Ўш шаҳрида ёшлар орасида гиёҳванд моддалар, психотроп ва синтетик моддаларни ноқонуний истеъмол қилишнинг олдини олиш мақсадида бир қатор тадбирлар ўтказилди. Ўш шаҳар мэриясининг буйруғи билан шаҳар хизматлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва тегишли муассасалар вакилларидан иборат махсус комиссия тузилди. Шунинг доирасида Ўш шаҳридаги бир нечта дорихоналарда рейдлар ўтказилди ва гиёҳванд моддалар ва психотроп моддаларни ноқонуний сотишнинг олдини олиш бўйича тушунтириш…
Батафсил...Kun: 14.05.2026
Ўшда ноқонуний ўқотар қурол сақлаган шахс ушланди
Ноқонуний ўқотар қурол сақлаганликда гумон қилинган фуқаронинг шахси аниқланди. Бу ҳақда Ўш вилоят милицияси хабар берди. Маълумотга кўра, милицияга ноқонуний равишда ўқотар қурол сақлаган шахс ҳақида шошилинч маълумот келиб тушган. Текширув натижаларида1984 йилда туғилган С.А. исмли фуқаронинг уйидан ўқотар қурол топилган. Суд-баллистик экспертизаси натижасида мусодара қилинган қурол ТОЗ-8М жанговар ўқотар қуроли эканлиги аниқланди. Ушбу факт бўйича «Қурол ва ўқ-дориларни ноқонуний…
Батафсил...Ўшда гиёҳванд модда сотган икки нафар фуқаро қўлга олинди
Ўш вилояти ҳудудида гиёҳванд моддалар савдоси канали тўсиб қўйилди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди. Маълумотга кўра, 12 май куни илгари қўзғатилган жиноий иш доирасида тезкор-қидирув чоралари ўтказилди. Натижада, 1964 йилда туғилган К.М.М. ва 1993 йилда туғилган К.Б.М. фуқаролари гиёҳванд мода сотаётган жойида ушланди. Қўлга олинганлар Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов ҳибсхонасига олиб кетилди.
Батафсил...Қизил-Қишлоқ ҳудудида бу йил 4 та мактабнинг қурилиши якунланади
Бугун Ўш шаҳар мэри Жанарбек Акаев Қизил-Қишлоқ қишлоқ ҳудудий бошқармасида аҳолиси билан учрашув ўтказди. Шаҳар мэриясининг маълумотига кўра, йиғилишда аҳоли асосан инфратузилма билан боғлиқ саволлар бериб, шаҳар раҳбаридан жойида жавоб олишди. Болалар касалхонасида жиҳозларнинг етишмаслиги масаласи ҳам кўтарилди. Шаҳар мэри яқинда Ўшда янги болалар касалхонаси қурилиши ҳақида маълумот берди. Шаҳар аҳолиси таълим соҳасидаги муаммолар ва ижтимоий объектларнинг етишмаслигини ҳам тилга…
Батафсил...Ўшда такси ҳайдовчиси ўлдирилди
Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармасининг навбатчилик қисмига, патруль милицияси ходимидан 2026 йилнинг 9 май куни тахминан соат 19:20да Алимбек Датка ва Суюмбаев кўчалари кесилишида Honda Jazz автомобили турар жой уйи тўсиғига урилиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган. Ҳодиса жойида ҳайдовчи топилмаган. Текширув давомида машина Ўш шаҳрининг 73 ёшли фуқароси А. А.га тегишли экани аниқланган. У хусусий таксичилик билан шуғулланган. Тергов…
Батафсил...