Ислом қоидаларига кўра ҳижоб кийган қизлар ҳақида жамиятда турли хил стереотиплар мавжуд. Диндор қизлар билимсиз ва мақсадлари йўқ деб ўйлайдиган одамлар кўп. Бироқ, сўнгги йилларда бундай нотўғри тушунчалар сони озаймоқда. ⠀ Ислом динида илм олиш ҳар бир мусулмон эркак ва аёл учун фарз бўлиб ҳисобланади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) га ваҳий қилинган биринчи оят «Ўқи!» деган сўздан бошланади. ⠀…
Батафсил...Bo'lim: COVID-19: «Қийма» лойиҳаси
Қирғизистонда бир ой давомида ВИЧ инфекциясидан 7 киши вафот этди
2020-йилнинг 1 июль ҳолатига кўра Қирғизистонда 10 068 кишида ВИЧ инфекцияси (1 июнь ҳолатида 10 минг10 ҳолат) қайд қилинган. Бу ҳақда Республика «СПИД» га қарши кураш маркази хабар бермоқда. Уларнинг 9507 нафари Қирғизистон фуқаролари ва 561 нафари чет эл фуқароларидир. Қирғизистонда июнь ойида 7 киши ВИЧ-инфекциясидан вафот этди. Шунингдек тожливирус бошлангандан бери 2107 киши вафот этган, улар орасида 682 киши…
Батафсил...78 ёшли имом никоҳ ёши тўғрисидаги қонунни бузганлиги учун судланди
Жалолобод вилоятининг Тош-Кўмир шаҳрида 78 ёшли имом ва 26 ёшли шахс никоҳ ёшига оид қонунни бузганликда айбланиб суд қилинди. Бу ҳақда суд қарорида айтилади. Тергов натижасига кўра, 2019-йилнинг 13-июнь куни 26 ёшли эркак ўсмир қизга уйланиш учун маҳаллий имомга боришган. Ўша вақтда қизнинг онаси Бишкекда бўлган. Имомнинг сўзларига кўра, у қизнинг никоҳдан ўтиш учун жуда ёшлигини билмаган. Йигит паспортини кўрсатмаган…
Батафсил...Сайлов-2020: Фуқароларнинг тана ҳарорати ўлчанади ва шахсий ҳимоя воситалари тарқатилади
Қирғизистон Бош вазири Қубатбек Бўрўнов 2020-йилнинг 4-октябрида бўлиб ўтадиган парламент сайловларига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилиш учун мажлис ўтказди. Бу ҳақда ҳукуматнинг матбуот хизмати хабар бермоқда. Онлайн тартибда ўтказилган мажлисда Сайлов ва референдум ўтказиш бўйича Марказий сайлов комиссиясининг раисаси Нуржан Шайлдабекова баёнот қилди, у бутун мамлакат бўйлаб парламент сайловларига қизғин ҳозирлик кўрилаётганини таъкидлади. Унинг айтишича, сайлов участкаларида овоз бериш пайтида фуқароларнинг…
Батафсил...Сайлов 2020: Ҳозирда 2464 сайлов участкаси мавжуд
Қирғизистон Бош вазири Қубатбек Бўрўнов 2020 йил 4 октябрда бўлиб ўтадиган парламент сайловларига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилиш учун мажлис ўтказди. Бу ҳақда ҳукуматнинг матбуот хизмати хабар бермоқда. Бош вазир сайлов комиссияларининг ишини ташкил этиш ва таъминотини кўриб чиқиш учун Бош вазир ўринбосари Акрам Мадумаров бошчилигидаги республика штаби ташкил этилганини таъкидлади. «Бўлажак сайлов аввалгиларидан фарқ қилади, сабаби ушбу сайлов тожливирус пандемияси…
Батафсил...Гриппга қарши эмлаш сентябрда бошланади
Қирғизистонда гриппга қарши навбатдаги эмлаш ишлари бошланади. Соғлиқни сақлаш бўйича жамотчилик бошқармасининг раҳбари Айнура Ақматованинг сўзларига кўра, эмлаш сентябр ойининг охирида бошланади. Биринчи навбатда 65 ёшдан ошган одамларга, болаларга, сурункали касалликларга чалинганларга ва тиббиёт ходимларига берилади. Шунингдек хусусий тиббиёт марказлари билан №6 ва №8 оилавий тиббиёт марказларида хизмат ҳаққини тўлаб эмлатиш мумкин бўлади.
Батафсил...Солиқ хизмати бир ойда 6,8 миллиард сом йиғди
Давлат солиқ хизмати томонидан жорий йилнинг июль ойида 6 миллиард 859,1 миллион сом солиқ ва йиғимлар йиғилган. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, 109,9 фоизга ёки 616,1 миллион сўм ошиғи билан маблағ йиғилган. «2019 йилнинг шу даврига нисбатан солиқ тушумлари 548,9 миллион сомга кўпайди. Шу билан бирга, жорий йилнинг 7 ойида 40 миллиард 452,3 миллион сом солиқ…
Батафсил...ФВВ: Арслонбоб қишлоғидаги уйларни сел қоплади
Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон туманидаги Арслонбаб қишлоғида кучли сел тошқини юз берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Кучли ёмғир туфайли, 5-август куни соат 19:00 атрофида даралардан келган тошқин сувлари Арслонбоб қишлоғида жойлашган 10 уйнинг ҳовлисини қоплади. Бундан ташқари, 1 омборхонанинг деворлари бузилиб, 1000 метр ички йўллар ва Қизил-Олма сел ўтувчи сойнинг 200 метр оралиғини қум ва шағал…
Батафсил...Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида ўқ отилди
6-август куни Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида тўқнашув бўлиб, қуролдан ўқ отилганини Қирғизистон Давлат чегара хизмати маълум қилмоқда. Боткен вилояти Боткен тумани Икки-Тош овулида тожикистонлик номаълум шахслар қирғиз чегарачиларига қарата ўқ отишди. Дастлабки маълумотларга кўра, ўқ ов қуролидан отилган. Натижада чегарачилардан бири қўлидан яраланган. Унга тегишли ёрдам кўрсатилди ва аҳволи яхши эканлиги айтилмоқда. Ҳозирда Қирғизистон ва Тожикистон чегара хизматларининг вакиллари музокаралар…
Батафсил...Ўқинг ва ҳуқуқингизни билинг! Болага ҳужжат олиш осонлашди
Қирғизистонда туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш шартлари анча осонлаштирилди. 5 август куни президент Сўўрўнбай Жээнбеков фуқаролик ҳолати далолатномалари тўғрисидаги янги қонунлар лойиҳасини имзолаганлиги маълум бўлди. Ота-оналарнинг вақтини ва пулини тежашга қаратилган ушбу қонун лойиҳасини Олий Кенгаш жорий йилнинг 17 июнь куни қабул қилган. Энди Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш идоралари (қирғизча ЖААК, русча ЗАГС, ўзбекча ФҲДЁ) бола туғилганлиги ҳақидаги ҳолатни агар…
Батафсил...Хоҳловчилар ҳаж учун тўланган пулини қайтариб олиши мумкин
2020 йили Саудия Арабистонига ҳаж сафарига бориш учун рухсат олган фуқаролар ўз ихтиёри билан пулларини қайтариб олишлари мумкин. Ушбу маълумот бугун, 5-август куни Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси томонидан эълон қилинди. Тўловни олган фуқаролар, ҳажни ташкил этиш бўйича комиссия қарори билан рўйхатдан ўчирилади. Бу йил Қирғизистонга Ҳаж амалини бажариш учун 6110 ўрин ажратилган эди. Аммо, тожливирус туфайли Ҳаж зиёратига бирон бир…
Батафсил...Парранда гриппи туфайли Қозоғистон Россия билан чегара ҳудудида чекловларни киргизди
Хавфли H5N8 вируси белгилари аниқлангани сабабли Қозоғистон Россия Федерацияси билан чегарада чекловлар жорий қилди. Парранда гриппи билан боғлиқ энг хавфли ҳудуд Қозоғистоннинг шимоли-ғарбида жойлашган, дейилади «Kazinform» хабарида. «Жорий йилнинг 3-4 август кунлари Россия Федерал ветеринария ва фитосанитария назорати хизматининг Челябинск бўлими ушбу ҳудудда аниқланган парранда гриппи вирусининг генетик хусусиятлари тўғрисида маълумот тарқатди. Ўлган қушлардан олинган барча намуналарда H5N8 грипп вирусининг кичик…
Батафсил...Бу йил ўқувчилардан форма кийиш талаб қилинмайди
Бу ўқув йилида ўқувчиларнинг форма кийишлари талаб қилинмайди. Бу ҳақда бугун ҳукумат уйида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Таълим ва фан вазирининг ўринбосари Нурлан Ўмуров маълум қилди. «Мамлакатдаги эпидемиологик вазият туфайли барча ўқув муассасаларига ўқувчиларни формасини талаб қилмаслик кераклиги тўғрисида қарор қабул қилинди. Тегишли буйруқ имзоланди ва ҳудудларга юборилди », — деди Ўмуров. Бу йил мактабларда ўқув жараёни онлайн режимида ўтказилади.…
Батафсил...Қирғизистон қамоқдан қочган икки ўзбекистонликни ушлашга ёрдам берди
Қирғизистон чегарачилари Ўзбекистонда қамоқдан қочиб, мамлакатни тарк этишга уринган икки маҳкумни қўлга олишда ёрдамлашди. Бу ҳақда 5 август куни Қирғизистон Чегара хизмати маълум қилди. Расмий хабарда айтилишича, чегарани бузиб ўтишга ҳаракат қилаётган пайтда қўлга олинган қочоқлар Ўзбекистон ички ишлар органларига топширилган. Маълум қилинишича, ҳодиса Жалолобод вилояти Олабуқа тумани Белсўғот қишлоғи яқинида юз берган. Қирғизистон чегарачилари Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ходимлари…
Батафсил...Футбол бўйича Қирғизистон чемпионати бошланади
Қирғизистон футболининг олий лигаси ҳисобланган Қирғизистон Премьер-лигаси ўйинлари 7-август куни қайта бошланади. Бу ҳақда Қирғизистон Премьер-лигаси матбуот котиби Нурсултан Нурбўлўт ўғли маълум қилди. «4 август куни Ёшлар фаолияти, жисмоний тарбия ва спорт давлат агентлиги Қирғизистон футболининг олий лигаси бўлган Қирғизистон Премьер-лигасининг давом этишига рухсат берди. Қирғизистон футбол иттифоқининг қарорига биноан турнир икки турда ва барча ўйинлар Қант шаҳрида бўлиб ўтади…
Батафсил...Жалолободда Жума намози 1-сентябргача ўқилмайди
Жалолободда тожливирус эпидемияси сабабли чекловлар узайтирилди. Ушбу қарор 4-август куни касалликнинг олдини олиш бўйича тезкор штаб йиғилишида қабул қилинди. 1 сентябрга қадар масжидларда жума намозларини ўқиш тақиқланди. «Жалолободда фавқулодда ҳолат тартиби бекор қилингандан сўнг, ресторанлар, тунги клублар ва кафеларнинг иш вақти соат 20:00 гача чекланди. Бироқ, озиқ-овқат етказиб бериш хизматлари тунда ҳам ишлашни давом эттиради. Штабнинг аввалги йиғилишларида 1-августгача масжидларда…
Батафсил...Душанбе-Дубай-Душанбе мунтазам рейси йўлга қўйилди
Тожикистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида авиақатновлар қайта тикланди. Душанбе-Дубай-Душанбе мунтазам рейси Дубайда жойлашган Flydubai авиакомпанияси томонидан амалга оширилади. 21 июлда бошланган авиақатнов ҳафтада уч марта амалга оширилади. Тана ҳарорати ёки тожливируснинг бошқа белгилари бўлган йўловчилар бортга киритилмайди. Тожикистонда 7,5 минг киши тожливирус билан касалланган, улардан 6,3 минг киши даволанган. 61 бемор касаллик юқтиргандан кейин вафот этган. Россия, Қозоғистон ва…
Батафсил...Милиция отилган лайлаклар билан суратга тушган шахсларни қидиришни бошлади
Ижтимоий тармоқларда икки номаълум йигитнинг оқ лайлакни отгани бўйича суратлар тарқалди. Биологик хилма-хиллик ва муҳофаза қилинадиган ҳудудлар бошқармасининг Жалолобод вилояти бўлими бошлиғи Туратбек Сатимбаевнинг сўзларига кўра, 3-август куни фотосуратдаги шахсларни топиб, уларга чора кўриш учун Жалолобод вилояти ички ишлар бошқармасига мурожаат қилишган. Ҳозирда оқ лайлаклар билан суратга тушган шахслар қидирилмоқда. «Расмдаги қушлар – оқ лайлак (белый аист), Қирғизистон Республикасининг Қизил…
Батафсил...1 сентябргача автотранспорт солиқлари тўланиши керак
2020 йил 1 сентябргача транспорт солиқларини, 2 сентябргача уй-жой, квартира ва ер солиғини (ҳовли, боғдорчилик ер участкалари) тўлаш керак. Бу ҳақда Давлат солиқ хизмати огоҳлантирмоқда. Фуқаролар солиқ идорасига бормасдан солиқларни тўлашнинг энг қулай усулини танлашлари мумкин. Солиқлар барча банклар, почта бўлимлари кассаларида, шунингдек терминаллар ва POS-терминаллар, мобил ва Интернет-банкинг, тўлов карталари орқали тўлаш мумкин. Қўшимча маълумот олиш учун маҳаллий солиқ…
Батафсил...Новқатда ўғирланган 1,5 миллион сомлик олтин тақинчоқлар Қорасувдаги ертўладан топилди
Новқат туманида тилла тақинчоқларни ўғирлашда гумонланган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ўш вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда. 17 июль куни Новқат туман ИИБга Ўш шаҳрининг 29 ёшдаги фуқароси А қизи С. ариза билан мурожаат қилиб, Новқат шаҳридаги олтин заргарлик буюмлари дўконига номаълум шахслар кириб, 150 минг сўм ва тилла тақинчоқларни ўғирлашган. Жабрланувчининг аризасига биноан Жиноят кодексининг 200-моддаси…
Батафсил...