Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Ўш вилоят адвокатлар коллегияси аъзоси, Новқат туман судида ишлаган Ж.К.Т. фирибгарликда гумонланиб, қўлга олингани ҳақида хабар берди. Маълумотларга кўра, судланувчига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш чоғида у судланувчининг отасини «суд расмийлари билан алоқаси борлигини ва иш бўйича ижобий қарор чиқаришга ёрдам бериши мумкинлигини» айтиб, адаштирган. Ушбу “ёрдам” учун у 110 минг сом талаб қилган. 16 октябр куни Миллий…
Батафсил...Bo'lim: Хабарлар
Ўқувчилар 5 ноябрдан бошлаб беш кунлик таътилга чиқади
Қирғизистон мактабларида 2025–2026 ўқув йилининг биринчи чораги 4 ноябрда якунланади. Шу билан бирга, ўқувчиларнинг кузги таътил даври 5–9 ноябрга белгиланган. Таълим вазирлиги мактаблар 10 ноябрдан қайта бошланишини маълум қилди. “Ўқувчилар кузги таътилда фойдали ва хавфсиз дам олишларини тилаб қоламиз. Ота-оналарни фарзандларининг хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратишга чақирамиз”,-дейилади хабарда.
Батафсил...Ўшда ичимлик сув тўхтатилади
Ўш шаҳрида ичимлик суви бериш бир кеча кундузга тўхтатилади. Бу ҳақда шаҳар сув таъминоти ишхонаси матбуот хизмати билдирди. Маълумотга кўра, тоза сув 22 октябрь соат 24:00дан 23 октябрь соат 24:00га қадар тўхтатилади. Бу давр мобайнида сув таъминоти тизимида санитария-профилактика ишлари олиб борилиб, тизимдаги клапанлар алмаштирилади. Шунингдек, янги қурилган насос станциясини сув таъминоти тизимига улаш, Тожик кўчасини кенгайтиришдаги сув қувурини кўчириш…
Батафсил...“Яқин инкар” ташкилотининг 14 нафар аъзосининг уйи тинтув қилинди
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан “Яқин инкар” диний-экстремистик ташкилотининг 14 нафар аъзосининг уйида тинтув ўтказилди. Маълумотларга кўра, 16 октябрь куни қўзғатилган жиноят иши доирасида тинтувлар ўтказилиб, далилий ашё сифатида экстремистик диний китоблар ва мобил телефонлар олинган. Махсус хизмат маълумотларига кўра, олиб борилган профилактика ишлари натижасида ташкилот аъзолари ўзларининг радикал қарашларидан воз кечганликларини очиқ билдирган. Ҳозирда тергов ва тезкор тадбирлар давом…
Батафсил...Қирғизистонда 22 та муҳим фойдали қазилмалар аниқланди: Вазирлар маҳкамаси стратегия ишлаб чиқмоқда
Қирғизистонда 22 та муҳим фойдали қазилмалар мавжуд. Бу ҳақда табиий ресурслар, экология ва техник назорат вазири ўринбосари Алишер Курманалиев маълум қилди. Унга кўра, Президентнинг 2024 йил 22 январдаги қарори асосида полиметаллар ва ноёб ер элементларини ўзлаштириш бўйича миллий лойиҳа амалга оширилмоқда. “Ҳозирда мамлакатимизда 22 та муҳим фойдали қазилмалар аниқланган, бироқ бу рўйхат янада кенгайиши мумкин”, – дейди Курманалиев. Буларга алюминий,…
Батафсил...Автомобил йўлида қоида бузаётган пиёдалар учун чоралар кўрилмоқда
Ўш шаҳрида йўл патрул хизмати томонидан пиёдаларга нисбатан рейдлар давом этмоқда. Унда автомобил йўлидан ўтишда, қоида бузаётган пиёдаларга огоҳлантириш берилиб, протоколлар тузилмоқда. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати хабар қилди. “Пиёдалар иштирокида йўл транспорт ходисаларини олдини олиш мақсадида “Пиёдалар йўли” рейд тадбирлари олиб борилмоқда. Тадбирда шаҳар ҳудудида нотўғри ердан ўтган шахсларга нисбатан тегишли протоколлар тузилмоқда”,- дейилади маълумотда.
Батафсил...Учар қишлоғини оралаб ўтган йўлга асфальт тўшалмоқда
Ўш шаҳрини Ак-Тилек ҳамда Алимбек-Дотҳо муниципал ҳудуди билан боғловчи (собиқ Турон шаҳарчаси) Тўланбай Сатиев кўчасидаги йўлга асфальт тўшалмоқда. Бу ҳақда мэриянинг матбуот хизмати билдирди. Шаҳар раҳбари Женишбек Токторбаев топшириғига биноан Т. Сатиев кўчасининг (Ак-Тилек халқа йўлидан “Учар” каналигача) йўлни кенгайтириш ва янги асфальт босиш ишлари олиб борилмоқда.
Батафсил...Хитойдан олиб келинаётган 25 тонна картошка мамлакатга киритилмади
Хитойдан олиб келинаётган 25 тонна картошка мамлакатга киритилмади. Бу ҳақда Қирғизистон Сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Маълумотга кўра, “Иркештам” назорат-ўтказиш пунктида ўтказилган фитосанитария назорати вақтида маҳсулотларга ҳамроҳлик қилувчи сертификат талабларга жавоб бермаслиги аниқланган. Натижада умумий оғирлиги 25 150 кг бўлган картошка ортилган автомашина ортга қайтарилди. Вазирлик маълумотларига кўра, бу қарор “Ўсимликлар карантини…
Батафсил...Ўшда ҳудудий раҳбарларга янги хизмат автомобиллари совға қилинди
Ўш шаҳар муниципал ва қишлоқ ҳудудий бошқармалари раҳбарларига янги хизмат автомобиллари топширилди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси матбуот хизмати хабар берди. Маълумотларга кўра, калитларни шаҳар мэри Женишбек Токторбаев топшириб, раҳбарларни шаҳар равнақи йўлида фаол ишлашга чақирди. Бу машиналар шаҳар мэрияси бюджетидан харид қилинган. Айни пайтда Ўш шаҳрида 6 та муниципал ва 3 та қишлоқ ҳудудий бошқармалари фаолият кўрсатмоқда.
Батафсил...Ўшда патрул милициясининг янги бошлиғи тайинланди
Ўш шаҳар милициясининг патрул хизматига янги бошлиқ тайинланди. Милиция майори Нурмат Эрназаров ушбу лавозимга киришди, деб хабар берди Патрул хизмати бош бошқармаси матбуот хизмати. Янги раҳбар 20 октябр куни жамоага таништирилди. Нурмат Эрназаров бунгача Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Йўл-патрул хизмати ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш амалиёти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Батафсил...Аравонда сайлов қутисини ўғирлаганликда гумон қилинган фуқаролар қўлга олинди
Ўш вилоятининг Аравон туман Манғит қишлоғидаги мактаблардан биридан Жогорку Кенеш депутатлари сайлови учун ўрнатилган ускуналар номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган. Бу ҳақда Ўш вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди. Маълумотга кўра, 1 дона компьютер техникаси, 2 дона принтер, 1 дона электрон сайлов қутиси (АСУ қурилмаси) ва сайлов қутиси тепасида жойлашган қўшимча 1 дона сайлов бюллетенини санаш учун қоп…
Батафсил...Ўш вилоят ИИБ: Диққат қидирув!!!
2009 йилда туғилган ўзганлик Муслима Адахамова қидирилмоқда. Бу ҳақда Ўш вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди. Маълумотга кўра, 2025 йил 15 октябр куни Ўзган тумани ички ишлар бўлимига Ўзган туманида яшовчи, 1988-йилда туғилган А.Н. исмли фуқаро ариза билан мурожаат қилган. Унда жорий йилнинг 13 октябр куни унинг 2009 йил 22 майда туғилган қизи Адахамова Муслима Шерзатовна Ўзган шаҳридаги…
Батафсил...Ўш аэропортида товламачиликда гумон қилинганлар қўлга олинди
Ўш аэропортида товламачиликда гумон қилинганлар шафқатсизларча қўлга олинди. Вилоят ички ишлар бошқармаси маълумотларига кўра, улар худудга келган хорижликларни қўрқитишган ва “Дўстук” назорат-ўтказиш пунктигача бориш учун белгиланган миқдордан ортиқ йўлкира тўлашга мажбурлаган. Гумонланувчилардан бири муқаддам судланган.
Батафсил...Президент Ўшда ёнғин чиққан уйнинг қайта тикланишига эътибор қаратмоқда
Садир Жапаров Ўшдаги томи ёниб кетган уйнинг қайта тикланишига эътибор қаратмоқда. Бундай буйруқ Ўш шаҳар мэрига берилганини Женишбек Токторбаевнинг ўзи айтди. У воқеа содир бўлган уйга ташриф буюрди. «Садир Нуркожоевич шахсан ўзи назорат қилиб, ҳаммасини якунлаш бўйича топшириқ берди. 13-қаватга кўтарилиб қарасам, 13-қават бутунлай ёниб кетган, 12, 11, 10 ва 6-қаватларда биттадан хонадон ёнган. Ўша ёниб кетган хонадонларни шаҳар мэрияси…
Батафсил...Ўшда кўп қаватли уйдан ёнғин чиқди
Ўш шаҳридаги Маматисаков кўчасидаги кўп қаватли уйдан ёнғин чиқди. 8та ўт ичириш бўлими оловга қарши курашмоқда. Бу ҳақда ФВВнинг матбуот хизмати хабар берди. Тилсиз ёв ҳақидаги хабар бугун, 19 октябр куни соат 06:34да ёнғинга қарши кураш хизматига келиб тушган. Айни дамда оловни ўчиришга ФВВдан 8та бўлим, 2 та автонарвон, Фавқулодда вазиятларда бошқариш марказининг тезкор гурухи, қутқарув хизмати ходимлари ҳамда штаб…
Батафсил...Ўш шаҳридаги Аманбай Жунусов кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади
Ўш шаҳар мэрияси маълумотларига кўра, Аманбай Жунусов кўчасининг Қурмонжон дотҳо кўчасидан Алиев кўчасигача бўлган қисми асфальт ётқизиш ишлари муносабати билан вақтинча ёпилади. Йўл таъмирлаш ишлари тугаллангач, транспорт ҳаракати қайта тикланади. Шаҳар мэрияси ҳайдовчилардан вақтинчалик ноқулайликларни тушуниб, муқобил кўчалардан фойдаланишни сўради.
Батафсил...Ўшда йўлакларни тозалаш учун янги ускуналар харид қилинди
Ўш шаҳар ҳокими Женишбек Токторбоев йўл ва пиёдалар йўлакларини тозалаш техникаларининг қиш мавсумига тайёрлигини кўздан кечирди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимияти хабар берди. Жорий йилда биринчи марта ҳоким ташаббуси билан шаҳар учун янги махсус техника харид қилиниб, уларнинг ишини ҳокимнинг ўзи синовдан ўтказди. Энди Ўш шаҳрини қишда тозалаш ишларига 26 та техника жалб этилади. Бу ўтган йилга нисбатан беш баробар кўпдир.…
Батафсил...Қирғизистонлик ҳарбийлар Ўзбекистонда машғулотларга қатнашмоқда
Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятидаги Каттақўрғон полигонида Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари иштирокида кенг кўламли қўшма машғулотлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Минтақавий ўқув машғулотлари “Бирлик-2025” деб номланади. Унинг асосий мақсадлари жаҳонда геосиёсий кескинликнинг кучайиши, янги таҳдидларнинг пайдо бўлиши шароитида мамлакатлар ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик ва шерикликни мустаҳкамлашдан иборат. Машғулотлар доирасида артиллерия, учувчисиз учиш аппаратлари,…
Батафсил...Ҳайдовчиларни ўқитиш бўйича янги лицензиялар беришни икки йилга таъқиқлаш жорий этилди
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълим фаолиятини лицензиялашга вақтинчалик мораторий киритди. Тегишли қарор Вазирлар Маҳкамаси раиси Адилбек Касималиев томонидан имзоланди. Қарордан мақсад ҳайдовчиларни тайёрлаш сифатини оширишдан иборат. Ҳужжатга кўра, 2025 йил 20 октябрдан 2027 йил 31 декабргача янги лицензиялар бериш вақтинчалик таъқиқланади. Ушбу чеклов давлат таълим муассасаларига тааллуқли эмас. Қарор ижросини президент маъмурияти назорат қилади.
Батафсил...Энергетика вазирлиги фуқароларни электр энергиясидан тежамкор фойдаланишга чақирди
Вазирлик ҳар бир фуқаро электр энергиясидан тежамкорлик билан фойдаланиши кераклигини айтди. Маълумотларга кўра, аҳоли сонининг кўпайиши, янги уй-жойлар ва ижтимоий соҳа объектларининг барпо этилиши, йўлларнинг ёритилиши ва технологияларнинг ривожланиши электр энергиясига бўлган талабни оширган. Шу билан бирга, бутун дунёда сув ресурсларининг камайиши ГЭСлар фаолиятига бевосита таъсир кўрсатмоқда. Вазирлик таъкидлаганидек, энергия ресурслари чекланган, шунинг учун тежалган ҳар бир киловатт мамлакат энергетика…
Батафсил...