ФВВ: Арслонбоб қишлоғидаги уйларни сел қоплади

Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон туманидаги Арслонбаб қишлоғида кучли сел тошқини юз берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кучли ёмғир туфайли, 5-август куни соат 19:00 атрофида даралардан келган тошқин сувлари Арслонбоб қишлоғида жойлашган 10 уйнинг ҳовлисини қоплади.

Бундан ташқари, 1 омборхонанинг деворлари бузилиб, 1000 метр ички йўллар ва Қизил-Олма сел ўтувчи сойнинг 200 метр оралиғини қум ва шағал билан тўлдирган. Электр устунлари ҳам зарар кўрган. Ушбу тошқин натижасида одамлар жабр кўрмади

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Бозорқўрғон тумани бўлимидан тезкор гуруҳ, Фуқаро мудофааси комиссияси, қишлоқдан 1 экскаватор ва маҳаллий аҳоли вакиллари  жалб қилиниб, сел тошқини оқимини бартараф қилишган. 3 та уйнинг ҳовлиси тозаланди, – дейилади хабарда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ