Аскат Жетиген қамоқхонада ўз ҳуқуқлари чекланаётганидан шикоят қилди

Бишкек яқинидаги 27-сонли жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини ўтаётган шоир Аскат Жетиген ўз адвокатига хат ёзиб, қамоқхона ходимлари маҳкумларни уриб-тепаётгани ва шахсан унинг ҳуқуқлари чекланаётганидан шикоят қилди. Аскат Жетиген ўз мактубида у сақланаётган муассасада инсон ҳуқуқларига зид ҳаракатлар содир бўлаётганини билдирди.

Жазони ижро этиш давлат хизматининг (ЖИЭДХ) ахборот бўлими 27-сонли жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаётган шоир Аскат Жетигеннинг 15 июлдаги хати юзасидан жавоб бериб, ундаги айбловларни рад этди.

ЖИЭДХ жавобида айтилишича, Аскат Жетиген 29 июнь куни икки оёғи оғриётганини билдириб, муассасанинг тиббий бўлимига мурожаат қилган. Тиббиёт ходимлари уни кўрикдан ўтказиб, тегишли даволаш чораларини белгилаган ва зарур дори-дармонларни берган.
11 ч.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ