Ўқинг ва ҳуқуқингизни билинг! Болага ҳужжат олиш осонлашди

Қирғизистонда туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш шартлари анча осонлаштирилди. 5 август куни президент Сўўрўнбай Жээнбеков фуқаролик ҳолати далолатномалари тўғрисидаги янги қонунлар лойиҳасини имзолаганлиги маълум бўлди.

 Ота-оналарнинг вақтини ва пулини тежашга қаратилган ушбу қонун лойиҳасини Олий Кенгаш жорий йилнинг 17 июнь куни қабул қилган.

Энди Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш идоралари (қирғизча ЖААК, русча ЗАГС, ўзбекча ФҲДЁ) бола туғилганлиги ҳақидаги ҳолатни агар ота-онаси ҳужжати бўлмаса ёки уни ўз вақтида топширмаса, мустақил равишда рўйхатдан ўтказиши мумкин.

 Рўйхатга олишнинг «асраб олишни давлат рўйхатига олиш» ва «оталикни белгилаш» деган икки шакли бекор қилинди.

«Отасининг исми» майдонида отаси ёки ўгай отаси, бобоси исмини ёзишга рухсат берилди.

Янги қонунда чақалоқнинг фамилиясини отасининг ёки бобосининг исмига «-ов», «-ев», «-ова», «-ева» ёки ота-оналарнинг хоҳиш-истакларига қараб, миллий анъаналарга мувофиқ «ўғли» ёки «қизи» сифатида қўшишга имкон беради.

Ота-оналар энди янги туғилган чақалоғини «ўзлари қайси ҳудудда рўйхатга олинган бўлса, ўша жойдан туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини олса бўлади» деган шарт бўлмайди. Ушбу меъёрнинг бекор қилинишига ички миграциядаги беқарор вазият сабаб бўлган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ