Қурбон ҳайити 27 май куни нишонланади

Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси Қирғизистонда Қурбон ҳайити байрами 27 май куни нишонланишини эълон қилди. Қурбон ҳайити мусулмонлар учун энг муқаддас байрамлардан биридир. Бу куни қурбонлик қилиш одати амалга оширилади. Қурбон ҳайити Рамазон ҳайитидан 70 кун ўтгач нишонланади. Байрам санаси ҳар йили ой тақвимига кўра ўзгариб, тахминан 10 кун олдинга силжийди.

Батафсил...

Ўшда 25 литр сут санитария талабларига мувофиқ келмагани учун йўқ қилинди

Ўш шаҳрида Ветеринария ва фитосанитария назорати хизмати инспекторлари томонидан олиб борилган текширувлар натижасида 25 литр сут талабга жавоб бермаслиги аниқланди. Бу ҳақда Сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати билдирди. Маълумотга кўра, мониторинг давомида сут ва сут маҳсулотларининг сифати текширилди, уларнинг тегишли лаборатория ва санитария талабларига мувофиқлигига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу тадбир аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, сифатсиз ва хавфли озиқ-овқат…

Батафсил...

Чегарадан навбатсиз ўтишга уринган фуқаро устидан тергов олиб борилмоқда

Қирғизистон Чегара хизмати Ўзбекистон фуқароси «Кайтпас-автожол» назорат-ўтказиш пунктида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги ва чегарачилар билан тўқнашганлиги ҳақида хабар берди. Маълумотга кўра, воқеа 16 май куни кечқурун содир бўлган. Chevrolet Onix русумли автомобил бошқараётган фуқаро қарама-қарши йўлакка чиқиб, навбатсиз ўтишни талаб қилган ва транспорт воситаларининг ҳаракатланишига тўсқинлик қилган. У чегарачиларнинг огоҳлантиришига тажовузкор муносабатда бўлиб, ҳақоратомуз сўзлар ишлатган ва жанжал чиқаришга уринган.…

Батафсил...

Алишер Навоий кўчасига 300 туп каталпа дарахти экилди

“Яшил шаҳар” лойиҳасини қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбиркорлар томонидан Ўш шаҳридаги А. Навоий кўчасига 300 та “каталпа нана” дарахти олиб келинди. Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар берди. Дарахт экиш ишлари Ўш шаҳар ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш қишлоқ хўжалиги ишхонаси ходимлари томонидан амалга оширилди. Тадбирда Ўш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Эрнис Толтоев иштирок этди ва у шаҳар аҳолиси билан биргаликда “Яшил шаҳар” лойиҳасини қўллаб-қувватлаётган тадбиркорларга…

Батафсил...

Садир Жапаров Озарбайжонга борди

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров бугун, 17 май куни, Озарбайжон Республикасига иш сафари билан борди. Давлат раҳбарининг самолёти Баку шаҳридаги Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортга қўнди. Президент Садир Жапаровни Озарбайжон Соғлиқни сақлаш вазири Теймур Мусаев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Иш сафари давомида давлат раҳбари Баку шаҳрида ўтаётган Бутунжаҳон шаҳарлар форумининг (WUF13) 13-сессиясида иштирок этади. Таъкидлаш жоизки, Қирғизистон форумда иштирок…

Батафсил...

Қамчибек Ташиев иши бўйича суд бошланди

18 май куни Бишкекнинг Биринчи май туман судида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ)нинг собиқ раиси Қамчибек Ташиев бошчилигидаги саккиз кишига оид иш бўйича дастлабки суд муҳокамаси бошланди. Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) жиноят ишини тергов қилиб тугатиб, Бош прокуратура айблов хулосасини тасдиқлагандан кейин иш туман судига юборилди. ИИВ ишга “махфий” деган гриф қўйгани сабабли суд мажлислари ёпиқ тарзда ўтади. Адвокат Ақинбек…

Батафсил...

Садир Жапаров дунё етакчиларига мурожаат қилди

Президент Садир Жапаров дунё етакчиларига мурожаат қилиб, уларни Қирғизистонни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзолигида қўллаб-қувватлашга чақирди. Давлат раҳбари дунёда геосиёсий кескинликлар кучайиб, қуролли можаролар кўпайиб бораётганини таъкидлаб, бундай шароитда БМТ Хавфсизлик Кенгашида кичик ва ривожланаётган давлатларнинг вакиллигини кенгайтириш муҳимлигини айтди. Жапаров Қирғизистон нейтрал ва мувозанатли сиёсат юритишини, халқаро ҳуқуқни қўллаб-қувватлашини ва можароларни тинч йўл билан ҳал қилишни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.…

Батафсил...

«Сўнгги қўнғироққа» пул йиғишга йўл қўйилмайди

Қирғизистон Таълим вазирлиги 29 май куни бўлиб ўтадиган «Сўнгги қўнғироқ» маросими муносабати билан битирувчилар ва ота-оналарга мурожаат қилди. Вазирлик мактабларда ва байрам тадбирларида хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилишга чақириб, пул йиғишга, мактабдан ташқари тадбирларни ташкил қилишга ва вояга етмаганлар учун транспорт воситаларини бошқаришга йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантирди. Шунингдек, ота-оналарни фарзандларининг хавфсизлигига алоҳида эътибор беришга чақирди.

Батафсил...

Аравонда ўриклар пишиб, сотувга чиқарилди

Аравон туманида ўриклар пишиб, сотувга чиқди. Бу ҳақда Аравон туман қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бошқармаси хабар берди. Маълумотларга кўра, Аравон туманининг То-Моюн қишлоқ ҳокимияти фермерлари биринчи ҳосилни йиғиб олишди ва уни 150-180 сўмдан сотмоқдалар.

Батафсил...

Россиядан олиб келинган 1 миллион “шарп”га қарши вакцина ҳудудларга тарқатилди

Россиядан олиб келинган 1 миллион “шарп”га қарши вакцина ҳудудларга тарқатилди. Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бу бепул эканлигини ва пул фақат ветеринар хизматлари учун тўланишини таъкидлади. Вазир Эрлист Акунбеков кузда 3 миллиондан ортиқ доза вакцина етиб келишини қўшимча қилди.

Батафсил...