23 мартда порахўрлик бўйича айбини тан олиб, қидирувда бўлган Райимбек Матраимов Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида экани аниқланди. МХДҚ уни қўлга олиш бўйича Озарбайжонга хат жўнатди. «Ҳозирда озарбайжонлик ҳамкасблар уни қўлга олиш ва Қирғизистонга экстрадиция қилиш масаласини ишлаб чиқмоқда. Шунингдек, тезкор чора кўриш давомида Матраимовнинг Қирғизистон раҳбариятига ҳужум қилишга тайёрланаётган Озарбайжондан келган трансмиллий уюшган жиноий гуруҳ аъзолари билан алоқаси борлиги аниқланди»,…
Батафсил...Bo'lim: Сиёсат
МХДҚ Равшан Жээнбековнинг 4 гектар ер участкасини давлатга қайтарди
МХДҚ Талас вилоятининг Киров сув омборини бўйида жойлашган тўрт гектар «Эдельвейс-Тур» дам олиш ҳудудини давлатга қайтарди. Ер майдони 2000 йиллари Кампиробод иши бўйича қамоқда ётган сиёсатчи Равшан Жээнбековга ўтиб кетгани, у ҳозир ихтиёрий равишда давлатга ўтказиб бергани айтилади. «Экспертиза хулосасига кўра, енгил конструкциядаги маъмурий биноларга эга бўлган ҳудуд 16 млн 871 минг сомга баҳоланди. Ер майдони 2000 йиллари Равшан Жээнбеков…
Батафсил...Қирғизистон парламенти “хорижий вакиллар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қабул қилди
Қирғизистон парламенти депутатлари 14 март куни учинчи ўқишда “хорижий вакиллар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қабул қилишган. Озодликнинг қирғиз хизмати хабарига кўра, қонун лойиҳаси учун 66 нафар депутат ёқлаб, 5 нафар депутат эса қарши овоз беришган. Хабарга мувофиқ, “хорижий вакиллар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси парламентнинг 14 март кунги кун тартибида бўлган эмас – ҳужжат спикер ўринбосари Нурбек Сидигалиев илтимосига кўра кун тартибига киритилган ва…
Батафсил...Садир Жапаров ўғрибоши Колбаев ва «Райим Миллион» билан музокаралари ҳақида гапирди
Ҳозирда давлат аппарати ва парламентда Матраимов ва Колбаевга алоқадор бўлган кадрлар ишдан ҳайдалмоқда. Қирғизистон президенти Садир Жапаров Бишкекда отиб ўлдирилган ўғрибоши Қамчибек Колбаев ва собиқ божхоначи Райимбек Матраимов билан учрашганлари ҳақида гапирди. «Кабар» ахборот агентлиги муҳбири билан суҳбатда Жапаров қидирувдаги «Райим Миллион» лақаби билан машҳур Райимбек Матраимов билан икки марта учрашганини ва биринчи учрашувда ўғрибоши Қамчибек ҳам иштирок этганини маълум…
Батафсил...Шайлообек Атазов Бош прокурор «Райим Миллион»га алоқадорликда айблади
Ҳозирда давлат аппарати ва парламентда Райимбек Матраимовга алоқадор кадрлар ишдан ҳайдалмоқда. Жўқорғу Кенеш депутати Шайлообек Атазов Бош прокурор Қурманқул Зулушевнинг қидирувдаги собиқ божхоначи Раиймбек Матраимовга алоқадорликда айблади. 13 март куни парламентнинг навбатдаги йиғилишида чиққан депутатнинг сўзларига кўра, Қирғизистонда “Матраимовга алоқадор бўлмаган сиёсатчининг ўзи йўқ”. “Охирги икки йил давомида мени Матраимов одами деб таъқиб қилиб юрган Бош прокурорни ўзини олайлик. Бош…
Батафсил...Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли: Путин «добро» бердими?
Қарийб 30 йиллик Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳасида илгари силжиш кузатилди, таҳлилчиларга кўра, бунинг сабаби, Кремлнинг лойиҳага қаршиликдан воз кечганидир. Хитой улкан ташаббус бошлаган, инглиз тилида «One Belt, One Road», рус тилида «Один пояс, один путь», ўзбек тилига эса «Бир қутб, бир йўл», «Бир белбоғ, бир йўл» ёки «Бир макон, бир йўл» деб таржима қилинаётган инфраструктура ташаббуси жуда кўп лойиҳаларни кўзда…
Батафсил...Қирғизистон ва Тожикистон чегаранинг яна 38 километрини аниқлаштириб олди
Икки давлат ўртасидаги чегара минтақада энг нотинч ҳисобланади. Қирғизистоннинг Боткен шаҳарчасида давлат чегарасини аниқлаш устида биргаликда ишлаган топограф ишчи гуруҳлар Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасининг 38.35 километри бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда «Ховар» ахборот агентлиги хабар берди. Навбатдаги учрашув энди Тожикистон ҳудудида ўтказилади. Аввалроқ, Боткенда Қирғизистон-Тожикистон чегараси бўйича ҳукумат делегациялари учрашуви ҳам бўлиб ўтган эди. Делегацияларга ҳар икки давлат миллий хавфсизлик идоралари…
Батафсил...«Салимбойдан қўллов сўраган» депутат ўз иши бўйича батафсил маълумот бермоқчи
Қирғиз парламенти депутати Эмил Жамғирчиев 17 январга белгиланган парламент йиғилишида ўз иши бўйича батафсил маълумот бермоқчи. Озодлик радиоси қирғиз хизматига у нега «Оқ уйдан» қочганини, МХДҚга суҳбатга борганга қадар қаерда бўлгани ҳақида тўлиқ маълумот беришини айтган. “Салимбой” номи билан танилган Салим Абдувалиевга хати борасидаги саволга у бу ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини айтган. «Билганимни махсус комиссия йиғилишида айтганман, бу…
Батафсил...Депутат Салимбойдан президентни йўқ қилишда ёрдам сўраган
Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг айтишича, Жўқорғу Кенеш депутати Эмил Жамғирчиев ўзбекистонлик «Салимбой» лақаби билан машҳур Салим Абдувалиевдан “икки дўстни йўқ қилишда ёрдам” сўраган. “Менга тақдим этилган маълумотларга кўра, у Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, «Салимбой» лақабли криминал авторитет Салим Абдувалиев билан учрашиб, “икки дўстни” йўқ қилишда ёрдам сўраган”, деди Жапаров «Кабар» ахборот агентлигига берган интервьюсида. Қирғизистонликлар «икки дўст» ёки…
Батафсил...Салим Абдувалиев қирғизистонлик депутатга нисбатан қўзғатилган жиноят ишлари бўйича сўроқ қилинган
Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Қирғизистон Жогорку Кенеши (парламенти) депутати Эмиль Жамғирчиевга нисбатан қўзғатилган жиноий иш доирасида «Салимбой» лақаби билан танилган тадбиркор Салим Абдувалиевни биргаликда сўроқ қилди. Бу ҳақда қирғиз ахборот агентликлари хабар берди. 24.kg хабарига кўра, 2020 йилда Қирғизистон молия полициясининг собиқ ходими, ҳозирда парламент депутати Эмиль Жамғирчиев ва ҳукумат аппарати собиқ раҳбари Бактибек Қалмуратов контрабанда тўғрисидаги жиноий иш…
Батафсил...Президент 2024 йилнинг охиригача бизнесни текширишга мораторий киргизди
Президент Садир Жапаров «иқтисодий фаолиятни барқарорлаштириш», ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш ва сармоявий муҳитни яхшилаш мақсадида тадбиркорлик фаолиятини текширишга 2024 йил 31 декабрга қадар мораторий киргизди. Бу ҳақда Жапаров Фейсбукдаги саҳифасида ёзган. Унинг ёзишича, мораторий жиноят иши қўзғатилган корхоналарга нисбатан ишламайди. «Агар мансабдор шахслар иқтисодий жиноятни аниқламай туриб (сохта, уюшган аризалар билан) асоссиз тадбиркорларни текширишга келган бўлса, президент маъмурияти орқали менга мурожаат қилишингиз…
Батафсил...Ташиев: Жамғирчиев “Салимбой” билан учрашиб, ундан қўллов сўраган
Қирғизистон парламенти 10 январда кўпчилик овоз билан депутат Эмил Жамғирчиевни жиноий жавобгарликка тортишга рухсат берди. Мазкур қарорни 69 депутат қўллади. Бу масала бўйича тузилган депутатлар комиссияси раиси Алишер Эрбаев Эмил Жамғирчиев 2022 йилда «Салимбой» номи билан танилган Салим Абдувалиев билан учрашиш ва ундан қўллов олиш мақсадида Қирғизистон чегарасини ноқонуний бузиб Ўзбекистонга ўтганини билдирди. Бу маълумотни Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси…
Батафсил...Депутат Эмил Жамғирчиев ойнадан сакраб терговчилардан қочиб кетди (видео)
Бош прокуратура депутатни «давлат чегарасини ноқонуний ўтишда» айбламоқда. Жўқорғу Кенеш комиссияси парламентдаги «Альянс» фракцияси аъзоси Эмил Жамғирчиевни жиноий жавобгарликка тортишга рози бўлди. Бу ҳақда парламентдаги ишончли манбалар Озодликка маълум қилди. Комиссия 9 январь куни бўлиб ўтган йиғилишида Жамғирчиевни жиноий жавобгарликка тортишга рухсат берганидан сўнг, ўша ерда ҳозир бўлиб турган Бош прокуратура терговчилари Эмил Жамғирчиевга терговга чақирув қоғозини тақдим қилмоқчи бўлган.…
Батафсил...Қирғиз парламенти қўшхотинликка рухсат берилаётганини рад этди
Қирғизистон қонунчилигида икки ёки ундан ортиқ хотин билан никоҳ асосида яшаш жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари ёки жарима билан жазоланади. Жўқорғу Кенеш ахборот хизмати раҳбари Жайил Русланов парламентда кўпхотинликка рухсат берувчи қонун лойиҳаси тайёрланаётгани ҳақидаги маълумотни рад этди. 4 январь куни Русланов ижтимоий тармоқларда бу ҳақида тарқалаётган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтган. “Эслатамиз, ёлғон маълумот тарқатганлик учун ҳам қонунчиликда жавобгарлик…
Батафсил...Қирғизистон ҳукумати «кўча»га қарши рейдлардан кейин қамоқхоналарда ҳам тартиб ўрнатмоқчи
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев уюшган жиноятчиликка қарши кураш бу йил ҳам давом эттирилишини билдирди – эндиликда у қамоқхоналарда тартиб ўрнатмоқчи. Уюшган жиноятчиликка қарши кураш ҳақида Қамчибек Ташиев 2 январь куни Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманига сафари чоғида сўзлаган. Туман милициясига хизмат автомобилларини топшираркан, у яна бир бор жиноятчиликка қарши кураш мавзусидан гап очди ва кейинги босқич қамоқхоналар…
Батафсил...Парламент Қирғизистон байроғини ўзгартиришни муҳокамасиз маъқуллади
Қирғизистонда байроқни ўзгартириш ташаббуси кўтарилганидан бери ижтимоий тармоқларда бу таклифга қарши флешмоб ўтказилиб келинмоқда. Қирғизистон парламенти 20 декабрда давлат байроғини ўзгартириш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Қонунни 59 депутат қўллади, беш депутат қарши овоз берди. Президент Садир Жапаров 16 декабрь куни Иккинчи халқ қурултойида сўзлаган нутқида байроқни ўзгартириш ташаббусини ўзи кўтаргани ҳақида гапирган ва қурултой делегатларини бу таклифни қўллашга чақирган эди.…
Батафсил...Депутат Эмил Жамғирчиевга нисбатан жиноий иш қайта очилди
Ҳамкасбининг иддао қилишича, депутатга нисбатан жиноий иш “у Кемпиробод сув омбори бўйича Ўзбекистон билан келишувга қарши овоз берганидан кейин” қайта очилмоқда. Жўқорғу Кенеш депутати Эмил Жамғирчиевга нисбатан июль ойи охирида тўхтатилган жиноий иш қайта очилди. Бишкекнинг Первомайский туман суди матбуот хизмати маълум қилишича, қайта очилган иш бўйича суд мажлиси шу судда 7 декабрь куни бўлиб ўтади. У катта миқдорда пора олганликда…
Батафсил...Садир Жапаров савдогарлар билан учрашиб, солиқчиларнинг ўзи ҳам янги тизимга тайёр эмаслигини айтди
Қирғизистон аксар бозорларда савдогарлар жорий этилган янги солиқ тартибига норозилик билдирмоқда. Қирғизистон аксар бозорларда савдогарлар янги солиқ қоидаларига қарши уюштирган қатор намойишлар ва иш ташлашлардан сўнг улар билан президент Садир Жапаров учрашди. Мамлакатдаги энг йирик «Дордой» бозорига келган Жапаров савдогарларни қичқириқ эмас, мулоқот орқали муаммони ҳал қилишга чақирди. Жапаровнинг айтишича, у икки кун давомида масалани ўрганиб чиққан ва солиқчиларнинг ўзи…
Батафсил...Ташиев 1-декабргача фохишахоналарнинг барчасини ёпишни топширди
МХДҚ бошчиси Қамчибек Ташиев 1 декабрдан (аниқроғи эртадан) бошлаб Қирғизистон ҳудудида бир дона ҳам интим хизмат кўрсатувчи тармоқ бўлмаслигини билдирди. Бу билдирувни Ташиев бугун 30 ноябрда МХДҚнинг Иссиқкўл вилояти бўйича Балиқчи шаҳар бошқармасининг янги биноси очилишида маълум қилди. Махсус хизмат бошчиси ҳозирда МХДҚнинг ходимлари учун «фуқароларга интим хизмат кўрсатувчи ҳар қандай кўнгилочар жойларни, ҳаммом мажмуаларини ва фоҳишахоналарни ташкил қилишдаги ноқонуний…
Батафсил...Садир Жапаров: Давлатни ўмарганлар билан менинг йўлим бир эмас
Президент Садир Жапаров 28 ноябрда Бишкекда ўтган «Орзуйимдаги Қирғизистон» республика ёшлар форумига қатнашиб, нутқ сўзлади. Ўз сўзида Жапаров амалдаги ҳукумат «бюджетнинг даромад қисмини деярли 2,5 мартага кўпайтириб, ҳар бир фуқаронинг чўнтагига қўл солиб, божхона тизимини эгаллаб, солиқнинг кўпини қуртдай сўрган мафияни йўқ қилганини» билдирди. «Мен давлат раҳбари бўлиб сайланганда бу мафия “бари аввалгидай қолаверади, аввалгидан ҳам кўпроқ давлатни ўмараверамиз” деган…
Батафсил...