Қирғизистон Давлат Миллий хавфсизлик қўмитаси Манас шаҳридаги Замонавий халқаро университетда талабалардан ноқонуний равишда пул йиғилгани ҳолатларини аниқлади.
Идора маълумотига кўра, айрим ўқитувчилар ва университет проректори турли баҳоналар билан талабалардан мунтазам равишда пул йиғиб келган. Таъкидланишича, ушбу маблағлар ижобий баҳо қўйиш, синов ва имтиҳонларга қўйиш, оралиқ ҳамда якуний аттестациядан ўтказиш, шунингдек ўқув жараёнига оид бошқа масалаларни ҳал қилиш эвазига талаб қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қирғизистон Жиноят кодексининг «Пора олиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов доирасида тезкор-тергов тадбирлари ўтказилди. Улар натижасида университет проректори Э.Н.М. қўлга олиниб, тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.
Давлат қўмитаси таълим муассасаларидаги коррупциявий ҳолатларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича бутун мамлакат миқёсидаги ишларни давом эттираётганини маълум қилди.