Милиция отилган лайлаклар билан суратга тушган шахсларни қидиришни бошлади

Ижтимоий тармоқларда икки номаълум йигитнинг оқ лайлакни отгани бўйича суратлар тарқалди. Биологик хилма-хиллик ва муҳофаза қилинадиган ҳудудлар бошқармасининг Жалолобод вилояти бўлими бошлиғи Туратбек Сатимбаевнинг сўзларига кўра, 3-август куни фотосуратдаги шахсларни топиб, уларга чора кўриш учун Жалолобод вилояти ички ишлар бошқармасига мурожаат қилишган.

Ҳозирда оқ лайлаклар билан суратга тушган шахслар қидирилмоқда.

«Расмдаги қушлар – оқ лайлак (белый аист), Қирғизистон Республикасининг Қизил китобига киритилган. Ҳукуматнинг 2013 йил 3 майдаги №224-сонли қарорига биноан (Ҳукуматнинг 18.08.2016 йилдаги 501-сонли қарори) ҳар бир оқ лайлакни отган учун жарима 30 минг сомни ташкил қилади. Қушлар Жалолобод вилоятининг ҳудудида отилган бўлиши мумкин», – деди Сатимбаев.

Суратларга кўра, 5 та оқ лайлак отилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ