Бу йил ўқувчилардан форма кийиш талаб қилинмайди

Бу ўқув йилида ўқувчиларнинг форма кийишлари талаб қилинмайди. Бу ҳақда бугун ҳукумат уйида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Таълим ва фан вазирининг ўринбосари Нурлан Ўмуров маълум қилди.

«Мамлакатдаги эпидемиологик вазият туфайли барча ўқув муассасаларига ўқувчиларни формасини талаб қилмаслик кераклиги тўғрисида қарор қабул қилинди. Тегишли буйруқ имзоланди ва ҳудудларга юборилди », — деди Ўмуров.

Бу йил мактабларда ўқув жараёни онлайн режимида ўтказилади. Бироқ, биринчи синф ўқувчилари учун мактабда ўқиш масаласи шу ойда тўлиқ ҳал қилинади. Ҳозирда ҳар бир ҳудудда вазият кузатилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ