Президент Ўшда ёнғин чиққан уйнинг қайта тикланишига эътибор қаратмоқда

Садир Жапаров Ўшдаги томи ёниб кетган уйнинг қайта тикланишига эътибор қаратмоқда. Бундай буйруқ Ўш шаҳар мэрига берилганини Женишбек Токторбаевнинг ўзи айтди. У воқеа содир бўлган уйга ташриф буюрди.

«Садир Нуркожоевич шахсан ўзи назорат қилиб, ҳаммасини якунлаш бўйича топшириқ берди. 13-қаватга кўтарилиб қарасам, 13-қават бутунлай ёниб кетган, 12, 11, 10 ва 6-қаватларда биттадан хонадон ёнган. Ўша ёниб кетган хонадонларни шаҳар мэрияси ҳисобидан тўлиқ тиклаймиз», – деди у.

Мэрнинг сўзларига кўра, эртага зарур қурилиш материаллари келтирилиб, иш бошланади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ