамоққа олинди

17 октябрда МХДҚ йирик вебкам-студия тармоғининг асосчиси, Даниел Ажиевнинг «ноқонуний тадбиркорликдан топган» 500 минг АҚШ доллари қамоққа олинганини маълум қилди. Текширув натижасида Ажиев одамларнинг гуруҳини, унинг орасида «вебкам моделларни» тасвирга олган 300дан ортиқ операторларни бошқаргани аниқланди. Уларнинг орасида яқин хорижий давлатларнинг фуқаролари ҳам бор. «Дастлабки ҳисоблар бўйича, Ажиевнинг жиноий фаолиятидан тушган маблағнинг бир ойлик даромади таҳминан 300 минг АҚШ долларини…

Батафсил...

Ўшда дорихонани тўппонча билан тўнаган 18 ёшдаги гумондор қўлга олинди

Ўш шаҳрида дорихоналарнинг бирига тўппонча билан кириб, 90 минг сом пулни олиб кетишда гумонланган 18 ёшли турғун қўлга олинди. Бу ҳақда 17 октябрда шаҳар милициясидан билдиришди. Маълумотга кўра, гумондор 13 октябрь куни соат 23:00 атрофида Аскар Шакиров кўчасида жойлашган дорихоналарнинг бирига кириб, сотувчини номаълум қурол билан қўрқитган. Ўш шаҳрининг олдин судланмаган, ҳеч қаерда ишламаган турғуни экани аниқланиб, 14 октябрь куни…

Батафсил...

Қирғизистонда хорижликлар учун визасиз истиқомат қоидалари ўзгарди

Чет эл фуқаролари учун Visa Run қоидаси бекор қилинмоқда. Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) чет элликлар Қирғизистон ҳудудида визасиз истиқомат қилишининг янги тартибини эълон қилди. Янги тартибга кўра, чет эл фуқаролари учун Visa Run қоидаси бекор қилинмоқда. Бу қоидага кўра, Қирғизистонда визасиз истиқомат қилишининг муддати тугагач, чет эл фуқароси мамлакат чегарасидан чиқиб дарҳол қайтиб келса, бу муддат ноллашиб, янги максимал муддат…

Батафсил...

Ўғрибоши Қамчибекнинг зотдор отлари давлатга ўтди

Жиноий авторитет Қамчибек Колбаевга (Қамчибек Асанбек)тегишли  зотдор отлар мусодара қилинди. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси айтишича, уларнинг қиймати 500 минг доллардан ошади. Давлат фойдасига мусодара қилинган саккизта зотдор отнинг ҳар бири таҳминан $ 50-100 минггача туради. Ушбу отлар Қамчибек ва унинг шериклари товламачилик ва босқинчилик йўли билан қўлга киритган мол-мулкни давлатга ва жабрланган шахсларга қайтариш ишлари доирасида мусодара қилинган. Аввалроқ, МХДҚ Қамчибек…

Батафсил...

Қирғизистонда ҳаёт минимуми 7,7 минг сўмни ташкил қилади

Қирғизистонда 2023 йилнинг учинчи кварталига кўра ҳаёт минмимуми 7756 сом 46 тийинни ташкил қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитасидан билдиришди. Маълумотга кўра, ҳаёт минимуми меҳнатга яроқли ёшдагиларга 8 671 сом, пенсия ёшидагиларга 6 878 сом деб белгиланса, болалар учун 6 415 сомни ташкил қилди. Жорий йилнинг уч ойига кўра асосий шаҳарлардага ҳамда ҳудудлардаги ҳаёт минимумининг кўрсаткичи: Бишкек шаҳри — 8038…

Батафсил...

Президент Кўлбаевнинг ўлими бўйича фикр билдирди

Президент Садир Жапаров Бишкекдаги махсус амалиёт чоғида жиноий авторитет Қамчибек Кўлбаев ўлдирилишига изоҳ берди. Давлат раҳбари «Кабар» ахборот агентлигига берган интервьюсида Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг махсус амалиёти ҳақида интернетдан билганини айтди. “Мен дарҳол Бош прокурор ва ҳарбий прокурордан жойига чиқиб менга аниқ маълумот беришни сўрадим. Улар масалани жойида ўрганиб отишма бўлганини, ўлганлар ва ярадорлар борлигини маълум қилишди. Ҳарбий прокуратурага махсус…

Батафсил...

Ўшда 30 килограмм наркотик модда мусодара қилинди

Ушбу партия охирги йилларда ушланган энг йирик юклардан бири ҳисобланади. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Ўш вилоятида наркотик моддалар беркитилган юкни қўлга олди. Махсус хизмат маълум қилишича, “Тожикистон – Қирғизистон – Ўзбекистон” йўналиши бўйича наркотик моддаларни олиб ўтиш билан шуғулланган халқаро жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. 11 октябрь куни Боткен—Ўш трассасида Россия ва Қирғизистон фуқароси қўлга олинган. Улардан 30 кг…

Батафсил...

Тимур Файзиев икки ойга ҳибсга олинди

Бишкекнинг Октябр туман суди тадбиркор ва Elite House қурилиш компанияси асосчиси Тимур Файзиевни шаҳардаги ТИЗО-1га қамоққа олди. Бу ҳақда «Клооп»га суднинг матбуот хизматидан билдиришди. Суд қарорига кўра, Файзиев 2023 йилнинг 9 декабргача қамоқда қолади. Файзиев қўлга олингани 10 октябрда маълум бўлган. Унда бу бўйича бир қанча оммавий ахборот воситалари хабар бериб, Файзиев сўроққа чақирилиб, терговчининг қароридан сўнг қамоққа олингани айтилган.…

Батафсил...

«Мегаком»ни Давлат тараққиёт банки 14,8 миллиард сомга сотиб олди

Давлат тараққиёт банки давлат «Мега» («Альфа Телеком» ОАЖ) уяли алоқа операторининг 100 фоиз акцияларини сотиб олди. Бу ҳақда Давлат мулкини бошқариш бўйича давлат агентлиги билдирди. Давлат банки «Мега»ни 14 миллиард 800 миллион сомга сотиб олгани таъкидланади. Қизиғи шундаки, Давлат банкининг ягона акциядори Вазирлар Маҳкамасининг ўзи ҳисобланади. «Мега»нинг акциялари жорий йилнинг июль ойида сотувга қўйилган. 2 октябрда уяли алоқа операторини электрон…

Батафсил...

Ўғрибоши Қамчи Кўлбаевнинг клани тор-мор этилмоқда

Ушбу жиноий кланга алоқадор яна бир нечта киши ҳибсга олинди. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 11 октябрда маълум қилишича, Юнон-рум кураши федерацияси вице-президенти қўлга олинди. У уюшган гуруҳ тузиш ёки унинг ишида иштирок этишда гумонланмоқда. Махсус хизмат берган маълумотларга кўра, тўлиқ шарифи ошкор қилинмаган И.А.Х. исмли шахс «жиноий дунёнинг «общагига» ўлпон йиғишда иштирок этган ҳамда Қамчибек Колбаевнинг уюшган жиноий гуруҳи…

Батафсил...

Ўшда Қадир Досоновнинг уюшган жиноий гуруҳи фаол аъзолари қўлга олинди

Ўш шаҳрида «Женго» лақаби билан танилган криминал Кадир Досоновнинг уюшган жиноий гуруҳининг етти фаол аъзоси қўлга олинди. Бу ҳақда 10 октябрда МХДҚ билдирди. Маълумотга кўра, 8 октябрда қўлга олинган етти аъзоларга нисбатан «Уюшган гуруҳ тузиш ёки унга қатнашиш» моддаси асосида жиноят иши қўзғалди. Махсус хизмат уюшган жиноий гуруҳларга қарши ҳаракатлар давом этаётганини билдирди. Досонов уюшган жиноий гуруҳларнинг бирининг лидери сифатида…

Батафсил...

Юнон-рум кураши федерацияси вице-президенти Аҳрор Иминов ҳибсга олинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати, 11-октябрь куни юнон-рум кураши федерацияси вице-президенти Аҳрор Иминов, уюшган жиноий гуруҳларни молиялашда гумонланиб ҳибсга олинганини хабар берди. Иминов Бишкек милициясининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига киргизилган. Махсус хизмат, Иминов Қамчи Кўлбаев жиноий гуруҳнинг айрим аъзоларини молиялаштириб келгани ва у Жиноят кодексининг “Уюшган гуруҳ тузиш ёки унда иштирок этиш” моддаси билан қўзғатилган иш доирасида ҳибсга олингани…

Батафсил...

Боткен вилоятида 32 масжид ва 5 мадраса фаолияти тўхтатилди

Боткен вилояти ҳудудида 32 масжид ва 5 мадраса фаолияти тўхтатилгани тўғрисида 10 октябрда Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) маълум қилди. Расман билдирилишича, 8 та масжид бўйича тўпланган материаллар вилоят милициясига кўриб чиқиш учун топширилди. МХҚ, ИИВ, Дин ишлари бўйича давлат комиссияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, архитектура ва “Кадастр” идораси, муфтият ва президентнинг вилоятдаги мухтор вакили аппарати ходимларидан иборат ишчи…

Батафсил...

Қадамжойда Ўзбекистон фуқароси 5 кило наркотик билан қўлга тушди

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги ҳодимлари Ўзбекистон билан чегарага яқин жойда 1998 йилда туғилган қўшни давлат фуқароси А.Ж.,ни наркотик модда билан қўлга олди. ИИВ матбуот ҳизмати тарқатган ҳабарда айтилишича, Ўзбекистон фуқароси «Транзит» деб номланган махсус операция доирасида, Қадамжой тумани Интимақ қишлоғида қўлга олинган. “Қўлга олинган шахс ёнидан олинган халтада сариқ рангли лента билан ўралган, ўзига хос ҳидли тўқ жигарранг моддадан иборат…

Батафсил...
1 … 49 50 51 52 53 … 94