Даниядаги Ироқ элчихонаси олдида Қуръон ёқилди

Дания пойтахти Копенгагендаги Ироқ элчихонаси олдида икки киши Қуръон китобини ёқиш акциясини ўтказди. Reuters агентлигининг хабар беришича, улар “Дания ватанпарварлари” ультрамиллатчи гуруҳига мансуб. Бу сўнгги бир ҳафта ичида “Дания ватанпарварлари” гуруҳи аъзолари томонидан ўтказилган иккинчи мана шундай тадбир. 20 июль куни ҳаракат фаоллари элчихона олдида Қуръон китобини ёққан ва Ироқ байроғини топтаган эди. Дания ташқи ишлар вазири Ларс Расмуссен Қуръоннинг…

Батафсил...

Америкалик машҳур судья ўзбекистонлик талабани сўроқ қилди

АҚШда асли ўзбекистонлик бўлган Муҳаммадобидбек Обиджонов исмли йигит машинасини белгиланмаган жойга қўйгани учун жаримага тортилди. Унинг ишини дунёда энг адолатли судья номи билан танилган Фрэнк Каприо кўриб чиққани акс этган видео тарқалди. Маълум бўлишича, Муҳаммадобидбек Обиджонов машинасини белгиланмаган жойга қўйгани учун жаримага тортилган. Йигит эса бунга шикоят билдирган. Унинг ишини судья Фрэнк Каприо кўриб қиққан. Судьяга йигит кўчиб келишидан олдин…

Батафсил...

Meta ширкати Twitter муқобили бўлган Threads ижтимоий тармоғини ишга туширди

АҚШнинг Meta ширкати ўз рақиби Twitter’га муқобил бўлган Threads ижтимоий тармоғини ишга туширди. Meta бош директори Марк Цукербергга кўра, ижтимоий тармоқ ишга тушган илк соатларда беш миллиондан зиёд фойдаланувчи қайддан ўтган. Threads’га кириш учун фойдаланувчидан Instagram тармоғида аккаунти бўлиши талаб этилади. Айни пайтда янги ижтимоий тармоқда инстраграм-профилга обуналар ҳам сақланиб қолади. Meta Threads’ни ўз аккаунти ва обуначиларини бошқа иловаларга кўчириш имконини берадиган…

Батафсил...

Мирзиёев Швецияда Қуръон ёқилишига муносабат билдирди

Ўзбекистоннинг амалдаги президенти ва президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайити куни Швециядаги “муқаддас Қуръони каримни ёқиб юборишдек ёвуз ҳаракатларни кескин қоралаймиз”, дея билдирди. Бу баёнотни Мирзиёев, ЎзЛиДеП матбуот хизмати маълумотига кўра, Тошкент шаҳри сайловчилари билан 5 июль куни бўлиб ўтган учрашув чоғида берган. “Ер юзидаги миллионлаб инсонларнинг дину диёнати, эзгу ҳиссиётларини ҳақорат қиладиган бундай ҳолатларга асло йўл қўйиб бўлмайди”, деган…

Батафсил...

Франциядаги тартибсизликлар пайтида 700 дан ортиқ одам қўлга олинди

Франция ИИВ маълумотларига кўра, мамлакатдаги тартибсизликлар чоғида 700 дан ортиқ кишиқўлга олинган, бироқ вазият аввалги кунга нисбатан тинчроқ. Франция ҳуқуқ-тартибот идоралари полициячи томонидан ўлдирилган ўсмир иши бўйича тартибсизликларнинг тўртинчи кечасида 719 кишини қўлга олди. Бу ҳақда 1 июль, шанба куни эрталаб мамлакат Ички ишлар вазирлиги Twitter’да маълум қилди. Маҳкама маълумотларига кўра, намойишчилар билан тўқнашувларда 79 нафар полициячи яраланган. Бироқ, бутун…

Батафсил...

Ислом Каримовнинг ўғли Пётр Татьяна Каримовани судга берди

Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой туманлараро судида собиқ президент Ислом Каримовнинг ўғли Пётр Каримовнинг Ўзбекистон собиқ биринчи хоними Татьяна Каримовага нисбатан даъво аризаси кўриб чиқилади. Тошкент шаҳар суди расмий сайтида жойлаштирилган Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди томонидан 26 июнь куни кўриб чиқиладиган ишлар рўйхатида қайд этилишича, Пётр Каримов ворислик ҳуқуқидан келиб чиққан низо ортидан даъво аризаси киритган. Пётр…

Батафсил...

Байден йиқилиб тушди. Оқ Уй “президентнинг аҳволи яхши” эканини билдирди

АҚШ президенти Жо Байден 1 июнь куни Колорадо штатида ҳарбий ҳаво кучлари академиялари битирувчиларига дипломларни топшириш маросимида иштирок этди. Байден саҳнага чиқаётганида қоқилиб йиқилди. 80 ёшли сиёсатчига тансоқчилардан икки нафари ўрнидан туришга кўмаклашди. Бу воқеа тадбир иштирокчилари орасида бир оз хавотир пайдо қилди. Ўрнидан турган Байден қоқилган жойига ишорат қилди. Оқ Уйнинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Бен Лаболт твиттер…

Батафсил...

Москвага дронлар билан ҳужум қилингани айтилмоқда

Москвага 30 май куни эрталаб дронлар билан ҳужум қилингани тўғрисида шаҳар мэри Сергей Собянин телеграм каналида маълум қилди. “Настоящее время” телеканалининг ёзишича, қатор телеграм каналларда 30 май куни эрталаб Москва вилоятида ҳам ўндан ортиқ дрон уриб туширилгани тўғрисида хабарлар пайдо бўлган. Собяниннинг билдиришича, дронлар ҳужуми оқибатида “бир нечта бинога унча жиддий бўлмаган зарар етган”. Мэр ҳужумлар оқибатида ҳеч ким жабрланмаганини…

Батафсил...

Самарқандда ватандошларини Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда ватандошларини 30 минг доллар эвазига Мексика орқали АҚШга жўнатишга ваъда берган шахс қўлга олингани ҳақида вилоят Ички ишлар бошқармаси 28 май куни маълум қилди. Расман билдирилишича, Самарқанд ИИБга 22 ёшли шахс мурожаат қилган. У Самарқанд шаҳринг Али Қушчи кўчасида яшовчи шахс ватандошларини АҚШга Мексика орқали ноқонуний равишда жўнатиш билан шуғулланиб келаётганини билдирган. Маълум қилинишича, мазкур шахс аввал ўз мижозларини…

Батафсил...

Тошкентга Uzbekistan Airways рейси билан келган Сингапур президенти Самарқандга Afrosiyob поездида борди

Ўзбекистонга уч кунлик давлат ташрифи билан келган Сингапур президенти Ҳалима Яқуб 25 май куни Afrosiyob тезюрар поездида Самарқандга келди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. Олий мартабали меҳмонга Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова ҳамроҳлик қилмоқда. 23 май куни Тошкентга келган Ҳалима Яқуб 24 май куни президент Шавкат Мирзиёев билан музокара ўтказган ва икки давлат бизнес-форуми очилишида…

Батафсил...

Тожикистон Маданият вазирлиги Юлдуз Усмонованинг концертига чипталар мажбурий сотилганини рад этди

Тожикистон Маданият вазирлиги «Ваҳдатдаги давлат хизматчилари Юлдуз Усмонованинг концертига чипта олишга мажбурланмоқда» дея тарқалган хабарларга муносабат билан чиқди. Вазирликка кўра, Ваҳдатда таниқли ўзбек хонандаси Юлдуз Усмонованинг концертига чипта олишга ҳеч ким мажбурланмаган. Вазирлик идора фақат хонанданинг Тожикистонга гастроль сафарини ташкил этиш билан шуғуллангани, бироқ ҳеч ким унинг концертига чипта олишга мажбурланмаганини маълум қилди. Маданият вазирлиги маълумотларига кўра, чипта нархи 30…

Батафсил...

Сингапур президенти Ҳалима Яқуб Ўзбекистонда оддий учоқ рейсида келди

Сингапур президенти Ҳалима Яқуб 23-25 май кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, Ҳалима Яқуб Ўзбекистонга ҳамкасби Шавкат Мирзиёев таклифига биноан келмоқда. Президент жуфтлиги Остона шаҳридан (Қозоғистонда ҳам давлат ташрифи билан бўлди) Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY722 доимий рейси билан Airbus А320 самолётида учишди. Сингапур президенти Ўзбекистонга ташрифи чоғида мезбон президент билан олий даражадаги музокаралар ўтказади. “Саммит…

Батафсил...

Россияда Ислом Каримовнинг ўғли қўлга олинди

Ўзбекистоннинг аввалги президенти Ислом Каримовнинг ўғли Пётр Россиянинг Красногорск шаҳрида хотинини калтаклаганликда гумонланиб қўлга олинган. “Известия” нашри хабарига кўра, ҳодиса Подмосковний хиёбони яқинидаги кўп қаватли уйда содир бўлган. Қайд этилишича, Пётр Каримов хотини Юлия Сметанкина билан жанжаллашиш чоғида унга бир неча марта мушт туширган. Жанжал ортидан қўшнилар полиция чақиришган. Полиция ходимлари иккинчи марта келганларида “муштумзўр”ни тутиб кетишган. Россия ОАВ айни…

Батафсил...

Тошлоқ тумани бош имоми Шукрулло Эгамбердиев ишдан олинди

Фарғона вилояти Тошлоқ тумани бош имоми Шукрулло Эгамбердиев вазифасидан озод қилинди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълумотига кўра, бу қарорга ЎМИ Ички назорат комиссиясининг 16 май куни ўтказилган йиғилишида келинган. Мазкур йиғилишда эл орасида “Шукрулло домла” номи билан танилган имомнинг ижтимоий тармоқлардаги эътирозларга сабаб бўлган чиқишлари ва фикр-мулоҳазалари муҳокама қилинган. “Ш.Эгамбердиев мажлисда муҳокамага сабаб бўлган чиқишларида хатога йўл қўйганини эътироф…

Батафсил...

28 май куни Туркияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтади

Якшанба куни Туркияда бўлиб ўтган президентлик сайловларида номзодларнинг ҳеч бири биринчи турда ғалаба қозониш учун зарур бўлган 50 фоиздан ортиқ овозни тўплай олмади. Айни вақтга келиб сайлов бюллетенларининг 100 фоизи ҳисоблаб бўлинган. Эндиликда ғолиб 28 май куни бўлиб ўтадиган иккинчи турда аниқланади. Туркияда президентлик ва парламент учун ўтказилган сайловлар тарихий деб аталмоқда, чунки Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг 20 йиллик бошқарувидан кейин…

Батафсил...

Telegram гуруҳда нашида тарқатишда айбланган талаба йигит 3 йилга қамалди

8 май куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Оққўрғон туман суди томонидан Ўзбекистон ЖКнинг 244-1-моддаси (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “г” банди билан айбланган 21 яшар Жаҳонгир Улуғмуродов 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Олий суд матбуот хизматининг хабар қилишича, Улуғмуродовга тайинланган жазо муддати Жиноят кодексининг 57-моддасига (Енгилроқ жазо тайинлаш) мувофиқ равишда камайтирилган.…

Батафсил...

Мирзиёев муддатидан илгари президент сайлови ўтказилишини эълон қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда муддатидан илгари президент сайлови ўтказилишини маълум қилди. Бу тўғрисидаги фармонни давлат раҳбари янги таҳрирдаги Конституциянинг 128-моддасида мамлакат президентига берилган ваколатдан фойдаланиб имзолаган, дея хабар бермоқда президент матбуот котиби Шерзод Асадов. Бу ҳақда у 8 май куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, суд ва ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ҳамда жамоатчилик фаоллари билан референдум якунларига бағишланган учрашув…

Батафсил...

Швецияда Қуръонни ёқиб юборган фаол сиртдан ҳибсга олинди

Қуръонни ёқиш бўйича акциялар ташкилотчиларидан бири, Даниянинг “Кескин курс” ўта ўнг партияси раҳбари Расмус Палудан Швецияда сиртдан ҳибсга олинди. Бу ҳақда 4 май куни маҳаллий ОАВ хабар қилди. Швеция прокуратураси қарорига кўра, айни дамда Данияда бўлган сиёсатчи мамлакатга киргач ёки Швециянинг исталган жойида омма олдида кўринса, дарҳол ҳибсга олинади. Палудан мансабдор шахсни гижгижлаш, ҳақорат қилиш ва ҳужум қилишда гумон қилинмоқда. “Кескин…

Батафсил...

Алишер Усмонов Германияда пул ювишда айбланмоқда

Германия полицияси россиялик миллиардер Алишер Усмоновга нисбатан пул ювиш бўйича иш юзасидан «Бавария» офисида тинтув ўтказди. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди. Қайд этилишича, тергов жараёнлари «Альянц Арена» стадионида ҳам ўтказилган. Алишер Усмонов 2017 йилдан 2022 йилгача солиқ тўламаслик учун пул яширганликда гумон қилинмоқда. Гап миллионлаб доллар ҳақида кетмоқда. Россиялик миллиардерни «Бавария»га клубнинг фахрий президенти Ули Ҳёнесс билан танишлиги боғлаб…

Батафсил...

Мирзиёевнинг президентлик муддатини узайтириши кутилаётган референдум «бўлиб ўтди»

30 апрель куни мамлакатдаги сайлов участкаларида янги таҳрирдаги конституция бўйича умумхалқ референдумида овоз берилди. Референдумда овоз берганлар улуши 17:00 ҳолатига 81,39 фоизга етди, дея маълум қилди МСК вакили Баҳром Қўчқоров. 65 фоизга ўзгараётгани айтилган конституция 65 яшар президент Шавкат Мирзиёевнинг 2040 йилгача ҳокимиятда қолишига йўл очади. Ўтган йили Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган ва март ойида депутатлар томонидан маъқулланган конституцияга…

Батафсил...
1 3 4 5 6 7 13