Бишкек визасиз истиқомат қоидалари ЕОИИ фуқаролари учун ҳам ўзгарганини тасдиқлади

Visa Run қоидаси Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар фуқаролари, жумладан Россия фуқаролари учун ҳам бекор қилинмоқда.

Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) чет элликлар Қирғизистон ҳудудида визасиз истиқомат қилишининг янги тартибини эълон қилган эди. Бишкек уша тартиб Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар фуқароларига ҳам, жумладан россияликларга ҳам тааллуқли эканлигини алоҳида урғуламоқда. Аввалроқ баъзи ОАВлар ушбу қоида Россия фуқароларига тааллуқли эмаслигини иддао қилган эди.

Аввалроқ ҳукумат жорий этган янги тартибга кўра, барча чет эл фуқаролари учун Visa Run қоидаси бекор қилинган эди. Бу қоидага кўра, Қирғизистонда визасиз истиқомат қилишининг муддати тугагач, чет эл фуқароси мамлакат чегарасидан чиқиб дарҳол қайтиб келса, бу муддат ноллашиб, янги максимал муддат бошланар эди.

Энди визасиз истиқомат қилишининг янги тартиби қуйидагича бўлади:

– 60 кунгача Қирғизистонда визасиз истиқомат қилишга руҳсат берилган давлатлар фуқаролари энди Қирғизистонга чиқиб кетганидан 60 кун кейин қайта кириши мумкин;
– 90 кунгача Қирғизистонда визасиз истиқомат қилишга руҳсат берилган давлатлар фуқаролари энди Қирғизистонга чиқиб кетганидан 90 кун кейин қайта кириши мумкин;

Янги тартиб муносабати билан ТИВ чет эл фуқароларини Қирғизистонда бўлиш режаларини муносиб тарзда мослаштиришларига чақирди ҳамда виза ёки бошқа истиқомат рухсатномаларини мамлакатдан чиқмасдан ҳам олиш мумкинлигини эслатди.

Аввалроқ Visa Run қоидаси Қозоғистонда ҳам бекор қилинган эди. Бу ўз навбатида кўплаб муҳожирларни, хусусан, россияликларни Қозоғистонда доимий яшаш учун рухсат олишларига мажбур қилди.

РФда урушга сафарбарлик эълон қилинганидан бери Қирғизистон ҳам россияликлар оммавий равишда кела бошлаган давлатлардан бирига айланди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ