Депутат Эмил Жамғирчиевга нисбатан жиноий иш қайта очилди

Ҳамкасбининг иддао қилишича, депутатга нисбатан жиноий иш “у Кемпиробод сув омбори бўйича Ўзбекистон билан келишувга қарши овоз берганидан кейин”  қайта очилмоқда.

Жўқорғу Кенеш депутати Эмил Жамғирчиевга нисбатан июль ойи охирида тўхтатилган жиноий иш қайта очилди.

Бишкекнинг Первомайский туман суди матбуот хизмати маълум қилишича, қайта очилган иш бўйича суд мажлиси шу судда 7 декабрь куни бўлиб ўтади.

У катта миқдорда пора олганликда гумон қилинмоқда.

2020 йилда Хитойдан ўрдак гўштини келтириш билан боғлиқ иш доирасида ҳукумат аппарати раҳбарининг собиқ ўринбосари Бактибек Калмуратов ва Иқтисодий жиноятларга қарши кураш хизматининг собиқ ўринбосари, ҳозирда депутат Эмил Жамғирчиев ҳибсга олинганди. Улар контрабанда билан боғлиқ жиноят ишини ижобий ҳал этиш учун тадбиркордан йирик миқдорда пора (50 минг доллар) олганликда гумон қилинмоқда.

2021 йил ноябрида суд 20 миллион сом товон тўлаган Жамғирчиевни оқлади, гарчи айблов томони унга 15 йил қамоқ жазосини сўраган бўлса-да. У билан бирга Калмуратов ҳам оқланганди. 2022 йил охирида Бош прокуратура ушбу ишни янги очилган тафсилотлар деб қайта терговга юборишни сўради ва Олий суд Жамғирчиевнинг оқловини қайта кўриб чиқишни бошлади.

Депутат Жанарбек Акаевнинг таъкидлашича, Жамғирчиевга нисбатан жиноий иш “у Кемпиробод сув омбори бўйича Ўзбекистон билан келишувга қарши овоз берганидан кейин” қайта очилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ