2026 йилнинг 13 июлидан 14 июлига ўтар кечаси Иссиқкўл вилоятининг Бостери қишлоғидаги кўл соҳилида хизмат ўтаётган милиция ходимлари кўлнинг ўртасидан ёрдам сўраб, сўнгги кучи билан бақираётган одамнинг овозини эшитишган. Милиция ходимлари тезкор ва қатъий ҳаракатлари натижасида сувга чўкаётган тахминан 45–50 ёшлардаги осиёлик фуқарони соғ-омон соҳилга олиб чиқишган. Фуқаро соҳилга чиқарилгандан сўнг ҳушини йўқотган ҳолатда бўлган. Милиция ходимлари унга воқеа жойида…
Батафсил...Oy: Iyul 2026
Манас шаҳридаги олий ўқув юрти проректори ҳибсга олинди
Қирғизистон Давлат Миллий хавфсизлик қўмитаси Манас шаҳридаги Замонавий халқаро университетда талабалардан ноқонуний равишда пул йиғилгани ҳолатларини аниқлади. Идора маълумотига кўра, айрим ўқитувчилар ва университет проректори турли баҳоналар билан талабалардан мунтазам равишда пул йиғиб келган. Таъкидланишича, ушбу маблағлар ижобий баҳо қўйиш, синов ва имтиҳонларга қўйиш, оралиқ ҳамда якуний аттестациядан ўтказиш, шунингдек ўқув жараёнига оид бошқа масалаларни ҳал қилиш эвазига талаб қилинган.…
Батафсил...Аскат Жетиген қамоқхонада ўз ҳуқуқлари чекланаётганидан шикоят қилди
Бишкек яқинидаги 27-сонли жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини ўтаётган шоир Аскат Жетиген ўз адвокатига хат ёзиб, қамоқхона ходимлари маҳкумларни уриб-тепаётгани ва шахсан унинг ҳуқуқлари чекланаётганидан шикоят қилди. Аскат Жетиген ўз мактубида у сақланаётган муассасада инсон ҳуқуқларига зид ҳаракатлар содир бўлаётганини билдирди. Жазони ижро этиш давлат хизматининг (ЖИЭДХ) ахборот бўлими 27-сонли жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаётган шоир Аскат Жетигеннинг…
Батафсил...Норин вилоятининг Жумғал туманида шифокорга ҳужум қилинди
Ҳодиса 27 июнь куни Умумий шифокорлик амалиёти марказининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимида содир бўлган. Милиция жиноят ишини қўзғатди. Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, жабрланувчига енгил тан жароҳати етказилган. Аёл шифокорни урган шахс қўлга олиниб, вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. Суд бугун унга нисбатан эҳтиёт чорасини танлайди.
Батафсил...Қамчибек Ташиев президентлик сайловида иштирок этмаслигини маълум қилди
«Қамчибек Ташиев 2027 йилги президентлик сайловларида иштирок этмайди», деган маълумотни Ташиевга яқин шахслардан бири — Ўткурбек Раҳмонов ўзининг фейсбук саҳифасида эълон қилди. Унинг айтишича, собиқ Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев 2027 йилги президентлик сайловлари ва унда унинг номзоди кўрсатилиши мумкинлиги ҳақида жамиятда тарқалаётган миш-мишлар ортидан баёнот берган. Ташиевнинг сўзларига кўра, кейинги вақтларда унинг номи тилга олинган ишончсиз маълумотлар…
Батафсил...Немис полицияси ўзбекларга оид схемани тергов қилмоқда
Озодлик ижодий гуруҳи Германияга бориб, ўзбекларга оид халқаро виза фирибгарлиги схемаси бўйича тергов тафсилотларини ўрганди. Германия полициясига кўра, камида 76 та Шенген визаси ушбу эҳтимолий жиноий схема билан боғлиқ бўлиши мумкин. Терговчилар визаларни фирибгарлик йўли билан расмийлаштириш, сохта Европа ҳужжатларини тайёрлаш ва улардан фойдаланишда гумон қилинаётган халқаро жиноий гуруҳни тергов қилмоқда. Тергов маълумотларига кўра, ушбу гуруҳ таркибида Ўзбекистон фуқаролари ҳам…
Батафсил...Ўшда кекса эркакни калтаклаган ҳайдовчи қўлга олинди
2026 йил 16 июль куни Instagram ижтимоий тармоғида блогер Азамат Ормокеев томонидан эълон қилинган видео юзасидан Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси томонидан тегишли текширув ишлари олиб борилмоқда. Дастлабки текширув давомида видеода ёши улуғ ҳайдовчини қўрқитиб, ўзини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими сифатида таништириб, уни вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига (ИВС) қаматиш билан таҳдид қилган шахс аниқланиб ушланиб, терговга жалб этилди. Ушбу шахслар…
Батафсил...Ўшда Нonda Fit ҳайдовчиси йўлдаги можародан сўнг кекса эркакни калтаклади
Ўш шаҳрининг Масалиев проспектида содир бўлган йўл можаросидан кейин кекса ҳайдовчининг калтаклангани ҳақида гувоҳлар хабар берди. Ҳодиса гувоҳининг сўзларига кўра, воқеа бугун соат тахминан 15:00 атрофида содир бўлган. Унинг таъкидлашича, Honda Fit автомашинаси ҳайдовчиси (давлат рақамининг охирги рақамлари 086) аввал Йўл ҳаракати қоидаларини бузган, сўнгра автомашинадан тушиб, Daewoo Matiz ҳайдовчиси бўлган кекса эркакни йўлнинг ўзида калтаклаган. Гувоҳ ўз мурожаатида шундай…
Батафсил...Ўшда каналга қулаб тушган автомобилдан бир киши қутқарилди, иккинчиси ҳалок бўлди
15 июль куни Ўш вилоятининг Аравoн туманида Daewoo Matiz енгил автомобили Фарғона каналига қулаб тушди. Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, автомашина ичида икки нафар одам бўлган. 2009 йилда туғилган йўловчи мустақил равишда автомашинадан чиқиб кетишга муваффақ бўлган. Унинг аҳволи барқарор деб баҳоланган. 1981 йилда туғилган ҳайдовчини эса автомобиль билан бирга сув оқими олиб кетган. Уни қидириш ишларига Фавқулодда вазиятлар…
Батафсил...Қирғизистони президенти қизининг болаларга совға тарқатиши муҳокамаларга сабаб бўлди
Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг қизи Жанайим Жапарова Иссиқкўл вилоятидаги «Олтин болалик» болаларни реабилитация қилиш марказида дам олаётган болаларга совғалар тарқатди. Бу воқеа акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Видеолар тарқалганидан сўнг жамоатчилик орасида турли фикрлар пайдо бўлди. Айрим фойдаланувчилар буни давлат раҳбари оила аъзоларини оммага танитиш ёки сиёсий имиж шакллантиришга қаратилган ҳаракат сифатида баҳолади. Бошқалар эса уни оддий…
Батафсил...Президентнинг дўстига ҳукм нимани англатади?
Қирғизистон сиёсий саҳнасида яқин вақтларгача катта таъсирга эга сиёсий шахслардан бири кўрилган Қамчибек Ташиевга чиқарилган маҳкама ҳукми жамиятда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Айрим ҳуқуқшунос ва жамоат арбоблари худди жаноб Ташиевга қўйилган айблов билан қамоқ жазосига ҳукм қилинганлар мавжудлиги, айни ҳолда Ташиев ва у билан бирга маҳкамага тортилганларга озодликда қолишларини назарда тутувчи пробация қўлланилганини икки хил ёндашув сифатида баҳолашмоқда. Ҳукм нима…
Батафсил...