Депутат Эмил Жамғирчиев ойнадан сакраб терговчилардан қочиб кетди (видео)

Бош прокуратура депутатни «давлат чегарасини ноқонуний ўтишда» айбламоқда.

Жўқорғу Кенеш комиссияси парламентдаги «Альянс» фракцияси аъзоси Эмил Жамғирчиевни жиноий жавобгарликка тортишга рози бўлди. Бу ҳақда парламентдаги ишончли манбалар Озодликка маълум қилди.

Комиссия 9 январь куни бўлиб ўтган йиғилишида Жамғирчиевни жиноий жавобгарликка тортишга рухсат берганидан сўнг, ўша ерда ҳозир бўлиб турган Бош прокуратура терговчилари Эмил Жамғирчиевга терговга чақирув қоғозини тақдим қилмоқчи бўлган. Бироқ Жамғирчиев фракциядоши Нилуфар Алимжонованинг хонасига кириб, дераза орқали қочиб кетган.

 

Бироздан кейин Эмил Жамғирчиев Озодлик журналистлари билан боғланиб, матбуот анжумани ўтказишини айтган, бироқ, номаълум сабабларга кўра, матбуот анжумани бўлиб ўтмади.

Бош прокуратура депутатни «давлат чегарасини ноқонуний ўтишда» айбламоқда. Унга нисбатан 2023 йилнинг июль ойида тўхтатилган жиноий иш қайта очилган. Унинг ўзи ушбу жиноий иш “у Кампиробод сув омбори бўйича Ўзбекистон билан келишувга қарши овоз берганидан кейин” қайта очилганини иддао қилмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ