АҚШ Конгресси 1,6 триллион долларлик бюджетни маъқуллади

Шундан қарийб 886 миллиард доллари рекорд даражадаги мудофаа харажатларига, яна 772 миллиард доллари бошқа харажатларга йўналтирилади. 

Конгрессда 2024 йилда ҳукуматни 1,6 триллион доллар миқдорида молиялаштириш бўйича келишувга эришилди. АҚШ президенти Жо Байденнинг баёнотида айтилишича, бу келишув кераксиз шатдаунни олдини олишга имкон берди.

Демократик ва Республикачилар партиялари вакиллари ўртасидаги келишув 1,6 триллион долларлик бюджет чегарасини назарда тутади. Шундан қарийб 886 миллиард доллари рекорд даражадаги мудофаа харажатларига, яна 772 миллиард доллари бошқа харажатларга йўналтирилади.

Шу тариқа, АҚШ ҳукумати фахрийларни қўллаб-қувватлаш ёки соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар каби «муҳим ички устуворликларни қисқартиришлардан» ҳимоя қила олади, дейди икки партиянинг Конгрессдаги етакчилари Чак Шумер ва Хаким Жеффрис.

Украинага йиллик ёрдам 300 млн долларни ташкил қилади

Ноябрь ойида Жо Байден Конгресс томонидан қабул қилинган ҳукуматни 2024 йил 19 январгача вақтинчалик молиялаштиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини имзолаган эди. Унда Украина, Исроил ва Тайванга кўмаклашиш кўзда тутилмаган эди – бу масала алоҳида кўриб чиқилмоқда. Ушбу давлатларни қўллаш учун 106 миллиард доллар, жумладан, Украинага ҳарбий ёрдам учун 61 миллиард доллар сарфланиши режалаштирилган. Республикачилар ушбу давлатларни қўллаш эвазига АҚШ чегарасини қўриқлашни кучайтиришни сўрамоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ