Ўшда кекса эркакни калтаклаган ҳайдовчи қўлга олинди

2026 йил 16 июль куни Instagram ижтимоий тармоғида блогер Азамат Ормокеев томонидан эълон қилинган видео юзасидан Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси томонидан тегишли текширув ишлари олиб борилмоқда.

Дастлабки текширув давомида видеода ёши улуғ ҳайдовчини қўрқитиб, ўзини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими сифатида таништириб, уни вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига (ИВС) қаматиш билан таҳдид қилган шахс аниқланиб ушланиб, терговга жалб этилди.

Ушбу шахслар 1995 йилда туғилган А.уулу А. ва 1988 йилда туғилган Т.И. экани маълум қилинди.

https://www.instagram.com/p/Da3YUdjim5l/?img_index=1

Текширув жараёнида уларнинг ҳеч бири ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ишламагани аниқланди. Улар айтилган сўзларни жаҳл устида айтганини билдиришган.

Ҳозирда воқеага алоқадор ҳар икки фуқарога нисбатан Қирғиз Республикасининг Ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг «Майда безорилик» моддаси асосида материаллар расмийлаштирилиб, Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасининг тегишли бўлимига юборилди.

Қўшимча маълумот берилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ