Ўшда машина уриб кетиб вафот этган ўқувчининг ўлими билан боғлиқ иш қисқартирилди

Ўш шаҳар суди томонидан машина уриб кетиб вафот этган биринчи синф ўқувчисининг ўлими билан боғлиқ жиноий иш тўхтатилди. Бу ҳақда 19 октябрда суднинг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, бундай қарор 11 октябрда қабул қилинди.

Ўқувчининг ўлими ҳақида жорий йили 20 сентябрда маълум бўлган. Ўш шаҳар Йўл патруль хизмати 19 сентябрь соат 11:40да Абсамат Масалиев кўчасидаги пиёдалар ўтиш жойидан ўтиб кетаётган 1-синф ўқувчисини, Mercedes-Benz русумидаги машинанинг 31 ёшдаги ҳайдовчиси уриб кетганини билдирган.

Ўқувчини шифохонага олиб боришган, бироқ у вафот этган.

Ўқувчининг ўлимига гумондор сифатида Қорасув туманидаги хусусий тиббиёт муассасаси бош шифокори қўлга олиниб, тергов ишлари олиб борилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ