Дунёдаги вазият Қирғизистондаги ёқилғи нархларига таъсир қилмоқда

Президент маъмурияти Ахборот сиёсати бўлими бошлиғи Дайирбек Орунбековнинг сўзларига кўра, сўнгги геосиёсий вазият туфайли дунёда ёқилғи нархи кескин ошди ва бу ҳодиса Қирғизистонга ҳам бевосита таъсир қилмоқда. Унинг сўзларига кўра, Россиядан АИ-92 бензинининг ўртача нархи бир тонна учун 650 долларни ташкил этган бўлса, ҳозир у 950 долларга етди. Дизел ёқилғиси ҳам қимматлашди ва илгари у 700 доллар атрофида эди, аммо…

Батафсил...

Ўш мэри “Алимбек Датка” муниципал ҳудудий бошқармаси аҳолиси билан учрашди

Бугун, 11 май куни Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев “Алимбек Датка” муниципал ҳудудий бошқармаси аҳолиси билан учрашув ўтказди. Учрашувда шаҳар раҳбари маҳаллий аҳолининг саволларига жавоб бериб, тегишли раҳбарларга долзарб масалалар бўйича кўрсатмалар берди. Аҳоли пиёдалар йўлакчаларини қуриш, канализация муаммоси, Токтагул мактаби учун қўшимча бино қуриш, йўлларда болалар хавфсизлиги, ёзги мавсумда каналлар хавфсизлигини ошириш чораларини сўради. Бундан ташқари янги муниципал бозорга…

Батафсил...

Бишкек-Ўш автомобил йўлига тушган тошлар тозаланди

10 май куни ёққан кучли ёмғир натижасида Бишкек-Ўш автомобил йўлининг 80-124-километрида тош кўчкиси содир бўлди. «Қирғизавтожол» давлат ишхонаси маълумотига кўра, ҳозирда қулаган тошларни тозалаш ва йўлни хавфсиз ҳолатда сақлаш бўйича шошилинч ишлар олиб борилмоқда. Ишлар «Қирғизавтожол-Тундук» давлат ишхонаси томонидан амалга оширилди. Ҳозирда йўналиш барча транспорт воситалари учун очиқ.

Батафсил...

Ўшдан зиёратчиларнинг биринчи гуруҳи муқаддас Мадина шаҳрига жўнаб кетди

Бугун, 10-май куни Қирғизистондан Ҳаж зиёратини адо этгани биринчи зиёратчилар гуруҳи Ўш халқаро аэропортидан муқаддас Мадина шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Қирғизистон мусулмонларининг диний бошқармасидан билдиришди. Биринчи рейсда 180 нафар зиёратчи йўлга отланди.

Батафсил...

Ўшда опера ва балет санъатининг гала-кечаси ўтди

Бугун, 5 майда Ўш шаҳар марказий майдонида Абдилас Малдибаев номидаги Қирғиз миллий академик опера ва балет театрининг гала-концерти тантанали равишда бўлиб ўтди. Тадбирда Ўш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Масуда Айдарбекова, Қирғиз Республикаси Маданият, ахборот ва ёшлар сиёсати вазири Мирбек Мамбеталиев ҳамда шаҳар аҳолиси иштирок этди. Ҳоким ўринбосари нутқ сўзлаб, маданий кечанинг аҳамиятига тўхталди. «Бугунги кеча — санъатни улуғловчи, қалбларни яқинлаштирувчи алоҳида…

Батафсил...

Ўш шаҳрида кичик-футбол майдонлари фойдаланишга топширилди

Бугун, 5 май куни Ўш шаҳрида спорт соҳасини ривожлантиришга қаратилган муҳим тадбир бўлиб ўтди. Бир кунда 3 та янги кичик-футбол майдонининг тантанали очилиши бўлиб, фойдаланишга топширилди. Очилган спорт иншоотлари: – Сой-Бўйи кўчасидаги кичик-футбол майдони; – XXIV Партсъезд номидаги 27-сонли умумтаълим мактабининг футбол майдони; – А.С. Пушкин номидаги 21-мактаб-гимназиясининг футбол майдони. Тадбирда Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев иштирок этиб, болалар ва…

Батафсил...

Юлдуз Усмонованинг Бруклиндаги концерти бекор қилинди

Ўзбекистонлик таниқли хонанда Юлдуз Усмонованинг Ню-Йоркда бўлиб ўтиши белгиланган концерти Бруклиндаги яҳудий жамоаси талабига кўра бекор қилинди. Усмонова дунёдаги энг йирик яҳудий жамоаларидан бири жойлашган Бруклиннинг Брайтон Бичидаги “Ошеана” театрида 9 май куни концерт беришни режалаган эди. Аммо, концерт арафасида орасида нуфузли республикачи сиёсатчилар ҳам бўлган яҳудий фаоллар Усмоновани антисемитизмда айблаб, ўзбек хонандасининг концерти бекор қилинишига эришди. “Антисемит Юлдуз Усмонованинг…

Батафсил...

«Қизил чизиқлар бор» – мамлакатда матбуот эркинлиги яна жуда мураккаб деб баҳоланди

Жаҳон матбуот эркинлиги индексида Ўзбекистон бир поғона юқорига кўтарилган бўлса-да, умумий балл пасайиб, шароит ўтган йилга нисбатан ёмонлашди. Ҳалқаро майдонда ўзини очиқ ва ислоҳотларга мойил давлат сифатида кўрсатаётган Ўзбекистонда нега матбуот эркинлиги йиллар давомида чекланган ҳолатда қолмоқда? BBC маҳаллий журналистлар ва мутахассисларга мурожаат қилди. Айримлар муаммони сиёсий тизим билан боғласа, бошқалар журналистларнинг ўзи эркинликка интилмаслигини таъкидладилар. Париждаги Чегара билмас мухбирлар…

Батафсил...

Қирғизистонда охирги қўнғироқ 29-май куни чалинади

Қирғизистон Таълим вазирлиги тантанали йиғилишдан ташқари маблағ йиғиш ва тадбирлар тақиқланганини эслатади. Мушакбозлик ва гелий шарлари ҳам тақиқланган. Охирги қўнғироқ одатда 25 май куни чалинади, аммо баҳорги таътилнинг узайтирилиши сабабли бу йил ойнинг охирига жилдирилди.

Батафсил...

Эҳтиёт бўлинг! Фирибгарлар сохта хабарлар тарқатмоқда

Давлат солиқ хизмати фирибгарлик ҳолатлари кўпайиши ҳақида огоҳлантирди. Маълумотга кўра, сўнгги пайтларда номаълум шахслар солиқ мажбуриятлари бўйича сохта хабарларни тарқатиб, уларни расмий хабарлар сифатида тақдим этмоқдалар. Агентлик таъкидлаганидек: – расмий хабарлар фақат почта ёки «Солиқ тўловчининг шахсий ҳисоби» орқали юборилади; – хабарлар WhatsApp, Телеграм каби мессенжерлар орқали юборилмайди; – ходимлар шахсий ҳисобларига пул ўтказмаларини талаб қилмайди. Шубҳали хабар олган тақдирда,…

Батафсил...

Боткенда ўрик пишди

Боткен вилоятининг Қирғиз-Қиштак қишлоғида ўрикнинг эрта пишадиган навлари пишиб етилди. Бу ҳақда ваколатхона хабар берди. Маълумотга кўра, бир йил олдин маҳаллий боғбон Толубай Жалилов 20 гектар майдонни ўзлаштириб, унинг 7 гектарига ўрик эккан. Туркиядан ярим карлик Фуего, Прициа ва Микадо ўрикларининг навларини олиб келган. Бу йил ўриклар мўл ҳосил бермоқда. Вакилхона таъкидлаганидек, боғбон ўз ҳосилини Қозоғистон ва Россияга экспорт қилмоқда.

Батафсил...

Қамчибек Ташиевга давлат тўнтариши уюштириш айблови қўйилди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раиси Қамчибек Ташиевга Жиноят кодексининг икки моддаси билан айблов қўйилди. У президент Садир Жапаровнинг дўсти ва энг яқин ҳамкори эди, аммо охирги уч ойда лавозимидан четлатилиб, жиноят иши фигурантига айланди. Ташиевга ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаш ва хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш айблови қўйилгани ҳақида унинг адвокати Икрамидин Айткулов Би-би-сига маълум қилди. Сиёсатчи ҳозирча мамлакатдан чиқмаслик…

Батафсил...

Ўшда онкология маркази қуриш режалаштирилмоқда

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазири Дамир Осмонов ва Ислом тараққиёт банки вакили 80 миллион долларлик молиялаштиришни ўз ичига олган кенг кўламли лойиҳани муҳокама қилишди. Лойиҳа онкология маркази ва касалхона қуришни ўз ичига олади. Осмонов Ўшда онкология марказини қуриш Садир Жапаров раҳбарлигидаги асосий вазифалардан бири эканлигини таъкидлади. Яқин келажакда лойиҳага консалтинг компанияси жалб қилинади ва техник-иқтисодий асослаш ишлаб чиқилади.

Батафсил...

Бишкек – Ўшга олдиндан брон қилинса 3800 сомдан авиачипта олиш мумкин

1-майдан бошлаб Бишкек – Ўшга олдиндан брон қилинган авиачипталар 3800 сомдан бошланади. Бу ҳақда “Қирғизистон аэропортлари” компанияси маълум қилди. Учишга яқин қолган кунларда максимал нарх 5900 сомдан ошмайди. Бишкек – Манас йўналишида минимал нарх 3500 сом, максимал нарх эса 4100 сом бўлади. Авиакомпанияларга ушбу чегарадан ошмаслик бўйича кўрсатма берилди.

Батафсил...

Рақамли ривожланиш вазирлиги тугатилди: Бошқарув Президент маъмуриятига ўтказилди

Президент Садир Жапаров “Қирғизистон Республикасининг рақамли трансформациясини самарали амалга ошириш бўйича шошилинч чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади. Фармонга кўра, Рақамли ривожланиш вазирлиги Президент маъмурияти билан бирлаштирилади ва унинг барча функциялари, ходимлари ва ресурслари ўтказилади. Бундан буён рақамли сиёсатни мувофиқлаштириш тўлиқ Президент маъмуриятига юклатилади. Ҳужжатда таъкидланганидек, мамлакатда рақамлаштириш соҳасида эришилган ютуқларга қарамай, бюрократик тўсиқлар, айниқса бизнес учун, сақланиб қолмоқда. Шунингдек, минтақаларда рақамли…

Батафсил...
1 … 3 4 5